Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [67]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [21]

"Реал" собиқ форварди - "эл-класико" ҳақида: "Мағлубиятга учраган жамоа психологик жиҳатдан синади" [18]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [13]

Максим Шацких: «Биз етарлича вазиятлар ярата олдик. Икки очко йўқотдик» [10]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

Салоҳ, Ҳакимий, Гирасси ва Осимҳен — йилнинг энг яхши африкалик футболчиси соврини учун номзодлар [7]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7191 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алексис Санчес: унутилган даҳо

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Чили терма жамоасининг фахрий аъзоларидан бири бўлган Алексис Санчесни бутун дунё футбол аҳли жуда яхши танишади. Унинг ажойиб ўйинларини кўриб ўрганиб ҳам қолганмиз. Бироқ Санчес яқин йиллар давомида топ футболчилар қаторидан чиқиб қолган, унинг номи эса кўп ҳам янграмай қўйганди. Ҳужумчининг куни кеча, «Ювентус»га қарши кўрсатган ажойиб ўйини, ўша эски дамларни яна ёдга солди.

«Нераззурилар»нинг Италия суперкубогида «Ювентус» устидан қозонган ғалабаси Алексис Санчеснинг ажойиб совринлар коллекциясига яна бир медаль қўшилишига сабаб бўлди. 33 ёшли футболчи 120 дақиқалик ўйиннинг сўнгида йўллаган голли зарбаси орқали жамоасини ғалаба сари етаклай олди. Умуман олганда, бу Санчес ўз фаолияти давомида ҳал қилувчи сўзни айтган биринчи турнир эмас. У «Арсенал»да ўйнаб юрган дамларда ҳам бир неча бор кечаги каби голларга муаллифлик қила олган. Хусусан, у 2015 йилги Англия Кубоги финалида «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалабада фантастик гол уришга эришган эди. Орадан кўп ўтмай, 2017 йилда ҳам Санчес яна ўша турнирда катта саҳнага чиқади. Ўшанда, у жамоасининг илк голига муаллифлик қилиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшган. Ўйин эса 2-1 ҳисобида «Арсенал»нинг «Челси» устидан ғалабаси билан тугайди. Алексис Санчес муносиб тарзда баҳснинг энг яхши футболчиси номига лойиқ топилади...

Санчеснинг «Манчестер Юнайтед»га кўчиши унчалик ҳам омадли бўлди дея олмаймиз. Аммо ҳужумчи «Арсенал»да ҳақиқий олтин даврни бошидан ўтказади. У «канонирлар» сафида жами 166та баҳсда қатнашган бўлиб, бу вақт давомида 80та гол ҳамда 45та ассист қайд эта олди.
Унинг яна бир йирик ва ўзига хос турнирдаги фаолиятига тўхталиб ўтсак. 2015 йилда Чили пойтахти Сантиаго шаҳрида бўлиб ўтган Копа Америка мусобақаси финалида Чили ҳамда Аргентина тўқнаш келади. Ўшанда ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида эса сўнгги зарбани қойилмақом қилиб бажарган Санчес, ўз жамоасини ғалаба қозонишини таъминлайди. Чили Америка чемпиони бўлади! 2016 йилги АҚШда ўтказилган турнирда яна ўша икки рақиб тўқнаш келади. Буни қарангки, қайтадан ўша сценарий такрорланиб, Чили иккинчи марта кетма-кет чемпионликка эришади. Ушбу вақтда эса Санчес жамоаси учун катта ишни бажариб беради. Чили бир муддат футболида олтин даврни бошдан кечирди. Бу давр эса Алексис номи билан қаттиқ боғланган эди. Ҳужумчи ҳозирга қадар «Қизиллар» сафида жами 144 марта ўйин ўтказиб, 47та голга муаллифлик қилди. У ҳозирда ўз миллатининг ҳақиқий афсоналаридан бирига айланиб улгурган. Чили терма жамоасида ҳозирга қадар фақат иккита йирик турнир титули мавжуд. Ҳар иккиси ҳам Алексис Санчес даврида қўлга киритилган ўша чемпионликлардир.

Тарихни бир четга суриб, бугунги кунга қайтамиз. Ҳозир Санчес «Интер»да ҳаракат қилади. Унинг жамоа учун фойдаси кўп тегади. Буни кечаги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Алексис қанот ҳужумчиси сифатида энг креатив футболчилардан биридир. У ҳар сафар жамоасининг қарши ҳужумида катта ҳажмдаги ишни бажаради. Топ даражадаги «Интер»нинг қуролларидан бири ҳали-ҳамон Санчес бўлиб қолмоқда. Жамоа устози Симоне Инзаги ҳам чилилик форвардга суяниш мумкинлигини, уни жамоага нечоғлик керак эканини жуда яхши билади. Айниқса, клуб кучли рақибга қарши, тўпсиз ҳаракат қилса, Санчес қарши ҳужумнинг ажралмас вакили сифатида намоён бўла бошлайди. Бу эса 33 ёшли афсонавий ҳужумчининг юксак иқтидоридан дарак беради.

«Интер» мухлисларини Суперкубок билан табриклаймиз!

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 00:23, 14.01.2022. Ўқилди: 1849 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.