“Лейпциг” яримҳимоячиси Амаду Айдара фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. “Манчестер Юнайтед” 23 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади журналист Жонатан Шрейгер.
Манбанинг хабарига кўра, клубларнинг футболчининг трансфери бўйича музокаралари дастлабки босқичида.
“Манчестер Юнайтед”нинг амалдаги бош мураббийи Ральф Рангник малилик футболчининг 2018 йилда “Зальцбург”дан “Лейпциг”га ўтиши ташаббускори бўлган. Айдаранинг ўзи аввалроқ “Манчестер Юнайтед”да ўйнашни орзу қилишини тан олганди.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган. Трансфермаркт порталига кўра, футболчининг бозор қийматини 24 миллион еврога баҳолаган.
Жорий мавсумда Айдара Германия Бундеслигасида 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).