Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор»да қўнимсизлик давом этади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча бир неча кундан бери қулоққа чалинган миш-мишлар ўз тасдиғини топди. Албатта, бу хабардан ҳеч бир "Навбаҳор" мухлиси хурсанд бўлгани йўқ, назаримизда.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб "Навбаҳор"ни бошқариб келаётган Усмон Аҳмедович Асқаралиевнинг истеъфога чиқарилиши дарҳақиқат кутилмаган ҳол бўлди. Асқаралиевнинг кетишига сабаб қилиб йўл қўйган камчиликлар кўрсатилди. Сабаб зўр кўрсатилган а?

Ҳайрон қоларлиси мавсум эндигина бошланганди.Ўша "Шўртан"га қарши кечган учрашувни кўрдик. Шуни алоҳида айтиш керакки, ўша куни "Шўртан" "Навбаҳор"дан кучли эди. Қишки тайёргарлик пайтида ҳозирлик кўнгилдагидек бўлмагани сезилиб қолди. Даставвал мураббий учун керакли шароитларни яратиб, кейин ундан натижа талаб қилиш керакда! Лекин ундай бўлмади.

Тўғриси, Усмон Асқаралиев тайинланганидан сўнг мана энди "Навбаҳор" ўзига мос мураббий топди, деб хурсанд бўлгандик. 14 март куни бўлиб ўтган тақдимот маросими қандай ўтгандия? Қисқа вақт ичида наҳотки вазият умуман бошқача кўриниш олган бўлса? Ҳали Ўзбекистон чемпионатида 2-турдан сўнг ҳеч бир жамоада мураббий алмашмаган бўлса керак!

Нима учун Асқаралиевга имкон берилмади? Мисол учун, "Пахтакор"нинг янги мураббийи Деян Журжевич илк учрашувидаёқ жамоаси 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгандику? Нега унга жавоб берилмаяпти? Ушбу мағлубиятдан сўнг ҳам "шерлар" мазмунли ўйин кўрсата олишмаяпти. Лекин раҳбарият мураббийга ишонмоқда. Нега энди бизда ундай эмас? Шуниси ҳайрон қоларли!

Усмон Асқаралиевни ўрнини энди Мустафо Байрамов ва Тоҳир Мадраҳимовлар билинтирмасликка ҳаракат қилишади. Эсимда, бир футбол фидойиси собиқ навбаҳорчиларни балки мураббийликка чақириш керакдир деган саволга қуйидагича жавоб берганди:
- Аввал ўша собиқ футболчилар мураббийлик соҳасида бирор бир ютуққа эришишсин. Кейин жамоага жалб қилиш мумкин. Ўз-ўзидан клубга таклиф этиш нўтўғри бўлади... (Хулоса ўзингиздан)

Бундан ташқари жамоа сардори Санжар Асқаралиев ҳамда ҳимоячи Абдумажид Тоировлар билан шартномалр бекор қилинди. Бу ҳолатлар "Навбаҳор" учун бегона эмас. Бундай воқеалар тарихда кўп бўлган. Сўнггилари сифатида Олег Беляков, Александр Хвостунов, Ярослав Крушелницкийларни кўрсатиш мумкин.

Энди бу икки футболчининг тақдири қандай кечади? Тўғрисини айтганда, Санжар Асқаралиевни қанча машаққатлар билан "Навбаҳор"га олиб келинганди. Энди эса унга жавоб берилмоқда. Ўйлаб қарасак, Усмон Асқаралиев бошқарувни қўлга олгач таркибга ўғлини жалб этганди. Ота йўқ жойда ўғил ҳам бўлмаслигини тушуниш мумкин. Ҳозирда Санжар Асқаралиев "Нефтчи"дан кетганига афсусланаётган бўлиши мумкин. Қизиқ ҳолат. Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"даги сўнгги ўйинида майдондан четлатилган! Футболчи "Навбаҳор"дан бундай тарзда кетишини ўйламаган бўлса керак!

37 ёшни қоралаб қўйган Абдумажид Тоиров ҳам ҳозир қийин аҳволда қолган бўлиши мумкин. Футболчилик фаолиятини давом эттирай деса биринчи давра тугашини кутиш лозим бўлади. Агар Тоиров фаолиятини тугатмоқчи бўлса унинг футбол билан хайрлашиши ўзи истагандек бўлмайди. Эндиликда биринчи давра якунлангунча икки футболчи ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетишади.

Яна мураббийлар мавзусига қайтсак. Сўнгги йилларда "Навбаҳор"да мураббийлар қўнимсизлиги кўп кузатилмоқда. Охирги 5-6 йил ичида не-не мураббийлар ишлаб кетмадия? Усмон Асқаралиев бир гапни кўп тилга оларди:
- Наманганда ишлаш анча қийин. Бу ерда мураббийдан катта натижа талаб қилинади!

Дарҳақиқат, бизда шундай! Шунинг учун қўнимсизлик давом этмоқда. Ўз навбатида маҳаллий мураббийлар ҳам "Навбаҳор"да узоқ вақт ишлашмаган. Виктор Жалилов, Толиб Бобоев, Элдор Сакаевлар шулар жумласидандир. Умуман олганда ҳеч қайси мураббий Наманганда бир неча йил фаолият кўрсатмаган!

Шу ўринда кўрсатган самарали меҳнатлари учун Усмон Аҳмедович Асқаралиев, Санжар Асқаралиев ва Абдумажид Тоировлар учун "Навбаҳор"нинг минглаб мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз! Мухлислар Сизларни унутишмайди!

"Навбаҳор"ни бошқарган мураббийлар:

1992 - Биродар Абдураимов
1993 - Бахтиёр Бобоев - Усмон Асқаралиев
1994 - Шариф Назаров - Виктор Борисов
1995 - Биродар Абдураимов - Усмон Аскаралиев - Виктор Жалилов
1996 - Виктор Жалилов
1997 - Виктор Жалилов
1998 - Леонид Остроушко - Виктор Жалилов
1999 - Виктор Жалилов
2000 - Виктор Жалилов - Амет Мемет
2001 - Валерий Синау - Фарход Магометов
2002 - Фарход Магометов
2003 - Игорь Волчок - Виктор Жалилов
2004 - Виктор Жалилов
2005 - Раҳим Қурбонмамедов
2006 - Саид Сеидов - Рустам Забиров - Рустам Мирсодиқов - Элдор Сакаев
2007 - Элдор Сакаев - Толиб Бобоев
2008 - Толиб Бобоев - Аскар Қушиқбаев - Рустам Абдуллаев - Мустафо Байрамов
2009 - Раҳим Қурбонмамедов - Мустафо Байрамов - Сергей Ковшов
2010 - Виктор Жалилов - Сергей Ковшов
2011 - Элдор Сакаев - Усмон Асқаралиев
2012 - Усмон Асқарлиев - ...

Улуғбек Абдуллаев

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 10:22, 31.03.2012. Ўқилди: 9119 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик