Дунё футболида ҳар йили янги рекордлар қайд этилади. 2021 йил ҳам бундан мустасно эмас. Ўтган мавсум ҳам олдингиларига қараганда жуда қизиқарли ва эсда қоларли бўлди. Клуб ва миллий терма жамоа миқёсда 2021 йил аллақачон тарихга кирди ва баъзи ўйинчилар ўзларининг статистикаларини сезиларли даражада яхшилаб олдилар. Биз эса энг муҳим футбол рекордларини сарҳисоб қилишимиз ва эсга олиш вақти келди деб ўйлаймиз. Шу сабаб, ўтган йили қайд этилган ақл бовар қилмас натижалар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Ронни Брунсвейк — энг кекса футболчи
Суринам вице-президенти Ронни Брунсвейк 2021 йилда ғалати рекордлардан бирини ўрнатди. У ўз исмини тарих саҳифаларида 60 ёшида халқаро клуб мусобақаларида қатнашган энг кекса футболчи сифатида қолдирди. Шунга ўхшаш рекорд аввалроқ Жорж Веага тегишли эди.
Ронни Брунсвейк ўзининг “Интер Моенготапое” клубида ўйнаган эди, афсуски, мазкур баҳсда унинг жамоаси ўз майдонида “Олимпия”га 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Парамарибодаги (Суринам) “Франклин Эссед” стадионида, КОНКАКФ лигасининг 1/8 финали доирасидаги баҳларнинг биринчи ўйинида бўлиб ўтди.
У 54 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Шунингдек, у ушбу ўйинда ўғли Дамиан Брунсвейк билан бирга ўйнаган.
Халқаро футболдаги энг узоқ мағлубиятсиз серия
Футбол бўйича Италия терма жамоаси 2021 йил ёзида бўлиб ўтган Евро-2020 мусобақасида ғалаба қозониб, ўзига хос натижа қайд этишди. Шунингдек, улар терма жамоалар миқёсиги энг узоқ мағлубиятсиз серия рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлишди.
Роберто Манчини бошчилигидаги “мовий гвардия” 35 ўйиндан иборат бўлган аввалги рекордини ўзлариники қилиб олишди. Ушбу натижани аввалроқ Испания ва Бразилия терма жамоаларини қайд этишган эди. Мазкур рекордлар кетма-кет 37 та ўйинда мағлубиятсиз ўйнаган Италия томонидан янгиланди. Бироқ, уларнинг рекорд серияси октябрь ойида Швейцария томонидан туфайли тўхтатилди.
Европа чемпионати тарихидаги энг ёш футболчи
Жуд Беллингем Европа чемпионатларида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлиш шарафига муяссар бўлди. “Боруссия Д” футболчиси терма жамоалар ўртасидаги Европа мусобақасидаги дебютини 17 ёш-у 349 кунлигида ўтказди. Беллингем Хорватияга қарши ўйинда Англия сафида майдонга тушди. Бу орқали Жуд 18 ёш-у 71 кунлигида Еврода ўйнаган Жетро Виллемснинг рекордини янгилади.
Бироқ, ўша натижа Евро-2020 мусобақасининг ўзидаёқ янгиланди. Орадан атиги 6 кун ўтиб, польшалик яримҳимоячи Кацпер Козловски 17 ёшу 246 кунлигида дебют қилди. У Евро-2020 гуруҳ босқичида Испанияга қарши ўйинда майдонга тушди ва баҳснинг иккинчи ярмида заҳирага олинди.
Бундеслиганинг бир календарь йилида энг кўп гол уриш
Левандовски 2020 ва 2021 йилларда ўзининг ёрқин карьерасининг чўққисига чиқди. Шу сабаб, у ҳам кўплаб рекордларни янгилаши ажабланарли эмас эди.
Аввалига, “Бавария” етакчиси Бундеслиганинг бир мавсумида 40 та гол урган Герд Мюллернинг рекордини янгилай олди. Кейин у яна ўша Герд Мюллернинг Бундеслига бир календарь йили давомида урган 42 та голдан иборат афсонавий рекордини ҳам ўзиники қилиб олди. Лева бу йил Бундеслигада 43 та гол уришни уддалади. Айтганча, бу рекордни 1972 йилдан бери ҳеч ким янгилайй олмаётган эди.
Мессининг 7-марта “Олтин тўп”ни олиши
Ҳа, бу воқеа футбол жамоатчилигида катта шов-шувга сабаб бўлди. Бироқ, Мессининг коллекциясида ҳозирда 7 та “Олтин тўп” борлиги ҳақиқат бўлиб қолмоқда. Бу йил нима учун бу мукофотга Леога берилгани ҳақида аввалги хабарларда тушунтириб ўтган эдик.
Эртами-кечми ўтмишга айланадиган турли футбол рекордлари бор. Бироқ, ҳозирги футболчилардан қайси бири 8 та “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин? Бир кун келиб бу албатта содир бўлади, лекин яна бир шундай кучли футболчини қанча кутишимиз керак? Умид қиламизки, ёш иқтидорлар орасида бу рекордни янгилай оладиганлар топилади.
Месси, ПСЖдаги мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, 2021 йил аргентиналик учун жуда сермаҳсул бўлганини тасдиқлаш учун унинг бир нечта рекордларини тақдим этамиз.
Битта клуб сафида энг кўп гол киритиш
Месси шу ёзда ПСЖга ўтганида, бу кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Бундай трансфер унинг яна бир мисли кўрилмаган рекордини сояда қолдирди –“Барселона” сафида киритган 672 та гол. Месси бу кўрсаткич бўйича Пеленинг “Сантос” сафида киритган 646 голли рекордини ортда қолдирди.
Битта лигада энг кўп гол уриш
Бу яна – Месси. Ва у яна Пеленинг рекордини янгилади. Фақат энди Лео битта лигадаги голлар сонига бўйича авсонавий бразилияликни ортда қолдирди. Пеле Бразилия чемпионатида 469 гол урган бўлса, Месси Ла Лигаданкетишидан олдин 474 гол уришни уддалаганди...
Месси Америка кубоги—2021 мусобақасида...
Жанубий Америка қитъасида энг кўп гол уриш
Месси Роналдунинг халқаро миқёсидаги голлар сонидан ўзиб кета олмаган бўлса-да, у 2021 йилда Жанубий Американинг энг яхши тўпурари эканлигини исботлади. Ва бу ерда яна Пеле номи тилга олинади. Дарҳақиқат, бу сафар ҳам Месси футбол тарихидаги жанубий америкалик ўйинчилар орасидаги энг кўп гол уриш бўйича Пеле рекордини янгилади. Аргентиналик футболчи қитъа бўйича 80 та гол уриб, Пеленинг аввалги 77 та голлик натижасини ортда қолдирди.
Роналдонинг рекордлари
Тан олиш керак, 2021 йилда қайд этилган рекордларни ёдга оладиган бўлсак, Роналдусиз гапиришнинг умуман иложи йўқ. Португалиялик футболчи ўзининг 37 ёшини нишонлаш арафасида бўлса-да, рўйхатимизда энг муҳим рекордларни ўрнатишга муваффақ бўлди. Аммо, у “Олтин тўп-2021” рейтингида атиги 6-ўринни эгаллади.
Роналду “Манчестер Юнайтед”да
Анъанага кўра, унинг ёшидаги кўпгина ўйинчилар бутсаларини михга илишди, аммо Рон яқин вақт ичида бундай қилишни режалаштирмаяпти. У 2021 йилги IFFHS Best European XI 2021 рўйхатига киритилди, шунингдек, кўплаб жаҳон рекордларини янгилаган ва ўзининг янги клуби сафидадоимий равишда гол уришда давом этмоқда. Дарҳақиқат, у футбол тарихида ютиш мумкин бўлган деярли ҳамма мусобақада ғалаба қозонишни уддалади.2021 йил португалиялик учун совринсиз якунланган бўлса-да, Роналду кўплаб жаҳон рекордларини ўрнатди. Биз ҳозир шу ҳақида бироз маълумот берамиз.
Жаҳон футболи тарихидаги энг яхши тўпурар
Пеленинг рекордлар рўйхатини нафақат Лионель Месси, балки Роналду ҳам янгилади. IFFHS статистик нашри маълумотларига кўра, “Манчестер Юнайтед” етакчиси фаолияти давомида 800 дан ортиқ гол урган. 2021 йилда у Пеленинг 766 голликрекордини янгилади.
Европа чемпионатида энг кўп қатнашган футболчи
Ўтган ёзда Роналду турли мамлакатлардаги Европа чемпионатининг кетма-кет бештасида ўйнаган ягона футболчи бўлиш шарафига муяссар бўлди. У Евро-2004, 2008, 2012, 2016 ва 2020 йиллардаги қитъа турнирида Португалия терма жамоаси сафида майдонга тушган. Шуни қўшимча қиламизки, у ўзи қатнашган барча турнирларда жамоа етакчиси бўлган ва мунтазам равишда гол уриб келмоқда.
Евро турнирларида энг кўп киритган футболчи
Португалиялик юлдуз турнир “Олтин бутса”сини қўлга киритиб (6 та гол), Европа чемпионатида гол уриш бўйича рекордчига айланди. У Мишель Платини томонидан ўрнатилган10 голлик рекордни янгилади. Қолаверса, ҳозирда унинг ҳисобда 14 та гол бор. Шунчаки, супер!
Бироқ, Португалия кутилгандек ўйин кўрсата олмаганини қўшимча қиламиз. Рўйхатда шундай етакчи ва ёш иқтидорларга қарамай, Фернандо Сантуш шогирдлари 1/8 финал ҳам чиқа олишмади. Агар, унинг жамоаси юқорироқ ўринларга етиб борганда, яна қанча рекорд янгиланар эди, номаълум.
Португалия тўхтатилган бўлса-да, унинг етакчиси бешта Европа чемпионатида гол урган биринчи футболчи бўлди. У Евро-2004да иккита, 2008 йилда битта, 2012 ва 2016 йилларда учтадан гол урган. Шу тариқа КриРо футбол тарихига ўз номиниЕвропа чемпионатида урилган голлар сони бўйича рекордчи сифатида ёзиб қолдирди.
Миллий терма жамоа сафида энг кўп гол уриш
2021 йилнинг энг ёрқин рекордларидан бири - Роналду эркаклар ўртасидаги халқаро футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиши.
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ирландияга қарши ўйинда Криштиану Роналду халқаро фаолиятидаги 110 ва 111-голларини урди. Бу билан у терма жамоадаги голлари сони бўйича эронлик Али Дайининг рекордини ортда қолдирди - 109. КР7 кейинчалик бу реордни янада яхшилашга эришди ва ҳозирда унинг ҳисобида115 та гол бор.
Миллий терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш
Роналду томонидан янгиланган рекордлардан бири шундаки, у Европа қитъаси доирасида терма жамоалар сафида энг кўп ўйин ўтказган футболи номини ҳам ўзиники қила олди. У Португалия терма жамоаси сафида 184 ўйин ўтказиб, Испания сафида 181 ўйинда майдонга тушган Серхио Рамоснинг рекордини янгилади. Аммо, умумий жаҳон рекордини янгилашга ҳали анча бор, чунки рекорд малайзиялик Сох Чин Аннга тегишли. У 219 та ўйин ўтказган.
Кўриб турганингиздек, 2021 йилги футбол тарихида кўплаб рекордлар янгиланди. Бу натижалар ҳали яна янгиланиши тайин. Шунингдек, биз Қатарда бўлиб ўтадиган биринчи қишки жаҳон чемпионатини кутамиз. Чунки, унда биз нафақат сенсациялар, балки янги рекордларни ҳам кўришимиз аниқ.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).