«Рома»нинг аргентиналик ҳимоячиси Федерико Фасио клуб билан шартномасини бекор қилишга рози бўлгач, жамоани тарк этмоқчи.
34 ёшли футболчи жорий мавсумда римликлар сафида рўйхатдан ўтмаган ва мавсум охирида шартномаси тугагач, клубни тарк этиши керак эди.
TuttoMercatoWeb тарқатган хабарга кўра, Фасио клубга қарши даъводан воз кечиб, «Рома» билан шартномани ўзаро бекор қилишга рози бўлган.
Бу ҳаракат унга "Салернитана"га қўшилиш имкониятини беради. Чунки, "Салернитана" тажрибали ҳимоячи билан шартнома имзолашни истамоқда ва Федерико ҳимоясини кучайтириш учун идеал ўйинчи бўлишига ишонадилар.
Римда 6 йил давомида Фасио барча мусобақаларда 169 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).