Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«90min». АПЛдаги энг кучли ҳимоя вакиллари ким эканини билиб олинг! (топ-10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мутахассислар томонидан замонавий АПЛда ҳимояланиш санъати йўқолиб бораётгани ҳақида кўп бор таъкидланмоқда. Шунга қарамай, аниқ айтишимиз мумкинки, ҳимоячиларнинг функционал вазифаси дунё футболида бироз ўзгарган. Эндиликда сўнгги тўртталик мудофаа вакиллари фақатгина дарвозани асрашга масъул эмаслар. Бугунги кунда ҳимоячилар, жамоаси учун тўпни сақлаб туриш, аниқ узатма бериш ҳамда қанотлардан голли вазият яратиш борасида ҳам фаол иштирокчига айланиб бормоқда. Бугун эътиборингизга АПЛдаги ана шундай ҳимоячиларнинг кучли ўнталигини ҳавола этмоқчимиз.

10. Конор Коaди – «Вулверхэмптон»

«Бўрилар» азалдан ҳимояни яхши ушлай олиши билан ном қозонган жамоалардан бири саналади. Айниқса, Конор Коaди клубга олиб келинганидан кейин бу иш янада самара билан бажарилмоқда. 28 ёшли мудофаачи Премьер-лигадаги энг ишончли футболчилардан бири саналади. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари сабаб, «Вулвз» айни дамда АПЛнинг энг кам гол ўтказиб юборган жамоалари қаторида турибди (16та).

9. Рис Жеймс – «Челси»

«Челси»нинг Томас Тухель қўл-остидаги муваффақиятлари ортида қанот ҳимоясининг бажараётган салмоқли ишлари ҳам бор. Бу ўринда эса Рис Жеймсни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Жеймс ҳимоядаги вазифасини тўлақонли адо этган ҳолда, ҳужумни фаол қўллаб-қувватлайди. Айнан Тухель, Жеймсни бу борада яхши вазифалантира олган, дейиш мумкин. У голлар уради, узатмалар беради ва керак бўлганда мудофаага юзланади. Замонавий футбол шуни талаб қилмоқда...

8. Антонио Рюдигер – «Челси»

Дунё футболининг айни вақтдаги энг кучли вакилларидан бири бўлмиш Рюдигер, ўз позициясида кучли ўйин кўрсатади. Айниқса, Тухель келганидан буён, сўнгги 12 ой ичида бу нарса яққол кўзга ташланди. Немис ҳимоячиси ўйинни яхши ўқиши, ҳаводаги устунлиги ҳамда ҳужумга яхши қўшила олиши билан ажралиб туради. Шу сабабдан унинг харидорлари жуда ҳам кўп.

7. Кайл Уокер – «Манчестер Сити»

Агарда сиз майдонда эркин ҳаракат қилишни истасангиз, ҳимояда Уокер каби «қўрғон»ингиз бўлиши керак. «Ман Сити» ҳамда Англия терма жамоаси ҳимоячиси ўз ҳудудини тўлақонли ҳимоя қила олиши ҳамда ўта тезкор ҳаракатлари билан донг таратган. АПЛда унга етадиган ҳаракат эгасини топиш мушкул иш. Шундай экан, Уокерни энг яхшилар қаторига қўшмаса бўлмайди.

6. Тиагу Силва – «Челси»

Силва 37 ёшда бўлиши мумкин. Аммо шунга нима қилибди?
Қарияликни тан олмайдиган қаҳрамонимиз ўйинларни ўқиш ва жамоасини бошқариш борасида исталган футболчига дарс бериб қўя олади. Тиагу жамоасининг ҳужумдаги яширин қуроли саналади. Стандарт вазият бўлди дегунча, уни жарима майдончаси ичида кўрасиз. Бу бекорга эмас, албатта. Унинг АПЛга келиши «Челси»га фойда келтирди. Жамоа ҳозирга қадар 18та гол ўтказган ва бу борада энг яхшилар қаторида турибди.

5. Жуан Канселу – «Манчестер Сити»

Канселу АПЛга 2019 йилда «Ювентус»дан ташриф буюради. Ўшанда кўпчилик бу харидга менсимай қараган эди. Бугунга келиб, португал Англиядаги учинчи мавсумини ўтказмоқда. Эндиликда 27 ёшли ҳимоячининг нималарга қодирлигини ҳамма яхши билади. Мудофаа ҳамда майдон марказида яхши ҳаракат қилувчи футболчи исталган пайтда жамоадошларини қулай тўплар билан таъминлай олади. Айнан шу сабаб ҳам Пеп Гвардиола уни яхши кўрса керак.

4. Эндрю Робертсон – «Ливерпуль»

Эндрю Робертсонни энг яхши ҳимоячилар орасида кўриш янгилик эмас. Шотландни нималарга қодир эканини ҳамма яхши билади. У мавсум давомида юқори даража кўрсатиб юбора олмаслиги мумкиндир. Аммо кези келганда шундай ўйин қиладики, бунда сиз жаҳон даражаси қандай бўлишини томоша қиласиз! Қанот ҳимоячиси доимо жамоасида ҳужум учун муҳим омил бўлган.

3. Трент Александер-Арнольд – «Ливерпуль»

Ҳа, Трент баъзан ҳимояга эътиборсизлик қилади. Бунга ўтган ойлар давомида ҳам гувоҳ бўлдик. Аммо у бу камчиликларини бир ёнга суриб, ўзини ҳужумда намоён эта олади. Ҳимоячининг жарима зарбаларида моҳир эканини ҳам таъкидлаш жоиз. Шу сабабдан Александер-Арнольд доимо яхшилар қаторида эътироф этилади.

2. Рубен Диаш – «Манчестер Сити»

Диашнинг «Манчестер Сити»га тегаётган фойдаси, қилаётган меҳнати баъзида эътибордан четда қолади. Негаки, у клуб учун анча қимматга тушган футболчи саналади. Ҳимоячи Гвардиола жамоаси учун мос номзод эди. Шунинг учун ҳам олиб келинди. Ростини айтганда, Рубен «Ман Сити» афсонаси Винсент Компани ўрнини боса олди. Шу сабабдан ҳозирда «шаҳарликлар»нинг марказий ҳимоясини ишончли қўлларда дея оламиз.

1. Виржил ван Дeйк – «Ливерпуль»

Қани, ўзинингиз айтинчи, АПЛнинг энг кучли ва яхши ҳимоячиси номига ван Дeйкдан маъқулроқ вариант келтира оласизми? Бизнингча келтира олмайсиз. Чунки бу адолатдан бўлмайди. Нидерландия терма жамоаси аъзоси ўзи қанташган ўйинларнинг ҳар бир эпизодида муҳим роль ўйнайди. Унинг «Ливерпуль»га таъсири жуда ҳам кучлидир. Буни биз ўтган мавсумнинг айнан мана шу паллаларида ҳис қилиб кўргандик. Ўшанда, биргина ван Дeйкнинг йўқлиги «Ливерпуль»нинг чемпионлик пойгасидан чиқиб кетишига сабаб бўлганди. Айни дамда баралла айтишимиз мумкинки, ушбу футболчи ҳақиқий клуб афсонасига айланиб улгурди.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:08, 30.01.2022. Ўқилди: 2909 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик