Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тимоти Веа: «Биз мўъжиза яратдик»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаҳон даражасидаги собиқ футболчининг ўғли бўлиш қандай? «Лилль» клуби ҳужумчиси Тимоти Веа бу саволга жавоб беришни яхши билади ва муваффақият сари ўз йўлини топиб олди. Қуйидаги суҳбат отаси, бетакрор маҳорати ва мусиқа ҳақида бўлди.

- Тимоти, сиз бутун дунёни лол қолдирган собиқ футболчи Жорж Веанинг ўғлисиз. Нима деб ўйлайсиз, оилавий тарихингиз туфайли футболни танлашга мажбур бўлдингизми?

- Йўқ, менда доим танлов қилиш имконияти бўлган. Лекин албатта, бутун бошли оилам футбол билан шуғулланишган: отам, акам, опам, амакиваччаларим... Шунинг учун ҳам бу мен ҳар доим шуғулланишни хоҳлаган спорт тури бўлиб келган. Мунтазам равишда яқинларимнинг ўйинларини томоша қилган ҳолда, футбол майдонида бўлганман. Шу боис, тўп тепиб улғайишим табиий эди.

- Отангиз нафақат собиқ футболчи, балки сиёсатчи ҳамдир, ҳозир эса Либерия президенти. Сиз туғилган пайт унинг футболчилик фаолияти деярли якунланиб, сиёсий юришлари бошланганди. Ота сифатида у сиз учун кўпроқ футболчими ёки сиёсатчи?

- Ўшанда жуда ёш эдим ва табиийки, бундай шов-шувни умуман тушунмасдим. Болалигимда фақат унинг футболчи эканлигини ва сиёсатга йўл олаётганини билардим. Лекин энг асосийси, у менинг отам эди. Шундай пайтлар бўлганки, онам диплом олиш учун мактабга қайтишга мажбур бўлган. Ўша пайт отам иккимиз Флоридада яшардик, у менга одатдагидек, оталик вазифасини бажарарди. Биз дам олиш кунлари табиат қўйнига чиқардик, мактабдан кейин футбол ўйнардик ёки «Макдональдс»га борардик. Уни ҳеч қачон футболчи ёки сиёсатчи сифатида кўрмаганман.

- Профессионал футболда 2018 йилнинг мартида «ПСЖ» сафида дебют қилгансиз. Сиздан «Ўша машҳур Жорж Веанинг ўғлимисиз?» деб сўраган суперюлдузлар ҳам учраганми?

- Ўша пайтга келиб «ПСЖ»нинг ёшлар жамоасида беш йил ўйнашга улгургандим, шунинг учун ҳам мени ҳамма аллақачон танишини ҳис қилдим. Ўзимни аллақачон уйимдагидек ҳис қилардим. Албатта, Неймар, Кавани, Килиан ва бошқа юлдузлар билан илк марта ўйнаганингизда, бу сизни ҳайратда қолдиради. Биринчи кунлар шундай эди, лекин бир-икки ҳафта ўтгач, гуруҳнинг бир қисмига айландим ва улар мени қучоқ очиб кутиб олишди.

- «ПСЖ»даги фаолиятингиз давомида кимдан нималарни ўргандингиз?

- «ПСЖ»даги барча футболчиларнинг маҳорати катта. Лекин кўпроқ нарсани Эдинсон Каванидан ўргандим. Майдонда ва унинг ташқарисида меҳнат этикаси нуқтаи назаридан, менимча, у дунёдаги энг яхшилардан бири. Неймарга келсак, жамоага биринчи бўлиб мени айнан у қўшди. У билан аввалроқ Бразилия терма жамоасида танишганман ва унинг ўйин услубидан кўп нарсани ўрганганман.

- Ҳужумнинг бир нечта позициясида ўйнай оласиз. Тимоти Веанинг энг яхши сифатларини рўёбга чиқариш учун мураббий сизни қайси позицияга қўйиши керак?

- Айни пайт «Лилл»да кўпроқ ўнг қанотда ўйнаяпман. Аслида эса бу идеал позициям эмас, чунки ҳужумни ўнг оёқда йўлланадиган кучли зарбаларим билан якунлашни хуш кўраман. Ўнг қанотда эса чап оёқда зарба йўллашга тўғри келади. Шунинг учун ҳам севимли чизиқларим доимо чап қанот ёки «ўнлик» позицияси бўлиб келган. Шунингдек, ўзимни ҳужумчи сифатида кўрмайман. Бизда бу чизиққа кўпроқ Бурак Йилмаз ва Жонатан Дэвид мос тушишади. Мен жамоага асосан қанотда - ҳимояга қайтиш ва икки ҳужумчини қўллаб-қувватлаш орқали ёрдам бера оламан. Жонатан Дэвид билан айниқса, яқин муносабатдаман. У жамоадаги энг яхши дўстларимдан, бир-биримизни сўзсиз тушуна оламиз.

- Катта футболдаги дебютдан буён бир қанча совринларни қўлга киритиб улгурдингиз. «ПСЖ» билан икки марта, «Селтик» билан ва ўтган йили «Лилль» билан бир мартадан чемпионликни қўлга киритдингиз. Энг муҳими, Лиллдаги муваффақият бўлса керак?

- «Лилль» билан чемпионликка эришишим фаолиятимдаги энг яхши дамлардан бири бўлди. Мазкур жамоада Париждагидан кўра кўпроқ ўйин ўтказдим. Бу онларни жуда қадрлайман. Ҳеч ким бизни тўхтатолмади ва охирида мўъжиза яратдик. Жуда ажойиб йил бўлди ва мен ушбу лаҳзаларни жамоам билан баҳам кўрганимдан фахрланаман.

- «Лилл»нинг чемпионлиги Франция футболидаги Парижнинг ҳукмронлигига ҳам барҳам берди. Қониқиш ҳисси борми?

- Унча эмас. Ҳар доим клубдан мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман. «ПСЖ» менга ўша пайт кўплаб ёш футболчилар орзу қиладиган имкониятни берди. Ҳозир «Лилл»даман, жамоам билан чемпионликни қўлга киритдим. Бу шунчаки, бизнинг вақтимиз эди. Лекин мен учун «ПСЖ» фантастик коллективга эга буюк клуб бўлиб қолмоқда.

- Лилль ва Париж ўртасидаги фарқ нимада?

- Менимча, тафовут унча катта эмас. Албатта, шаҳарлар бошқача. Париж мода ва ҳамма нарсага тўла улкан шаҳар. Лилль буни хотиржамроқ қабул қилади. Клубларга келсак: албатта, иккаласи ҳам кўп нарсага эришмоқчи. «Лилль» ҳали ҳам ривожланиш босқичида бўлиши мумкин. Шундай қилиб, чемпионлик олдинга катта қадам бўлди. «ПСЖ», албатта, аллақачон улкан клубга айланиб улгурган, «Лилль» эса ҳамон катта йўлдан бормоқда.

 

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:00, 01.02.2022. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик