Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Даниэль Карвахаль 24 йилдан сўнг «Реал»ни тарк этишига муносабат билдирди [0]

«Арсенал»нинг «Бёрнли»га қарши ўйин учун асосий таркиби маълум бўлди [0]

Элмас фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин [0]

Сергей Чигодаев: «Чемпионликни қўлга киритиш осон эмас, бироқ бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз» [0]

ЖЧ-2026: Ральф Рангник Австрия терма жамоасининг якуний қайдномасини эълон қилди [0]

«Тоттенхэм» АПЛда жон сақлаб қолиш учун муҳим баҳс олдидан асосий ҳужумчисидан айрилди [0]

Англия ҳакамлар корпуси «Манчестер Юнайтед»нинг «Ноттингем»га урган голи хато бўлганини расман тан олди [0]

Сафоновнинг рақобатчиси ЕЧЛ финали олдидан «ПСЖ» машғулотларига қайтмоқда [0]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [0]

Вальверде Карвахаль билан хайрлашди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Премьер-лига: бир дунё пул сарфланди. Улар буни оқлай олишадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛ клублари ҳеч қачон бекордан-бекорга катта маблағ сарфламайди. Айниқса, кетаётган пул футболчи олиб келишга сарфланаётган бўлса. Шундай клублардан бири янги бойлар туркумидаги «Ньюкасл»дир. Клуб тайёр юлдузларни сотиб олишдан уялмади ва энг катта сарф-харажатчига айланди. Улар январь давомида 90 миллион фунтни трансферлар учун ишлатди. Қуйида нафақат «Ньюкасл»нинг, балки АПЛнинг энг яхши ва энг катта харидлари ҳақида гап боради.

Бруну Гимарайнш – «Лион»дан «Ньюкасл»га (42 миллион евро)

Жамоа марказ учун ишончли вакил қидираётган эди ва уни топди. Бразилиялик 24 ёшли истеъдод эгаси «Лион»дан олиб келинди. Тўғри, айни дамда Эдди Хау бошчилигидаги клуб АПЛда қолиши даргумон бўлиб турган бўлса ҳам, уларнинг ўйинида кескин ўзгариш бўлиши аниқ. Чунки биргина Гимарайншнинг ўзи ўйин суръатига таъсир эта оладиган кучга эга.

Факт. Бруну Гимарайнш бу мавсум Европанинг топ беш чемпионатларида ўйнаётган футболчилар ичида ҳужумчиларга энг кўп пасс берган футболчи саналади (226 та). Шунингдек, у энг кўп вазият яратган жуфтликдан биридир (35 тадан кўп, Бернарду Силва билан бирга).

Родриго Бентанкур – «Ювентус»дан «Тоттенхэм»га (19 миллион евро)

Уругуай терма жамоаси аъзоси «Ювентус» сафида асосий таркиб футболчиси ва энг барқарор вакиллардан бири эди. Энди Антонио Конте ундан кўпроқ нарса талаб қилади. Хусусан, Бентанкур рақибга фаол босим қилиши ва майдон марказини бошқариши керак бўлади. Юқори савияга эга ярим ҳимоячи Харри Винкс ҳамда Оливер Скиппларга катта ёрдам беради. Эндиликда, «Тоттенхэм» тўп билан кўпроқ ва тезроқ муомала қилса, ажаб эмас. Чунки Бентанкур 24 ёш бўлишига қарамай, ўйинни тажрибалилар каби ўқий олади.

Луис Диас – «Порту»дан «Ливерпуль»га (37,5 миллион евродан 50 миллионгача)

Албатта, ҳаёт абадий эмас. Шу каби «Ливерпуль»нинг ҳозирги ҳужум триоси ҳам абадий бирга бўла олмайди. Биз яқин бир йил ичида Фирминонинг ўз ўрнини Диегу Жотага бериб қўйганига гувоҳ бўлган эдик. Худди шундайин Луис Диас ҳам ҳужумда кимнингдир ўрнига эга чиқса, ажаб эмас. 25 ёшли колумбиялик ҳужумчи бу мавсум ЕЧЛда «Порту»нинг ўйинларини жозибадор қила олганди. У ўз терма жамоасида асосан чап қанот ярим ҳимоясида ўйнарди. «Порту»да эса 4-4-2 схемасининг чап қанот ҳужумини тўлдирган. Тезкор ва эпчил ҳужумчи АПЛга мослашиб кетишга унчалик ҳам қийналмаса керак. Эндиликда «Ливерпуль»га қарши чиққан жамоа ҳимоячилари янада кўпроқ тер тўкишларига тўғри келадиган кўринади.

Филлипе Коутиньо – «Барселона»дан «Астон Вилла»га (ижара асосида)

АПЛнинг доимий мухлислари бу футболчининг ким ва нималарга қодир эканини жуда яхши билади. Шундай экан, уларга бразилиялик қадрдонни таништиришнинг ҳожати йўқ. Коутиньо ўзининг беш йиллик «Энфилд»даги саргузаштларида нималарга қодир эканини исботлаб кета олганди. У қатнашган баҳслар дарвозабонлар учун ҳақиқий қўрқинчга айланган. Унинг «Астон Вилла»даги дебюти ҳам ёмон бўлмади: битта гол ва ассист билан ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олди. Стивен Жеррард эса таркибга собиқ жамоадошини жалб қилиб, тўғри йўл тутганини кўрсатди.

Деле Алли – «Тоттенхэм»дан «Эвертон»га (48 миллион еврогача)

Ливерпулликлар «шпорлар»дан катта калибрга мансуб футболчини сотиб олиб, катта ўзгаришга қўл урган бўлиши мумкин. Бу трансфер дастлаб текин амалга оширилди. Алли учун биринчи тўлов унинг жамоадаги ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Жамоада кубок ўйинлари мавжуд эмас. Фақатгина 18та АПЛ учрашувлари бор, холос. Шуни ҳисобга олганда, бу юриш «Эвертон» раҳбарияти томонидан қилинган пухта ва ўткир ҳаракат саналади. Чунки футболчининг трансфер суммаси унинг ўйинига боғлаб қўйилган. Айни дамда янги «Эвертон» устози Френк Лемпард жамоага қайтадан янги руҳ ва ғоя олиб кириши кутилмоқда. Бунинг натижаси Деле Алли учун ҳам муҳим ҳисобланади. «Эвертон» мухлислари эса бунга умид қилмоқда.

Факт. Деле Аллининг «Тоттенхэм»даги рекорди:

-269 та ўйинда 69 та гол;

-51 та АПЛ голи, 50 та гол урган Англиянинг энг ёш футболчиси;

-21 ёшга тўлмай, АПЛда энг кўп голда иштирок этган футболчи (40 та);

-Икки бор Англияда йилнинг энг ёш футболчиси соврини.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:34, 03.02.2022. Ўқилди: 2781 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик