Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Нефтчи» Уммон клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / ОФК кубоги / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A
Фото: Getty Images.

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ОФК Кубоги гуруҳ босқичидаги ўз майдонидаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Уммоннинг «Ал-Уруба» жамоасига қарши баҳсда Саркисян шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувда ҳисоб 11-дақиқада очилди. Иқбол Акрамовнинг чап қанотдан узатган пасидан сўнг Бахтиёр Ёқубов тўпни боши билан рақиб дарвозасига санчиб қўйди.

Тезкор гол, албатта, «Нефтчи» футболчиларига яхши таъсир қилди ва улар ҳужумкорлик сусайтиришгани йўқ. Тайм якунланиши арафасида ҳужумчи Отабек Исроиловга нисбатан ишлатилган қўполлик учун малайзиялик ҳакам Ваҳоб Муҳд Файз Уммон клуби дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима тўпини эса тажрибали Анвар Бердиев голга айлантирди. Таъкидлаш жоиз, Бердиев «Ал-Виҳдат»га қарши 1-тур учрашувида ҳам гол урган ва ўша гол «Нефтчи»га ғалаба келтирган эди.

62-дақиқага келиб ҳисоб 3:0 кўринишига етди. Отабек Исроиловнинг тўп узатишидан сўнг «Нефтчи» сардори Мансур Саидовни тўпни рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига тўғрилаб қўйди.

Учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда уммонлик футболчилар ҳисоб қисқартирувчи голни уришга муваффақ бўлишди. Бундан ортиғига уларнинг вақти ҳам, кучи ҳам етгани йўқ.

Ушбу ғалабадан сўнг «Нефтчи» «D» гуруҳидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди. Жамоа ҳисобида айни вақтда 7 очко бор. Мағлубиятга учраган «Ал-Уруба» ҳамда Тошкент вақти билан 20:00да Ҳиндистоннинг «Салгокар» клубига қарши майдонга тушадиган Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» жамоалари ҳисобида 3 очкодан бор. Ҳинд клуби эса бирорта очкосиз гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

«Нефтчи» «Ал-Уруба»га қарши жавоб учрашувини 10 апрель куни ўтказади.

ОФК Кубоги, гуруҳ босқичи
«D» гуруҳи, 3-тур учрашуви
4 апрель, чоршанба
«НЕФТЧИ» (Ўзбекистон) – «АЛ-УРУБА» (Уммон) 3:1 (2:0)
Голлар: Бахтиёр Ёқубов (11), Анвар Бердиев (40-пенальти), Мансур Саидов (62) — Данило Тейшейра (90+4).
Четлатиш: Абдуллоҳ Солиҳ (86, «Ал-Уруба»).

Манба: www.stadion.uz.

Бевосита ўйингоҳда бўлиб, учрашув тафсилотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозларига етказиб турган (комментларга қаранг!) сайтимизнинг Seriy никли фойдаланувчисига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. «Нефтчи» сиздек ишқибозлари учун ғалаба қозониши шарт!

Киритилди: 17:52, 04.04.2012. Ўқилди: 6835 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик