Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ҳоким кубоги-2022”. Эртага финал!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик турнирлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Фарғона шаҳрида давом этаётган “Ҳоким кубоги-2022” мусобақаси ўз якунига яқинлашмоқда. Эртага мусобақанинг финал ўйини бўлиб ўтади.

Финалда “Қўқон-1912” жамоаси “Андижон-1” жамоасига қарши майдонга чиқади. Кеча мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Қўқон-1912” – “Денов” ҳамда “Андижон-1” – “Дўстлик” жамоалари учрашдилар.
ФарДУ стадионида бўлиб ўтган “Андижон-1” – “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳс 5:1 ҳисобидаги Андижонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Денов” учрашувида эса “Хоким кубоги-2022” мусобақасидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди. Тажриба бобида анча устунликка эга бўлган қўқонликлар Сурхондарёлик футболчилар устидан 8-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни бошқариб борган хакам Олим Тўйчибоев шу куни “Денов” жамоаси дарвозасига 4 марта пенальти белгилади. "Қўқон-1912" таркибидан Шаҳзодбек Нурматов, Билолхон Тошмирзаев, Аюбхон Исақов ҳамда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаевлар белгиланган пенальтилардан унумли фойдаланишди. Учрашувда шунингдек жамоа кўригида бўлиб турган Диёрбек Жалолиддинов дубль қайд этган бўлса, Абдуллоҳ Юнусов ҳамда Муҳсин Норматовлар бир мартадан рақиб дарвозасига гол киритишди. Шунингдек Олим Тўйчибоев ўйин давомида икки марта чўнтагидан қизил карточкани олишига ҳам тўғри келди. “Денов” жамоасидан Жалил Кимсанов, “Қўқон-1912” жамоасидан эса бош мураббий Бахтиёр Ашурматовлар ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланишди.

“Ҳоким кубоги-2022”

Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Денов” 8-0

Голлар: Абдуллоҳ Юнусов (7), Шаҳзодбек Нурматов(21пен), Билолхон Тошмирзаев (31 пен), Диёрбек Жалолиддинов (52,58), Аюбхон Исақов (60пен), Мухсин Норматов (66), Музаффар Абдуллаев (86пен)

Қўқон-1912″ таркиби:

Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков,Иван Йосович, Мурод Холмухаммедов, Авазхон Маматхўжаев, Абдуллоҳ Юнусов, Қувондиқ Рўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Сардор Азимов, Шахзодбек Нурматов, Анвар Хожимирзаев

Захирада:  Ислом Абдуллаев, Миржалол Абдумуталов, Достон Орипов, Сардор Етовкузиев, Аюбхон Исақов, Диёрбек Жалолиддинов, Муҳсин Норматов

“Денов” таркиби:
Даврон Мерганов, Шаҳзод  Соибназаров, Санжар Аҳмедов, Бегзод Каримов, Жалил Кимсанов, Сунатилло Ғайбуллоев, Сарвар Холматов, Асад Холматов, Дилшод Баратов, Акмал Абдураҳмонов, Диёр Рашидов

Заҳирада: Бегали Кўчкимов, Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эртага  “Ҳоким кубоги-2022” мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади.  “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон-1” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви Қигулидаги “Нефтчи СК” стадионида, соат 13:00да бошланади. Ўзига хос “водий дербиси”га бўлган қизиқиш мухлислар ва мутахассислар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Эртага Андижондан ва Қўқондан мухлисларни Фарғонага олиб бориш учун автобуслар ажратилган. Қишнинг совуқ кунларида сизларни Фарғонада бўладиган “қайноқ дерби”га таклиф қиламиз. Янги футбол мавсумидаги илк совринни қўлга киритиш қай бир жамоага насиб қилишини эртага Қиргулидаги стадионда билиб оласиз.

 

Киритилди: 17:19, 04.02.2022. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик