Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7379]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5950]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5669]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3733]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2838]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2182]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2181]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2082]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1891]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1851]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла Лига: Голларга бой бўлган ва асабий ўтган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Испания Ла Лигасининг 23-турида "Барселона" майдонида Мадриднинг "Атлетико" клубини қабул қилди.

Учрашув сўзсиз турнинг марказий учрашуви эди. Қолаверса, майдон эгалари қишки трансфер ойнасида ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олганидан кейин, янги "Барселона"нинг кўрсатадиган ўйини кўпчилик учун шубҳасиз қизиқ эди.


Беллашув нафақат голларга бой бўлди, балки асабий тарзда ҳам ўтди. "Барселона" ёрдамчи мураббийи ва Дани Алвешларга кўрсатилган қизил карточкалар сўзимизга яққол исбот бўла олади.

Учрашувда меҳмонлар ҳисобни очишди. Луис Суареснинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Карраско қийинчиликсиз Тер Штеген дарвозасига аниқ йўллади - 0:1.

Ўтказиб юборилган голдан "Барселона" асло ўзини йўқотиб қўймади ва ўз бахтини рақиб жарима майдончаси ичида излашни бошлади. Беллашувнинг 10-дақиқасида Дани Алвеш ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олиб, қарама-қарши қанотда рақиб жарима майдончасига ёриб кираётган Альбага тўпни аниқ етказиб берди. "Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси эса тўпга тўхтатмасдан зарба берди ва меҳмонлар дарвозабони бу зарба олдида ожиз қолди - 1:1.

Ҳисобни тенглаштириб олганидан кейин "Барселона"нинг ўйини "очилиб" кетди ва бирин-кетин ҳужумлар уюштиришни бошлади. Жамоа таркибига янги келиб қўшилган Адама Траоренинг ўнг қанотда фаоллиги 21-дақиқасига келиб ўз мевасини берди. Айнан унинг ошириб берган тўпидан сўнг Габи боши билан "Атлетико" дарвозасини ишғол этди -2:1.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган пайтда қанотдан ошириб берилган тўпга Пике бош билан зарба йўллади, лекин бу сафар "Атлетико" дарвозаси устуни бу зарбани қайтарган бўлса, қайтган тўпга Ферран Торрес акробатик усулда зарба бермоқчи бўлди, аммо, ўхшамади, лекин Араухо тўпга аниқ зарба бериб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим ҳам "Барселона"нинг устунлиги билан бошланди. Учрашувнинг 49-дақиқасида рақиб жарима майдончасига ошириб берилган тўп "Барселона"нинг икки футболчисига тегмай, Алвешга келиб тушди, Дани эса уни чиройли тарзда мадридликлар дарвозасига жойлаб қўйди - 4:1.

58-дақиқада эса Хосе Хименеснинг ошириб берган тўпини Луис Суарес собиқ жамоаси дарвозасига йўллаб, ҳисобни қисқартирди - 4-2.

Беллашувнинг 68-дақиқасида Дани Алвеш Каррасконинг ортидан келиб оёғига зарба берди. Бош ҳакам ВАР тизимига мурожаат қилди ва бразилиялик ҳимоячини майдондан четлаштирилди.

Шу тариқа, қарийб 20 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнаган "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратиб, тўртинчи ўрин учун муҳим қадамни ташлади.

Испания Ла Лигаси, 23-тур.    

6 февраль, 20.15, «Камп Ноу», 74 221 томошабин.

Голлар: 0:1 – 8 Карраско, 1:1 – 10 Альба, 2:1 – 21 Гави, 3:1 – 43 Араухо, 4:1 – 49 Дани Алвес, 4:2 – 58 Суарес.

"Барселона" – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Нико Гонсалес, 66), Гави (Дест, 71), Траоре (Обамеянг, 61), Ферран Торрес.

"Атлетико" – Облак, Врсалько (Васс, 46), Савич, Хименес, Эрмосо (Матеус Кунья, 55), Коке (Эррера, 76), де Пауль, Лемар (Рейнилду, 55), Карраско, Суарес, Жоау Феликс (Корреа, 56).

Огоҳлантиришлар: Альба (52), де Йонг (72), Васс (89), Эррера (90).

Четлатиш: Дани Алвес (69).

Киритилди: 22:09, 06.02.2022. Ўқилди: 3034 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик