Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улар "Манчестер Юнайтед"нинг юлдузлари бўлиши керак эди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Англия футболида ажойиб тарихга эга бўлган “Манчестер Юнайтед” либосида майдонга тушиш бу катта бахт бўлса керак. Аммо ўша жамоанинг келажаги сифатида сизни кўришса, бундай босимни кўтариш анча оғир бўлса керак. “Қизил иблислар” сўзсиз дунё бўйича кўплаб мухлисларига эга ва ўша ишқибозлар сиздан жуда кўп нарса талаб қилса, менимча жуда ёқимли бўлса керак. Яқинда “манкунианликлар”нинг келажаги сифатида кўрилган Мейсон Гринвуд нималарга аралашиб қолганидан кўпчилик ҳабардор бўлса керак. Энди унинг келажаги нима бўлар экан? Шу сабабли stadion.uz яқин ўтган йиллар ичида “Манчестер Юнайтед”нинг келажаги дея аталган, аммо ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган ёки етарлича имконият берилмаганлиги туфайли йўқолиб қолган 5 та ёш футболчи ҳақида сўз олиб боради.

    Диогу Дало 22 ёш.

 Португалиялик қанот ҳимоячиси ёшлигидан анча иқтидорли футболчи ҳисобланади. У “Порту Б” жамоасида порлаган ва ўша клуб либосида умумий 23 ўйинда майдонга тушиб 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Шу тариқа 2017 йил “Порту”нинг асосий таркибида Далони кўра бошладик. Португалия примьерасида футболчи умумий 6 ўйинда майдонга тушди ва ярим йилдан кейин уни “Манчестер Юнайтед”да кўра бошладик. Илк мавсум Дало учун яхши ўтди. У 16 ўйинда майдонга тушиб 2 голли узатмани амалга оширди ва кўплаб футбол ишқибозлари МЮда яхшигина қанот ҳимоячиси етишиб чиқайтгани ҳақида гапира бошлади.

 Кейинги мавсум Дало жарохатлар туфайли жамоада ўз ўрнини йўқотиб қўйди ва 4 учрашувда майдонга тушди. “Манчестер Юнайтед” жароҳатдан сўнг Далони жамоада олиб қолишдан наф кўрмади ва навбатдаги мавсумда уни “Милан”га ижарага бериб юборди ва португалиялик футболчи А Серия вакиллари таркибининг ажралмас бўлагига айлана олди ва жамоада 33 ўйин ўтказиб 2 голга ммуаллифлик қилди. Далонинг ажойиб ўйинини кўргач МЮ уни ортга қайтарди. Ушбу мавсум Дало “қизил иблислар” таркибида 12 ўйинда майдонга тушиб улгурди. Аммо “Милан”дагидек ўйин намойиш эта олмаяпти.

 Брендон Уильямс 21 ёш.

Брендон МЮ тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг учун профессионал футбол 2019 йилдан бошланган. 2019-2020 йилги мавсумда Брендон “қизил иблислар” таркибида порлади ва 42 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилди. Албатта бу 19 ёшли футболчи учун вжойиб кўрсаткич.

Кейинги мавсум Уильямс учун унчалик яхши бўлмади. У 19 учрашув ўтказди ва 1 голли узатмани амалга оширди. Ўша мавсум Брендон ўйинида анча пасайиш кузатилди ва жамоа унинг захирада кўп ўтириб қолаётгани сабаб бошқа жамоага ижарага бериш ҳақида ўйлаб қолди. Жорий мавсумда инглиз “Норвич” клубида тўп тепмоқда. Чап қанот ҳимоячиси “канарейка”лар сафида ушбу мавсум 19 ўйин ўтказиб 1 голли узатма амалга оширди. У Премьер лига аутсайдерлари сафида ўзини эркин ҳис этмоқда. Балки МЮ уни қайтариш ҳақида ҳам ўйлаб кўрар.

Тахит Чонг 22 ёш

Фамилиясидан осиёликларни эслатадиган нидерландиялик 2016 йил “Фейнорд”дан “Манчестер Юнайтед” ёшлар жамоасига олиб келинган ва ундан мутахассислар ажойиб келажакни талаб қилган. Аммо Тахит уларнинг ишончини оқлай олмади ва шу сабаб ижарадан-ижарага ўтиб иқтидорини йўқотиб бормоқда. Умумий МЮ таркибида вингер 13 ўйин ўтказган ва умуман фойдали иш бажара олмаган.

Тахит “қизил иблислар” сафида ўзини кўрсата олмагач 3 жамоада ижара асосида тўп тепмоқда. Аввалига у “Вердер” кейин “Брюгге” сафида майдонга тушиб умумий 28 ўйинда 2 гол киритган. Албатта бу вингер учун яхши натижа эмас.  Хозирда Чонг Чемпионшип вакили ҳисобланган “Бирмингем” шарафини ҳимоя қилмоқда. Менимча МЮ ундан воз кеадиган пайти етиб келди.

 Эйнжел Гомес 21 ёш.

Яна бир МЮ тарбияланувчиси. 2017 йилда профессионал футболда пайдо бўлган футболчи илк икки мавсумида 27 дақиқагина майдонда ҳаракат қилган. Сабаби у пайтларда Эйнжел ҳали жуда ёш эди. Майдондаги ҳаракатлари ва жисмоний кўрсаткичлари билан Лео Мессини эслатувчи инглиз 2019-2020 йилги мавсумда ўзини кўрсата олди. Ўша мавсумда МЮ сафида у 13 ўйин ўтказиб 4 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аммо тушанарсиз қарор туфайли “манкунианликлар” вундеркиндни “Лилль”га арзимаган суммага сотиб юборди.

 “Лилль” Гомесни ҳарид қилибоқ “Боавишта”га ижарага бериб юборди. Ёш иқтидор эгаси Португалия клубида 33 ўйин ўтказиб 6 гол ва шунча ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Унинг ўйинидаги сифатни кўрган француз клуби кейинги мавсум уни ортга қайтарди ва уни асосий таркибда ўйната бошлади.  Ёш инглиз кеча “Лилль” сафида фаолиятидаги энг катта совринни ютди. Негаки ундан Лео Месси либосини сўради. Менимча, бундай холат кўплаб ёш футболчилар учун орзу бўлса керак.

 Мейсон Гринвуд 20 ёш.

 МЮ академиясининг сўнгги йиллардаги энг иқтидорли тарбияланувчиси сўзсиз – Гринвуд. 20 ёшда дунёнинг энг кучли ва машхур клубларидан бири сафида у 120дан ортиқ ўйин ўтказган ва 35 голга муаллифлик қилган. Шу статистиканинг ўзиёқ унинг қай даражада иқтидорли эканлигини англатади. 19 ёшида терма жамоадан чақирув олиш ҳам кўпчиликка орзу бўлган бўлса керак.

 У МЮ асосий жамоасида порлаган пайтлари мактаб ўқувчиси эди. Дарслардан сўнг машғулот ўтказиш учун жамоа таркибига бориб қўшилар эди. Менимча у пайтлар Мейсон ҳали беғубор болакай бўлган.

 Афсуски ушбу йил бошида Мейсон зўравонликда айбланди ва бу унинг фаолиятига дахшатли таъсир ўтказди.

 “Манчестер Юнайтед” аввалдан академиясидан ажойиб футболчилар етиштириб чиқарган. Аммо сўнгги йилларда улардан чиқаётган иқтидорлар ўзини кўрсатишга қийналишмоқда(Рэшфорддан ташқари).  МЮ каттароқ соврин юта олиши учун балки академия фаолиятига жиддийроқ назар ташлаши керакдир?

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:36, 08.02.2022. Ўқилди: 4982 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик