Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танишинг — «янги Левандовски»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Польша футболида янги кумир бош кўтармоқда. Савол - у чиндан ҳам, «Янги Левандовски» мақомига муносибми? Польша миллий термасининг Евро-2020 пайтидаги машғулотидан кейин жамоа етакчиси Роберт Левандов­ски ва собиқ бош мураббий Паулу Соуза «Брайтон»нинг янги хариди - Кацпер Козловскини сўроққа тутишади. Жумладан, португалиялик мутахассис йигитчадан унга тақдим этилган видеотаҳлил билан танишиб чиққан-чиқмаганини сўрайди. Кацпер бунга жавобан компьютери йўқлиги туфайли топшириқни бажаролмаганини айтади... Footballhd.ru сайти маълумотлари асосида тайёрланган қуйидаги мақола айнан «Янги Левагол» ҳақида.

Польша миллий жамоаси бош инсайдери Михаль Заходни кейинчалик воқеа қандай ривожланганини ошкор қилди: «Соуза шундан сўнг дарҳол Робертга юзланиб, Кацперга компьютер олиб беришини тайинлади. «Айтилган гап - отилган ўқ!» - футболда турли авлодлар вакиллари ўртасидаги бундай муносабат таҳсинга сазовор. Хуллас, Роберт мураббий илтимосини ерда қолдирмади. Умуман, Козловскига нисбатан катта эътибор борлиги табиий ҳол. Зеро, унга Польша футболининг янги умиди сифатида қарашмоқда». Ёқимли эътироф, лекин амалда Леваголдек афсонага тенглашиш ҳақида ўйлашнинг ўзи ҳам қийин. Аслида-ку, навқирон ярим ҳимоячи ҳозирнинг ўзида айрим жиҳатлар бўйича «Бавария» тўпурарини ортда қолдиришга улгурди. «Кацпердан ҳайратомуз мўъжизалар кутишмоқда. Чунки у терма жамоа таркибига жуда барвақт қўшилиб, Европа чемпионати финал босқичида ўйнашга ҳам муваффақ бўлди. Қисқаси, Левандовски бир неча йиллик машаққатли меҳнат эвазига эришган мақомга ўта қисқа вақт ичида эга бўлди», - дейди Заходни.

«Брайтон» Кацпер учун талаб этилган 8 млн. фунт (11 млн. евро)ни «Погонь Шецин»га қуртдек санаб бериб, мавсумнинг қоқ ўртасида ўз таркибини салоҳиятли ижрочи билан бойитди. Ваҳоланки, Козлов­скига «Ливерпуль», «Боруссия» Д., «Барселона» ва «Аякс» каби катта клублар ҳам бефарқ қарамаётганди. Факт шуки, камтарин «Брайтон» польшалик ярим ҳимоячи билан бирданига 4,5 йиллик шарт­номани расмийлаштирди. Қизиқ, Кацпер нега шу жамоани танлади? Биринчидан, Англия клуби ёш иқтидорлар салоҳиятини юзага чиқариш борасида улкан тажрибага эга. Хусусан, ижодий ишларга «Брайтон» техник директори Дэн Эшвортнинг шахсан ўзи бош-қош. «Ньюкасл» анчадан буён уни ўз тизимига жалб этиш ҳаракатида ва бу бежиз эмас. Қолаверса, «Брайтон» - польшаликларга яхши таниш клуб. Дейлик, 2020 йилнинг октябрида «Лех»дан ўтган Якуб Модер айни пайт Грэм Поттер жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган. Шунингдек, Михаль Карбовник ҳам яқин-яқингача Модер билан ёнма-ён тўп сурди ва ҳозир «Олимпиакос»да ижара муддатини ўтамоқда. «Агар шу уч футболчини таққосласак, Кацпер яққол устунликка эга. У ҳам «8-рақам», ҳам «10-рақам» позициясида самарали тўп суришга қодир. Асосийси, Козловски ҳужумга қўшилиш, тўп билан муомалада бўлиш, рақибларни алдаб ўтиш, рейдлар уюштиришни ўрнига қўяди. Тўғри, йигитча фақат ички ҳис-туйғусига таяниб тўп суради, тактикага тоби йўқ. Яъни майдонда чекловларга риоя қилмайдиган ўйинчилар тоифасига киради. Умуман, чекловларни хаёлига келтирмаслиги ҳам ўта жасур футболчи эканлигидан далолат. Дейлик, Кацпер майдонда қалтис қарорлар қабул қилишдан чўчимайди» - бу журналист ва таҳлилчи Михаль Заходнининг эътирофи.

Козловски Евро-2020дан ўрин олган Испания термасига қарши ўйинда майдонга тушиш билан нуфузли турнир тарихидаги энг ёш футболчи мақомини англиялик Жуд Беллингемдан тортиб олди. Заходни мазкур учрашувдан кейин рекордчи-дебютантдан ўйиннинг юксак шиддати нечоғли таъсир қилгани хусусида сўраганида, футболчи хотиржам ҳолда жавоб қайтарди: «Йўқ, қандайдир толиқиш ёки босимни сезмадим. Ҳа, биз асосан узун узатмаларга таяндик. Агар тўп билан тез-тез таъминлаб туришганида, ақлни шоширадиган қандайдир ҳийла ўйлаб топардим, албатта». Қаранг, ёш футболчига хос бўлмаган дадиллик. Айтишларича, Кацпер «Погон»даги дастлабки маш­ғулотларданоқ жамоадошларига кўрсатма бера бошлаган, улардан кўпроқ узатма билан таъминлашни сўраган. Ўша пайт йигитчани бор эътиборини ўйинга қаратишга ўргатишган, энди сабоқлар юксак савияга кўтарилишига ёрдам бермоқда.

Заходни польшалик «жавоҳир» ўз салоҳиятини яққол намойиш этган учрашувга алоҳида тўхталиб ўтди. Воқеа 2019 йили Англия ёшлар терма жамоасига қарши кечган Syrenka Cyp турнири ўйинида юз берганди: «О, ўша баҳс­ни кўрганингизда эди! Кацпер ўз голи билан аввалроқ 2та тўп ўтказиб юборган Польша термасини жарликдан олиб чиқди. Тўғри, инглизлар якунда ғолиб чиқишди, барибир. Лекин пенальтилар сериясида. Ўшанда Кацпернинг идеал ўйи­нига илк бор гувоҳ бўлгандик. Мураббийлар ҳам унинг туғма иқтидор эканлигини тасдиқладилар. Жамоа қайси услубда тўп суришидан қатъий назар, Козловски ҳамиша шерикларига бир хил оҳангда дангал мурожаат қиларди: «Тўпни менга узатинг, у ёғини ўзим эплайман».

Йигитча Польшанинг шимоли-ғарбида фаолият юритувчи «Погонь» клуби асосий таркибидан ўтган мавсум жой олганди. Клубда академия ва ёш иқтидорларга катта эътибор қаратилади. «Погон» бош мураббийи лавозимига германиялик Коста Руньяич та­йинлангач, тезда ижобий ўзгаришлар сезилди. Тўғри, ҳаттоки, Козловски ҳам ўтган йилнинг июль ойида Европа Конференция Лигасида «Осиек» (Хорватия) тўсиғини енгишни таъминлай олмади. Айтиш ўринли, жорий мавсум «Янги Левандовски» ўйинларидан баҳра олиш имкони йўқ - «Брайтон» уни мавсум охирига қадар ижара келишуви асосида Бельгиянинг «Юнион» клубига жўнатди. Эътиборли томони, бу жамоа айни пайт Бельгия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Юни-он» қисман «Брай-тон» соҳиби Тони Блумга тегишли. Шундай экан, Козловскини не-га айнан Бельгия­га юборишганида ажабланадиган томони йўқ - йигитча навбатдаги ноёб иқтидор сифатида аввало, «Юнион»да тобланиши керак. Айтганча, Япония терма жамоаси вакили Каору Митома ҳам ҳозирда шу жамоада ижара муддатини ўтамоқда. Аввалроқ Жанубий африкалик ҳужумчи Перси Тау ва ёш ҳимоячи Алекс Кокрейн ҳам «Юнион»да тажриба оширишганди. Экс­пертларнинг хулосаларига кўра, Кацпер Козловски уларга нисбатан муваффақиятлироқ тўп суриш имкониятига эга. Демак, кутамиз...

маълумот учун

Кацпер КОЗЛОВСКИ

Туғилган санаси ва манзили: 2003 йил 16 октябрь (18 ёш), Кошалин (Польша)

Бўйи:182 см.

Позиция бўйича: ярим ҳимоячи

Клублари: «Погонь Шецин» (Польша) - 2016—2019; «Брайтон» (Англия) - 2022-...; «Юнион» (Бельгия) - 2022—..., ижара

Польша миллий жамоасининг 6та ўйинида майдонга тушган

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:01, 11.02.2022. Ўқилди: 3352 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 2026 йилги мундиалда ҳам гол уриб, эркаклар футболи тарихида 6 та Жаҳон чемпионатида гол урган биринчи футболчи бўлди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик