"Вулверхэмптон" футболчиси Адама Траоренинг "Барселона"га йўл олиши, АПЛнинг энг тезкор футболчиси бўлишга катта имконият яратди. Эндиликда, бошқа ўйинчилар тезлик борасида Траоредан қолган тахтни ўзиники қилишга ҳаракат қилиб кўришади. Испания терма жамоаси аъзоси Англиядаги энг тезкор футболчиси сифатида тан олинган эди. Ҳозир у йўқ. Хўш, унда ким етакчига айланди. Қуйида Англия Премьер-лигасининг энг тезкор ўнта футболчисини санаб ўтамиз.
10. Муҳаммад Салоҳ
"Ливерпуль" футболчиси яқиндагина Африка Миллатлар кубогидан вице-чемпион бўлиб қайтган эди. У тезлик борасида "Брентфорд" футболчиси Йоан Висса билан тўқнаш келди. Аммо умумий статистика Муҳаммад Салоҳ 90 фоизлик тезликка эга эканини кўрсатди. Виссада бу кўрсаткич 88 га тенг. Салоҳ ўз тезлигидан жуда ҳам унумли фойдалана олади. У шунингдек, дунёнинг энг яхши чап-оёқ футболчиларидан биридир. Унинг бу мавсумда рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбалари сони 80 тани ташкил этади. У бу борада Криштиану Роналдудан ҳам устунлик қилмоқда. Жорий мавсумда АПЛнинг "Олтин бутса"сига энг асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган мисрлик юлдуз тезлик борасида Адама Траоре кетгач, кучли ўнталикдан жой олди. Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 16 та гол мавжуд.
9 Рико Генри
Гарчанд ўйиндаги маҳсулдорлик борасида 74 фоиз кўрсаткичга эга бўлсада, Рико АПЛдаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири саналди. Унинг асосий иши ўз қаноти бўлмиш чап томонни "ёндириш"дан иборат. Инглиз футболчиси эса бу ишни ўзининг юқори тезлигига таяниб ижро этмоқда. 24 ёшли "Брентфорд" аъзоси тезлик борасида 91 фоизлик кўрсаткичга эга. Бу эса тезлик ва шиддатга қуриладиган "Брентфорд"нинг 3-5-2 тактик схемасига айнан мос келади. Генри бу мавсумда ўртача ҳар бир ўйинда 0,9 марта дриблинг ишлатган. Вазифаси асосан жарима майдончаси ичига тўп етказиб бериш бўлган футболчининг ҳисобида ҳозирга қадар иккита гол бор. Улар ноябрь ойида "Ньюкасл" ҳамда "Норвич" дарвозасига киритилган эди.
8. Рафинья
"Лидс Юнайтед" футболчиси бир неча йилдан бери АПЛни ўзининг жанубий америкаликларга хос бўлган лаёқати билан бойитиб келмоқда. Унинг спринтерлик маҳорати 91,5 фоизга баҳоланган. Рафиньянинг майдондаги юқори маҳсулдорлиги сабаб, уни жаҳон даражасидаги футболчи дейиш мумкин. Бекорга у учун кўплаб топ-клублар оғиз солиб тургани йўқ. Чунки у чарчоқ билмас машина каби ҳаракатланади. Унинг майдондаги тезлиги соатига 21 километрни ташкил этади. Бразилиялик ўтган мавсум давомида ҳар бир ўйинда ўртача 2,4 та дриблинг ижро этган.
7. Райан Фрейдер
"Вест Хэм"нинг Раян Фредерикс деб аталадиган футболчиси топ тезлиги 92 фоизни ташкил этади. Бу дегани юқори даражали тезкорликдир. Ҳа, афсуски, шундай тезликка эга футболчи бу мавсумда деярли майдонга туширилмаяпти. Чунки жамоа устози Девид Мойес унинг ўрнига Владимир Цоуфал ҳамда Бен Жонсонларни афзал кўрган. Райан ҳозирга қадар атиги иккита баҳсда, 22 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ҳимоячи 2018 йилда "Фулхэм" билан АПЛга кўтарилган эди. У шундан сўнг, энг тезкор ўйинчи сифатида эътироф этила бошлади. Хусусан, унинг ФИФА картасидаги кўрсаткичи 86 ни ташкил этади.
6. Леон Бейли
Ёзда "Байер Леверкузен"дан сотиб олинган вингер рўйхатимизнинг олтинчи ўрнига жойлаштирилди. Леон бу мавсумда жароҳати сабаб фақатгина 9 та баҳсда иштирок эта олди. Аммо мавсум бошида "Астон Вилла" учун битта гол ҳамда битта голли узатма амалга оширган. Футболчининг дриблинг қобилияти жуда ҳам кучли. Агарда жароҳатлар ҳалал бермаганида Леон бундан ҳам юқори ўринда бўларди.
5. Кайли Уокер
Англия терма жамоаси аъзоси бир неча йиллардан буён АПЛнинг энг тезкор футболчиларидан бири бўлиб келмоқда. Гарчанд 31 ёшни қарши олган бўлсада, Уокер жисмоний томондан етук футболчи саналади. У 2020 йилнинг июнь ойида АПЛда 23,49 км/соат тезликка чиқиб, ўзига хос тарих ёза олганди. Унинг тезлик даражаси эса 94 фоизга баҳоланган. Футболчининг жароҳатидан фориғ бўлиб жамоага қайтиши, "Ман Сити"ни кучайтиради, албатта.
4. Пшемыслав Плахетa
Польшалик вингер Плахета "Норвич"га ўтган йилнинг бошида келиб қўшилган эди. Ҳа, унинг олиб келиниши, жамоасига кўп ҳам фойда келтирмаган бўлиши мумкиндир, аммо Плахета тезлик борасида рўйхатнинг олд ўринларида қайд этилади. Футболчи 94 фоиз тезлик кўрсаткичига эга. Плахета бу мавсумда жами 7 баҳсда, 368 дақиқа ҳаракат қилган.
3. Патсон Дака
Ёзда "тулкилар" сафига "Зальцбург"дан олиб келинган Замбия терма жамоаси аъзоси, АПЛга тезда мослашиб кета олди. Унинг "Лестер" сафида амалга оширган энг катта иши Европа лигасида эди. Ўшанда Дака "Спартак Москва" дарвозасига тўртта гол киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлайди. АПЛда Дака ҳисобида сўнгги учта ўйинда учта гол бор. У еттита голда бевосита иштирок этган. Ҳужумчининг тезлигини қандай эканини ҳамма яхши билади.
2. Исмаила Сарр
Африка чемпиони бу рўйхатда иккинчи ўринда қайд этилади. "Уотфорд" ҳужумчисида 94 фоизлик кўрсаткич мавжуд. Аммо у бу орқали ғолибликка даъво қила олмайди. Саррга бир қатор топ-жамоалардан таклифлар мавжуд. Унинг ҳисобида эса 12 та ўйинда 5 та гол бор. Сенегалликнинг дриблинг фоизи 57,9 га тенг бўлиб, ҳар бир ўйинда ўртача 1,8 тани ташкил этади.
1. Дэниел Жеймс
Рўйхатимиз бошида "Лидс"нинг уэлслик футболчиси турибди. Дэниел мавсум бошида "Манчестер Юнайтед"дан харид қилинганди. У ҳозирга қадар 19 марта АПЛ ўйинларида иштирок этиб, 2 та гол ва шунча ассист ижро этган. Жеймс жамоадоши Рафинья сингари жуда ҳам маҳсулдор ўйинчи саналади. Собиқ "Свонси" аъзоси унчалик ҳам гавдали бўлишига қарамай, 95 фоизлик тезлик кўрсаткичига эга. Бу эса Исмаила Саррникидан яхшироқдир. Шундай қилиб, АПЛнинг энг тезкор футболчиси Адама Траоредан кейин Дэниел Жеймс бўлиб турибди.
Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).