Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4334]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машҳурликдан кечиб, пул ортидан қувлаганлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

 

Футболчилар одатда 3 тоифага бўлинади. Биринчиси, сиз-у биз ёқтирадиган футболни севувчи ва ҳаммасидан кўра ўз натижаларини яхшилашни истайдиганлар. Иккинчиси юқоридагининг мутлақо тескариси. Улар футболни бизнес сифатида кўришади ва уларга барчасидан кўпроқ пул яхши. Учинчиси эса икки тоифанинг қўшилгани, яъни уларга катта клублар ва катта маош керак. Қуйида эса иккинчи тоифа футболчилар ҳақида сўз юритамиз. Улар катта чемпионатлар ва машҳур клублардан кўра, кўримсиз лигалардаги катта пулни танлаган.

 5. Себастьян Жовинко

Кўпчилик футбол ишқибозлари Жовинконинг иқтидори ҳақида билишмаса керак. Чунки у қанчалик тез порлаган бўлса шунча тез сўнган. Сабаб эса унинг нотўғри қарорида. Италиялик футболчи “Ювентус” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг муваффақияти ҳам бевосита А Серия билан боғлиқ. Жовинко 2010 йил “Ювентус”нинг кераксиз футболчилари рўйхатига тушиб қолди. “Парма” шундай қийин вазиятда Себастьян учун “эшикларини очди”. Унинг 2 йил мобайнида “герцоглик” клубидаги ўйинлари “кекса синьора” раҳбариятига маъқул келди ва уни ортга қайтаришди. 

 “Юве”га қайтгач, Жовинко ўзини хар томонлама кўрсата олди ва биринчи мавсумда 42 ўйинда 11та гол киритди. Кейинги мавсум жарохат туфайли Жовинко анча ўйин ўтказиб юборди. Яна ўз ўйинини тиклаётган итальян учун кўплаб йирик клублар қизиқиш билдирди. Негаки, ундаги кичик жусса футболчига тезлик ва техника тақдим этган ва ундан “Барселона”даги Мессига ўхшаш ролда фойдаланса бўлиши мумкин эди. Аммо Жовинко Канада чемпионати вакили бўлган “Торонто”ни танлади ва қайсидир маънода фаолиятини якунлади негаки океан ортида Жовинко эътибордан четда қолди ва 2019 йил Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасида кўриниш берди. Умуман олганда Жовинко 3 қитьада яхши ўйиндар ўтказди. Ха айтганча у яқинда Италия А Серияси вакили ҳисобланмиш “Сампдория” билан шартнома имзолади. Балки, унинг иккинчи ёшлигини кўрармиз.

4. Живанилду Виейра

 Бразилиялик футболчилар одатда ўз лақабини исм қилиб олишади. Машхур мисол – Кака. Кака албатта исм эмас шунчаки лақаб. Яна бир футболчи борки, унинг лақаби ҳамманинг ёдида қолади. Бу ўша машхур Ҳалк. Лақабнинг яшил махлуққа қай даражада алоқаси бор эканлиги бизга қоронғу. Аммо улар қайсидир маънода ўхшаш. Бизнинг Ҳалк эса Россиянинг “Зенит” клубида кўзга кўринган. Унда ажойиб парадокс бор. Яъни бундай ортиқча вазн билан у қанақасига тез югуради. Кўпчиликни шу сабаб ҳайратга солса ажаб эмас.

 Ҳалк Россия клубида ўзини кўрсатди ва кутимаганда кучли жамоага ўтиш ўрнига Хитой чемпионати вакили ҳисобланган “Шангхай СИПГ”га йўл олди. Хозирда футбол оламидаги махлуқ ўз юрти Бразилияда тўп сурмоқда. Балки ёши бир жойга бориб қолганини тан олгандир?

 3. Янник Карраско

Проффесионал фаолиятини “Монако”да бошлаган Бельгияликнинг “олтин даври” “Атлетико”даги 2015-2018 йилги мавсумларга тўғри келади. Унда ақл боварқилмас техника ва майдонни кўра олиш қобилияти бор. 2016 йилги Чемпионлар Лигаси финалида унинг “Реал” ҳимоясини бир ўзи алдаб ўтиб кетавергани ёрқин мисол бўла олади.

 Карраскога ўша йилларда барча гранд жамоалар қизиқиш билдирган. “Бавария” эса бельгияликни қўлга киритишни асосий мақсади қилиб олган эди. Ваҳолангки, Янник шундай жамоалар турганда Хитойнинг “Далянь Ифан” жамоасини танлади. Шу билан унинг фаолияти якунланиб кетиши кутилган эди. Аммо 2020 йилдан у яна “Атлетико” сафида пайдо бўлди ва рост маънода ўзини тиклаб олди. Осиё унинг фаолиятига таъсир ўтказа олмагани одамни қувонтиради.

2. Хамес Родригес 

 

 2014 йил Колумбиялик футболчи учун суперомадли келди. Чунки ўша йилги мундиалда у 6та гол киритиб тўпурар бўлди. “Монако”дан “Реал”га ўша йили кўчиб ўтди. Мадрид клубидаги илк мавсум Родригес учун омадли келди. У 46 ўйинда 17та гол киритишга муваффақ бўлди. Кейинчалик аста-секин Хамес жамоадаги ўрнини йўқотиб бошлади.  2017 йилга келиб колумбиялик “Бавария” таркибида ижара асосида тўп тепди. 2 мавсумда 65 ўйин ўтказиб 15 голга муаллифлик қилди. 

 Ижарадан қайтгач яна бир мавсум у учун омадсиз ўтди ва Хамес бахтини излаб АПЛга йўл олди. “Эвертон” таркибидаги мазмунли ўйин ва унинг севимли устози Карло Анчелоттининг “Реал”га қайтиши  Хамесга ҳам яна “қаймоқранглилар” сафида пайдо бўлиш имконини берди. Ундан ташқари Хамесга яна бир-нечта яхши жамоалар қизиқиш билдираётган эди. Афсуски Хамес Европадан кўра Қатар чемпионатини танлади. Ҳозирда колумбилик футболчи “Ар-Риёд” сафида 4 ўйин ўтказиб 1 гол уришга эришган.

1. Оскар   

 Уни кўплаб мутахассислар Бразилия футболи келажаги деб ҳисоблар эди.  “Сан-Паулу” ва “Интернасьонал” таркибидаги мазмунли ҳаракатлар Оскарга Европага чипта олиб келди. У 2010 йил 19 ёшида “Челси” футболчисига айланди. Инглиз клубида 4 йил давомида Оскар 203 ўйиинда майдонга тушиб 38 бор рақиб дарвозасига тўп киритди. У жамоа ҳужумларини бошлаб берар эди ва  бу кўрсаткич Оскар учун жуда ажойиб эди. “Аристократлар” сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг Оскарни Ла Лиганинг икки гранди ёки Бундеслига етакчиси сафида кўришимиз мумкин эди. Аммо Оскар буни истамади. Унинг кейинги манзили Халкники билан бир хил “Шангхай СИПГ” бўлди.

 Хитойда ҳам Оскар ёўқолиб қолмади. У жамоасининг энг муҳим футболчиси ҳисобланади ва унинг маҳорати сўниб қолди дейиш қайсидир маънода муболаға бўлиб қолади. Балки у ҳам Карраско сингари ақлли йўлни танлаб қолар? Хар ҳолда у Европага қайтса ўйнаб кета олишига мен ишонаман.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:12, 11.02.2022. Ўқилди: 8362 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик