Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қишки омад(сизлик): энг қиммат ҳужумчилар трансфери

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий йилнинг қишки харидлар бозори ҳам ўзига хос кечди. Унда турли хил трансферлар амалга оширилди. Шулардан бири "Ювентус"нинг Душан Влаховични сотиб олиши эди. Сербия терма жамоаси аъзоси Туриндаги фаолиятини омадли бошлади. Хусусан, у А сериядаги дебют ўйинида "Верона" дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, Италия кубоги баҳсида "Сассуоло"га ғалабага голини кирита олди. Влаховичнинг туринликлар сафида расмий голи бизни 13 дақиқа куттирди, холос. Ҳа, Душан "Ювентус" учун анча қимматга тушган. Унинг трансфер қиймати 63 миллион фунтни ташкил этди. 21 ёшли ҳужумчи бу билан қишки трансферлар ойнасидаги энг қиммат харидга айланди. Бундан олдинги рекорд "Арсенал"га тегишли эди (Обамеянг, 56 миллион фунт). Қишки трансферлар ойнасида амалга оширилган энг қиммат харидлар рўйхати қуйидагича:

Душан Влахович (63м)
Пьер-Эмерик Обамеянг (56м)
Диего Коста (50м)
Фернандо Торрес (50м)
Энди Керролл (35м)
Седрик Бакамбу (35м)
Жексон Мартинес (31м)
Кшиштоф Пёнтек (31м)

Тарих бизга қишда сотиб олинган футболчилар, хусусан ҳужумчиларнинг доимо омадли ҳаракат қилмаганини кўрсатади. Аввало, юқоридаги рўйхатда номлари қайд этилган футболчиларнинг омадсизларини айтиб ўтамиз.

Январь омадсизлари

Торрес "Челси" сафига қишки мавсумда келган эди. У жамоада 172 та ўйин ўтказган ва 42 та гол урган. Испаннинг ўртача гол статистикаси битта ўйинда 0,26 тани ташкил этади. Шунингдек, у "Челси" билан учта титулни қўлга киритган. Аммо кўпчилик фикрича, Торрес ўзига сарфланган маблағ ва умидларни оқлай олмади.

Энди Керроллнинг "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га кўчиши ўта муваффақиятсиз трансфер сифатида қаралади. Керролл учун ўшанда мерсисайдликлар 35 миллион фунт сарфлаган. Керролл "Ливерпуль"даги фаолияти давомида жами 11 марта гол уришга эришади. Бу дегани унинг ҳар бир голи "Ливерпуль"га 3,2 миллион фунтдан тушган. Ҳужумчи "Энфилд"ни тарк этиб, "Вест Хэм", "Ньюкасл" ҳамда "Ридинг" каби клубларда ўйнайди. Айни дамда эса инглиз футболчиси "Вест Бром" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жексон Мартинеснинг Осиё юриши ўзига хос кечади. Негаки, у кимсан, "Атлетико"дан сотиб олинади. "Гуанчжоу" сафига 2016 йилда олиб келинган колумбиялик футболчининг нархи 31 миллионни ташкил этар эди. Шунча пул сарфланганига қарамай, Мартинес Хитойда атиги 16 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган, холос. Ҳужумчининг сўнгги манзили Португалиянинг "Портимоненси" клуби бўлганди. Айни дамда Мартинес футболчиликни якунлаган.

Диего Костанинг 2018 йилда 50 миллион фунт эвазига "Атлетико"га ўтиши ҳаммани ҳайрон қолдирганди. Ҳужумчи бутун фаолияти давомида ҳимоячилар учун ҳақиқий қўрқинч бўлиб келди. Аммо унинг Испаниядаги саргузашти омадли кечмади. Жами 83 та баҳсда майдонга туширилган испан жангчиси, атиги 19 та гол уришни уддалай олган. Шунга қарамай, Костада 2018 йилда ютилган Испания суперкубоги ҳамда 2021 йилги чемпионлик титуллари мавжуд. У шунингдек, яқиндагина "Атлетико Минейро" билан бирга Бразилия чемпионига айланди. Умумий олиб қараганда эса, Коста қишки трансферларнинг омадсизидир.

Январнинг омадлилари

Седрик Бакамбу бир муддат Африканинг энг қиммат футболчиси бўлиб туради. Конго Демократик Республикасидан чиққан қаҳрамонимиз "Вильярреал"дан Хитойнинг "Бейцзинг Гоань" клубига йўл олади. Унинг бу кўчиши жуда ҳам омадли келган. Чунки унинг тўрт йиллик Хитойдаги фаолияти 57 та гол билан эсланадиган бўлди (87 та ўйинда). 30 ёшли футболчи айни дамда "Марсель" сафида ҳаракат қилмоқда.

Яқиндагина Лондон шаҳридан жўнаб кетган собиқ жамоа сардори Обамеянг дунёдаги энг омадли январь харидларидан бир саналади. У "Арсенал" сафида жами 163 та ўйинда 92 та гол уришни уддалай олган. Бу дегани ҳар бир ўйинда 0,56 та голдир. Албатта, габонлик футболчи Шимолий Лондонда фақат яхши хотиралар билан эсланади.

Кшиштоф Пёнтек эндигина 26 ёшда. Шунга қарамай, польшалик футболчи "Женоа", "Милан", "Фиорентина" ҳамда "Герта" клублари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Унинг қисқа вақтлик "Сан-Сиро"даги даври 41 та учрашув ва 16 та гол билан ёдимизда қолган. Пёнтек "Милан" сафида ҳар бир ўйинда ўртача 0,39 та гол урган. Айни дамда "Фиорентина"да ҳаракат қилаётган ҳужумчи, клубининг сўнгги иккита баҳсида ҳам гол уришга эришди. Унинг номини "Наполи"га қарши ҳамда "Аталанта" билан баҳсда таблода кўриш мумкин эди. Албатта, Пёнтекка бу борада Влаховичнинг жамоадан кетгани жуда ҳам қўл келган бўлса, ажаб эмас.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:54, 12.02.2022. Ўқилди: 2626 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик