Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9872 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      08:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:05 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      19:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.11.2025

      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 "Непобедимый".
      21:30 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 1-й заезд.
      22:10 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд.
      22:55 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 1-й заезд.
      23:35 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 2-й заезд.
      00:20 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае.
      03:05 "Эволюция спорта".
      03:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия.
      04:55 "Непобедимый".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.11.2025

      05:20 Новости.
      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Локомотив" (Новосибирск) - "Белогорье" (Белгород). Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Перу. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Габриэль Бонфим против Рэнди Брауна.
      03:25 Баскетбол. Winline Basket Cup. "Игокеа" (Босния и Герцеговина) - "Уралмаш" (Россия).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.11.2025

      05:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2012 в Лондоне.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Супергигант.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      17:30 Велоспорт. Женщины. Мировой тур. Обзор сезона.
      18:30 Велоспорт. Мировой тур. Обзор сезона.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Вероне, Италия.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Рой бобо учун қутқариш миссияси!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛда ишлари юришмаётган «Уотфорд» бир қария мураббийдан воз кечиб, иккинчисига ишонч билдирди. Аниқроқ айтганда, чемпионат тарихидаги мураббийлар орасида ёш жиҳатидан иккинчи ўринда қайд этилган Клаудио Раньери ўрнини энг кекса мутахассис - Рой Хожсон эгаллади.

Рой бобо АПЛ рекордини 2017 йилиёқ ўрнатганди. Ўшанда «Кристал Пэлас» бошқарувини қўлга олган тиниб-тинчимас мураббий лондонликлар билан мавсум-2020|2021 охиригача ҳамкорлик қилди. Рой бобо шундан сўнг нафақага чиққандек бўлди, аммо қарангки, 74 ёшли мутахассис яна футболга қайтди. Энди унинг олдида жиддий миссия бор - «қовоғарилар»ни элитада олиб қолиш.


Умумий маълумот.
Хожсон узоқ йиллик фаолияти давомида нақ 17та клуб ва 4та миллий жамоани бошқарди. Жумладан, Англия миллий жамоасига 4 йил устозлик қилди. У шунингдек, Швеция, Швейцария, Италия, Дания, Норвегия ва Финляндияда ишлади. «Уотфорд» - Рой Хожсон фаолиятидаги Англиянинг 7-клуби. Тажрибали мутахассис ўз юрти жамоалари бошқарувида жами 198та ғалаба ва 192та мағлубият қайд этган. Демак, Рой бобо ҳам ижобий, ҳам салбий маънода юбилей - 200талик маррага яқин.

«Бристоль Сити» (1982 йил). Хожсон «Бристол»дан таклиф олган вақт дастлабки жамоаси - «Хальмстад» (Швеция)да бинойидек ишлаётганди. Бироқ тез орада Англияга қайтганидан афсусланишига тўғри келади. У вақтида «Мальмё»ни бошқарган Боб Хоугтон таклифига биноан, мураббий ёрдамчиси ролини қўлга олганди. Бироқ «Бристол»нинг инқироз ёқасида тургани ортидан қизиқарли фаолият фалокатга айланади. Хожсон бош мураббийлик қилган давр (январь - апрель)да жамоа 4-дивизионга тушиб кетишга улгурганди. Хуллас, у ўз юртидаги дастлабки уринишида катта омадсизликка юз тутганди.

«Блэкберн Роверс» (1997-1998 йиллар). «Бристол»дек «бош оғриқ»ни четга сурган Хожсон Швецияга қайтиб, «Мальмё» билан бир қатор совринларга эришади ва у ердан Швейцарияга йўл олади. «Ксамакс» клуби ва миллий жамоадаги фаолиятдан кейин, 1995 йили «Интер»дан чорлов олади. Шундан сўнг навқирон мураббий муваффақиятидан тегишли хулоса чиқарган «Блэкберн» уни АПЛга қайтаради. «Дайдилар» ўша вақт ўртамиёналар сафига тушиб қолишган ва мавсумни 13-ўринда якунлашганди. Рой келгач, жамоа олдинга интилиб, якунда 6-ўринга чиқиш асносида УЕФА кубоги йўлланмасини қўлга киритади. Табиийки, мухлислар буни улкан муваффақият сифатида баҳолайдилар. Ҳар ҳолда, Рой 2 марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинади. Бироқ «Блэкберн» текис жойда «Лион» тўсиғидан ўтолмайди, боз устига, ички чемпионатнинг дастлабки 14та ўйинида атиги 2та ғалаба қайд этади. Оқибатда мураббийни ноябрь ойидаёқ истеъфога чиқаришади, жамоа эса мавсум охирида Чемпионшипга тушиб кетади.

«Фулхэм» (2007-2010 йиллар). Англияликлар саёҳатчи мураббийнинг такрорий қайтишини нақ 10 йил кутишди. Рой бу оралиқда Италия («Интер» ва «Удинезе»), Швейцария («Грассхопперс»), Дания («Копенгаген») ва Норвегия-(«Викинг»)да ўз салоҳиятини синаб кўрди. «Гулдаста» ранг-баранг бўлиши учун яна Финляндия ва БАА терма жамоа­ларида ҳам ишлади. Шундан сўнг «Фулхэм» таклифини қабул қилган мутахассис ниҳоят, Англияда ҳам сермазмун даврни бошлади. Аутсайдер жамоа бошқарувини декабрь ойида қўлга олган Хожсон уни аввалига элитада олиб қолди. Навбатдаги мавсумда эса, «Фулхэм» катта юксалишга эришиб, 7-поғонани банд этди ва УЕФА кубоги йўлланмасига эга чиқди. Энг муҳими, лондонликлар ке­йинчалик нуфузли турнир финалида ўйнашди. Хожсон дружинаси ўша мавсум УЕФА кубогининг амалдаги соҳиби «Шахтёр», шунингдек, «Ювентус» ва «Вольфсбург», яна финал мезбони «Гам­бург»­ни курашдан четга чиқарганди. Кубок тақдири эса таркибида Давид де Хеа, Диего Форлан ва Серхио Агуэро ўйнаган «Атлетико»га қарши финал ўйинининг қўшимча бўлимларида испанияликлар фойдасига ҳал бўлди. Қисқаси, Рой Хожсон «Фулхэм»дан бошини тик тутган ҳолда кетди - жами 128та ўйиндан 50тасида ғалаба.

«Ливерпуль» (2010-2011 йиллар). Ҳа, Хожсон «Крейвен Коттеж»даги муваффақиятдан сўнг оддий жамоа эмас, «Ливерпул»га йўл олди. «Қизиллар» мутасаддилари уни Рафаэль Бенитес ўрнига таклиф этишди. Бироқ мураббийга «Энфилд»да узоқ ишлаш насиб этмади - ўртамиёналар сафига тушиб қолган «Ливерпуль» АПЛ доирасидаги 22та ўйиндан атиги 8тасида ғалабага эришди, боз устига, Лига кубогида камтарин «Нортгемптон»ни енголмади. Шу тариқа Хожсон 6 ойдан сўнг жамоа билан хайр­лашди.

«Вест Бромвич» (2011-2012 йиллар). Рой Хожсон атиги 1 ойлик танаффусдан сўнг турнир жадвалида «қора гуруҳ»га қўшни бўлиб қолган «Вест Бромвич» бошқарувига ўтиб, жамоани 17-ўриндан 11-қаторга кўтарди. «Бромвич» йўл-йўлакай «Ливерпул»ни ҳам енгди. Камтарин жамоа кейинги мавсум 10-ўринни банд этди. Шундан сўнг мураббийни Англия миллий жамоасига чорлашди.

«Кристал Пэлас» (2017-2021 йиллар). Тўғри, Хожсоннинг Англия термасидаги фаолияти натижа бергани йўқ. Унинг ўзи барчасини оддий изоҳлаганди: «Очиғи, бу ерда нима қилаётганимни чиндан ҳам, билмайман». Хожсон бобо шундан сўнг 1 йилдан кўпроқ вақт ишсиз юрди, 70 йиллик юбилейини нишонлади ва фаолиятини якунлашни ўйлай бошлади. Бироқ айни шу паллада Франк де Бур билан мақсадга эришолмаган «Пэлас»дан чорлов олиб, ишга қайтди. Таажжубки, тиниб-тинчимас қария мавсумни қаторасига 7та мағлубият билан бошлаган жамоани 11-ўринга кўтарди. Лондонликлар кейинги мавсумлар 12 ва 14 (2 марта)-ўринлардан жой олишди. Шундан сўнг кўпчилик Хожсонни хаёлан нафақага кузатди. Лекин қарангки, бу якун эмас экан - Рой бобо энди «Уотфорд»ни тиклашга уриниб кўради.

*** Рой Хожсон Англия миллий жамоаси тарихидаги 14 нафар бош мураббий (вақтинча мураббий мақомида ишлаганлар ҳам қўшилган)дан биридир. 2012—2016 йиллар оралиғида «уч шерлар»ни жами 56та ўйинда майдонга бошлаб тушган мураббий ўртача статистика қайд этди: 33та ғалаба, 15та дуранг, 8та мағлубият. Англия миллий жамоа­си унинг бошқарувидаги ўйин­ларнинг 58,93 фоизида ғалаба қозонди. Ғалабаларнинг ўйинларга нисбати бў­йича фақат 1та учрашувда ишлаган Сэм Эллардайс (100 фоиз), Фабио Капелло (66,67 фоиз), Гарет Саутгейт (64,71 фоиз), Гленн Ходдл (60,71 фоиз) ва Свен-Ёран Эрикссон (59,70 фоиз)нинг натижаси Хожсонникидан яхшироқ.

Рой Хожсон бошқарувидаги Англия термаси йирик турнирларда

Евро-2012 — чорак финал

ЖЧ-2014 — гуруҳ босқичи

Евро-2016 — 1|8 финал

Манба: soccer.ru,

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:07, 13.02.2022. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.