Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Ашурматов: «Ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги боис «Навбаҳор»ни танладим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, бир неча дақиқа олдин мамлакатимизнинг маҳоратли ҳимоячиларидан бири бўлган Рустам Ашурматов жамоамиз билан шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун махсус интервью берди.

— Рустам, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз!
— Раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб, ўз тарихи ва номига эга клуб таркибига қўшилганимдан хурсанд эканлигимни изҳор этмоқчиман.

—  Сизни жамоага ким таклиф қилди?
— Клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилишди. Ўз навбатида шуни таъкидламоқчиманки, сўнгги 3 мавсумни хорижда, янаям аниқроғи, Жанубий Корея чемпионатида ўтказганлигим боис, яқинларимни жудаям соғиндим ҳамда фаолиятимни ўз юртимизда давом эттиришга аҳд қилдим. Бундан хабар топган Суперлиганинг кўплаб клублари менга таклиф билан чиқишди. Аммо янги мавсумда “Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритишни ният қилганлиги, қолаверса, жамоани мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга фаолият юритган мутахассис Самвел Вячеславович бошқараётганлиги, бундан ташқари, жамоадаги кўплаб футболчилар билан “Бунёдкор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга тўп тепганлигим, шунингдек, Наманган уйим Қўқонга яқин бўлганлиги боис, янги мавсумда “Навбаҳор”да ўйнашга қарор қилдим.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, клуб билан шартнома имзолаш арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек ака Саматов билан суҳбатлашиб, шунга амин бўлдимки, улар футболни теран тушунадиган, ҳақиқий футбол фидойилари, жонкуярлари  экан. Шундай фидойи раҳбарлар бошқарувидаги клуб билан янги мавсумда Худо хоҳласа, ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, деган умиддаман.    

Ашурматов Рустам 4 Фурсати келганида шуни ҳам айтиш лозимки, наманганликлар таклифига розилик беришдан олдин оила аъзоларим, шунингдек, “Навбаҳор”да 2 йил давомида (2014-2015 йилларда) бош мураббий сифатида фаолият юритган тоғам Бахтиёр Ашурматов билан маслаҳатлашдим. Улар менинг қароримни қўллаб-қувватлашди. Худо   хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман.

— Футболчи бўлишингизда тоғангиз Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлса керак?
— Албатта! Айнан тоғамга ҳавас қилиб, шу касбни танлаганман, шунингдек, ҳимоячи бўлганман. Тоғам футболчи бўлмаганида, тақдирим бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Шу боис, ҳозиргача тоғамдан маслаҳат олиб тураман.

— Мухлисларга тилакларингиз...
— Албатта, “Навбаҳор” ишқибозларининг таърифи барчага маълум. Мазкур жамоани танлашимда ушбу омил ҳам аҳамият касб этди. Мухлислардан жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз ҳам уларнинг ишончларини оқлаб, азалий орзуларини рўёбга чиқариш, яъни, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бахтимизга ишқибозлар доимо соғ-саломат бўлишсин.  

Бизнинг маълумот

Рустам Ашурматов – 1996 йил, 7 июль куни Қўқон шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
“Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси.
Амплуаси: ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Қўқон-1912” (Қўқон, 2015 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2016-2018 йиллар), “Кванжу”       (Кванжу, Жанубий Корея, 2019-2020 йиллар), “Канвон” (Канвондо, Жанубий Корея, 2021 йил).
2022 йилдан “Навбаҳор”да.
Шунингдек, ўз вақтида Ўзбекистон U-17, U-19 ва U-23 терма жамоалари етакчиларидан бири бўлган. 2018 йили Ўзбекистон U-23 ёшлар термаси сафида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган.
2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид).
Ҳавас қиладиган футболчилари: Бахтиёр Ашурматов ва Серхио Рамос.
Оилали.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:50, 18.02.2022. Ўқилди: 2252 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.