Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тирик афсоналар: ўз клубларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳозирги футболда футболчилар тез-тез клубларини алмаштирадилар. Ҳамма яхши шароит, жозибадор маош ва совринлар ютиш имконияти бўлган жойни қидиради. Лекин шундай футболчилар борки, нима бўлишидан қатъий назар, ўз клубларида кўп йиллар давомида ўйнайди. Бу, албатта, ҳурматга лойиқдир. Келинг бир клубда узоқ вақтдан бери фаолият юритаётган 5 футболчига тўхталиб ўтамиз.

Марсело ("Реал Мадрид", 539 ўйин)

"Қироллик клуби"нинг юқори талабларини инобатга олсак, "Реал"да кўп йилларни ўтказиш қийин. Аммо Марсело шундай қилди. Бразилиялик "қаймоқранглилар"га 2007 йилнинг қишида "Флуминенсе"дан 6,5 миллион евро эвазига ўтган эди. Бу вақт ичида футболчи "Бланкос" билан биргаликда 5 карра Испания чемпиони, 2 карра Қироль кубоги, 5 карра Испания Суперкубоги, 4 марта Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 3 марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

33 ёшли ҳимоячига сўнгги пайтларда "Реал" мураббийлари орасида катта талаб бўлмаяпти. Аммо "Сантьяго Бернабеу"да уни севишади ва ҳурмат қилишади, буни мухлисларнинг муносабатидан ҳам билиш мумкин. Ҳимоячи мавсум якунида "қаймоқранглилар"ни тарк этиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо унинг Европада қолиши даргумон. Испанияда журналистлар бразилиялик ўз уйига айланган клубга қарши ўйнашни истамаслигини ёзишмоқда.

Джорджо Кьеллини (“Ювентус”, 551 та ўйин)

"Ювентус"ни Кьеллинисиз тасаввур қилиш қийин. Аммо Джорджо фаолияти бошидан бери "бянконери" сафида бўлмаган. Футболчи Турин клубига 2005 йилнинг ёзида "Фиорентина"дан 7,7 миллион евро эвазига ўтган эди. Ўшандан бери у "кекса синьора"нинг асосий ҳимоячиси бўлиб келмоқда.

37 ёшли марказчи сўнгги йилларда у хоҳлаган даражада ўйнамади, чунки жароҳатлар унга тез-тез таъсир қилиб турарди. Аммо соғлом Кьеллини барибир сифатли ҳимоявий ўйин рамзи ҳисобланади. Джорджо "Ювентус"да 17 йилдан бери тўп тепади. У Б сериядан элитага қайтган жамоанинг бир қисми эди. Тажрибали ҳимоячи Италияда ҳамма барча турнирда ғалаба қозонди, Европа чемпиони бўлди, лекин Чемпионлар лигасини ютиш бугунги кунгача насиб қилмади. Балки бу йил у Турин клуби билан "катта қулоқлар" совринини қўлга киритиш учун сўнгги уринишини ўтказади.

Жерар Пике (“Барселона”, 595 та ўйин)

Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жерар Каталония клубини бир неча йил тарк этиб, "Манчестер Юнайтед" ва "Сарагоса"да ўйнади, аммо 2008 йилда яна жамоага қайтди. Ўшандан бери у "Барселона"нинг асосий ҳимоячиси ва етакчиларидан бири бўлиб келмоқда. Футболчи каталонияликлар билан бирга клуб миқёсида барча совринларни ютган.

Пике 8 карра Испания чемпиони ва 7 карра Қироллик кубоги ғолиби. Бундан ташқари, "кўк анорранглилар" таркибида Жерар 6 марта Испания Суперкубогини, шунингдек, 3 марта Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. У Европа ва жаҳон чемпиони ҳам. 35 ёшли марказий ҳимоячининг фаолияти ҳам аста-секин якунланмоқда ва у фаолияти билан фахрланса бўлади.

Томас Мюллер ("Бавария", 613 ўйин)

Мюллер бутун фаолиятини "Бавария"да ўтказди. Томас - бу клубнинг тимсоли. Вақти-вақти билан футболчининг кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юради, аммо уни Мюнхендан ташқарида тасаввур қилиш қийин. Бундан ташқари, 32 ёшли ярим ҳимоячи жамоага катта фойда келтирмоқда, чунки у жамоанинг ва бутун Бундеслиганинг энг яхши ассистенти.

Мюллер "Бавария" билан 10 карра Германия чемпиони, 6 карра мамлакат кубоги соҳиби ва 7 карра Суперкубок соҳиби. Бундан ташқари, футболчи 2 марта Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Немиснинг карьераси ҳали тугамаган ва унинг ўзи ҳам совринлар тўпламини муваффақиятли тўлдириш имкониятига эга.

Серхио Бускетс ("Барселона", 661 ўйин)

Пике каби Бускетс ҳам "Барселона"нинг тирик афсонаси. Серхио Жерардан фарқли ўлароқ, 17 йилдан бери тизимда бўлган Каталония клубини ҳеч қачон тарк этмаган. Футболчи қисқа вақт ичида "Барселона Б" таркибида атиги 2 та ўйин ўтказиб, "кўк-анорранглилар" биринчи жамоаси ўйинчисига айланди. Каталонияликлар билан биргаликда Бускетс Пике каби ҳамма нарсани ютган. У бир клубда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича фаолиятини давом еттираётган футболчилар орасида рекордчи ҳисобланади.

Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг июньигача мўлжалланган. Бу даврдан кейин Серхио Каталония клубида бош ролларда қолиши мумкин. Айни пайтда 33 ёшли ярим ҳимоячи жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиб, ўйинларда таянч ҳимояда ўтказмоқда. Лионель Месси жамоани тарк этди, Пике фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, лекин Бускетс давом этмоқда ва, шубҳасиз, ўзининг ўйини билан бутун "Камп Ноу"ни хурсанд қилишда давом этади.

Киритилди: 18:32, 19.02.2022. Ўқилди: 2698 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.