Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клуб тарихидаги энг яхши стартдан кейин Контега нима бўлди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Антонио Конте 2 ноябрь куни "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Катта ғалабалар тажрибаси (биринчи навбатда, ишнинг биринчи мавсумида қўлга киритилган "Интер" ва "Ювентус" билан чемпионлик) ва Чемпионлар Лигаси зонаси учун курашдаги барча даъвогарларнинг муаммолари янги Конте жамоасини фаворит деб ҳисоблаш имконини берди. Аммо уч ойлик меҳнатдан сўнг "Тоттенхэм" парчалана бошлади. Кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди: "Челси", "Саутгемптон" ва "Вулверхэмптон". Кейинги учрашувда эса "Тоттенхэм" "Ман Сити" билан ўйнайди, бу эса омадсиз сериянинг давом этишига олиб келиши мумкин.

Нега чемпион мураббийнинг жамоага таклиф этилгани ўзини оқламаяпти?

Контенинг тактикасини бу "Тоттенхэм"да амалга ошириб бўлмайди.

Мураббийлик фаолиятидаги 537 учрашувдан Конте 223 тасини 3-5-2, 98 тасини 3-4-2-1 ва 27 тасини бошқа вариантларда учта ҳимоячи билан ўтказган. Шу билан бирга, тўрт нафар ҳимоячи иштирокидаги ўйинларнинг аксарияти 10 йилдан кўпроқ вақт олдин бўлган. Аммо "Юве"да ҳам Жоржио Кьеллини ва Леонардо Бонуччининг идеалга яқин комбинациясига эга бўлган ҳолда, у учта марказий ҳимоячи билан ўйинни тиклади. Уларнинг Андреа Барзали билан рақобати шу қадар шиддатли кечдики, якунда ҳар учаласи ҳам ғалаба қозонди.

Бу "Тоттенхэм"да нафақат янги Кьеллини, Бонуччи, Барзали бор – улар атрофида янги ҳимоя қуриш мумкин бўлган учта кучли ҳимоячини аниқлаш қийин. Ян Вертонген ва Тоби Алдервейрелд аллақачон клуб билан хайрлашишган ва уларнинг ўрнига клуб номинал равишда фақат битта юқори даражага даъвогар ҳимоячини сотиб олган. Бу ёзда келган ва ҳали умидларни оқламаган Кристиан Ромеро. Лекин асосий муаммо унда эмас, ҳимоядаги шерикларида.

Давинсон Санчес "Тоттенхэм"га беш йил аввал "Аякс"дан келиб қўшилган ва тўртинчи мураббий қўл остида ҳам ёмон ўйнаяпти. Ҳимоядаги муаммолар анчадан бери шу даражага етганки, жамоа асосан мавжуд ўйинчиларнинг ролларини ўзгартириш эвазига ўйинини сақлаб қолган. Бир неча йил олдин Эрик Дайер аслида ярим ҳимоячи бўлганини кам одам эслайди. У шу позицияда танилган ва Евро-2016га айнан ярим ҳимоячи сифатида борганди. Аммо Дайер кетма-кет бешинчи мавсумда ҳимояда ўйнашга мажбур бўляпти. Ажабланарлиси шундаки, у бу позицияда зўр ўйнамайди, лекин буни ҳамма кўради, фақат "Тоттенхэм" менежерларидан ташқари. Ҳимоя марказида ҳам Конте гоҳида Бен Девисдан фойдаланади, лекин у чап қанотда ҳам ўйнайди ва бундай ўзгаришлар ҳар доим ҳам фойда бўлавермайди (масалан, "Саутгемптон" билан ўйинда).

Конте ҳеч қачон мавсум ўртасида жамоага келиб муваффақият қозонмаган.

Конте қўл остида Давид Луиз, Гари Кейхилл ва Алонсо эҳтимол, фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказишди. Ўшанда "Челси" 10-ўринни эгаллаган ўтган мавсум билан солиштирганда ақл бовар қилмайдиган даражада эди. Жамоа аввалги мавсумда ўтказган голларининг деярли ярмини ўтказиб юборди.

Контени "Интер", "Челси" ва "Ювентус"да учратганларнинг барчаси унинг меҳнаткашлигини қайд этишган. У кеча-ю кундуз жамоалар манфаати учун ишлашга тайёр, лекин бошқалардан ҳам шуни талаб қилади. Шу боисдан ҳам Конте учун мавсумолди жараёни принципиал аҳамиятга эга: бу икки ой ичида ҳар бир футболчи унга қўйиладиган талабларнинг узоқ рўйхатини ўрганиши керак, уларга қатъий риоя қилиш керак.

Ҳозир Конте худди аввалги лойиҳалардагидек ишни қилмоқда: у футболчиларни машғулотларда ўргатади, автоматизмга ўтишни ўрганиш учун уларни уч карра тезликда ишлашга мажбур қилади. Серхио Регилоннинг айтишича, у энди ўз позициясидаги футбол ва тактика қанақа бўлишини тушуна бошлаган. Шунчаки, бу каби ҳаракатлар мавсум оралиғида содир бўлгани клуб учун анча оғриқли бўлмоқда.

Конте бу сафар футболчиларга нисбатан жуда қаттиққўл.

Контенинг вақти оз, у инқирозли жамоага келди, ҳимояни кучайтиришда унга ишонадиган ҳеч ким йўқ - буларнинг барчаси асосий нарсани бекор қилмайдиган тафсилотлар. Аввалги барча катта жамоаларида Конте ажойиб иш бошлади, ажойиб муҳит яратди, муваффақиятга эришди, кейин эса жанжал ва жамоадан кетишни бошлади.

Тайинланганидан сўнг Конте шундай деди: "Мен "Тоттенхэм"га совринлар ютиш учун келдим, бу катта қийинчилик. Клуб кўп йиллардан бери ғалаба қозона олмаганини жуда яхши биламан”. Ҳар доим янги жойда у ўтмишдаги ютуқларини эслайди ("Мен катта маош оладиган топ-мураббийман, менга узоқ шартнома керак эмас", "Ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритган жамоаларни қабул қилмаганман. Мен ҳеч қачон қийинчиликлардан қўрқмаганман") ва доимо клубни кучайтириш кераклигини айтади. "Челси"дан учралган мағлубиятдан сўнг у жамоаларни савия жиҳатидан солиштириб бўлмайди, деди. "Вулверхэмптон"дан кейин эса Конте тинмай гапирарди: "Тоттенхэм"нинг 4-ўриндаги имкониятлари бир фоиз. Премьер-лиганинг савияси жуда юқори”.

Барча жамоаларда мухлислар Контени яхши кўришарди. Тўғридан-тўғри, можарога боришга тайёрлик ва раҳбариятга ва ёки таркибга мос келмайдиган нарсалар ҳақидаги очиқ сўзлари учун. У ҳақиқатан ҳам матбуот анжуманларининг умумий фонидан ажралиб туради.

"Тоттенхэм"да нима бўлади? Илгариги жамоаларида Конте биринчи мавсумни зўр ўтказган, аммо кейин ҳаммаси пасайиб кетарди. Ҳозир унда на яхши старт бор, на яхши ўринларга интилиш.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:45, 19.02.2022. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик