Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Лушан: “Дерби ўз номи билан дерби”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Қийин баҳсни ўтказдик. “Андижон”га қарши кечадиган беллашувлар доимо қийин кечган. Бир ярим йилдан буён Наманганда ишлаб келяпман ва ушбу вақт давомида андижонликларга қарши нечта учрашув ўтказган бўлсак, ҳеч қайсиниси осон кечмаган. Дерби ўз номи билан дерби. Футболчиларга раҳмат, бугунги кўрсатмаларни 90 фоизга тўғри бажаришди. Кетма-кет иккита дурангдан сўнг, ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Ўйлайманки, мазкур ютуқ жамоамизга олдинга қараб ишлаш ҳамда ривожланиш учун туртки беради. Рақибнинг кўплаб ҳужумларини тўхтатиб қолдик. Албатта, ўзимиз ҳужумга кўп ўтмадик, лекин ижобий натижа қайд эта олдик. Қўлга киритилган зафар билан футболчиларимиз ва мухлисларни табриклайман.

- Ўтган турдаги “Сўғдиёна” билан бўлган учрашувни асосий таркибда бошлаган футболчилардан бир нечтаси бугун асосий таркибда ўйнамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Аввалги ўйиндан кейин ҳам айтгандим, биз ёзги йиғинни кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Қарийб 70 фоиз футболчилар йиғинда иштирок эта олишмади. Легионерлар иккинчи давра стартига беш кун қолганида, Жиянов билан Мирсаидовлар эса 4 кун қолганида сафимизга қўшилишди. Бу эса машғулотларда ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозирги пайтга келиб. ҳамма машғулотларда қатнашяпти ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Қўшимча машқлар бажаришяпти. Ўйиндан - ўйинга кучайиб борамиз, деб умид қиламан. Болтабоев ҳам энди-энди жамоага киришиб кетяпти. “Сўғдиёна”га қарши кечадиган Ўзбекистон кубоги ўйинигача ҳамма яхши формада бўлади, деб ўйлайман.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Ҳа, жамоамизнинг ҳаракатидан қониқдим. Таъкидлаганимдек, футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Чиройли гол ҳам урдик. Биз ҳозир жамоа тузиш ҳамда шакллантириш устида иш олиб боряпмиз. Қийин учрашувлар орқали бунга эришамиз.

- Жамоа сардори Азим Аҳмедов нима учун майдонга тушмаяпти?

- Бу рақобат билан боғлиқ. Албатта, Азим Аҳмедов кучли футболчи, у нафақат майдонда, балки жамоадошлари орасида ҳам етакчи. Лекин ҳимоя чизиғимизда бразилияликлар яхшироқ кўринмоқда. Улардан кимдир сафдан чиқса, Азим ўрнини тўлдиради. Бир томондан захира ўриндиғимизда шундай ўйинчи борлиги яхши, чунки исталган пайт уни майдонга тушириб, фойдалана оламиз.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 02:16, 13.08.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик