Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» ФИФА билан боғлиқ муаммони ҳал қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қаршининг «Насаф» клуби франциялик футболчи Абделае Диаките билан имзоланган шартнома шартларини бажармагани учун ФИФА томонидан трансфер тақиқига учраганди.

2021 йилнинг 7 октябрь куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси «Насаф» футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унда кўрсатилишича, «Насаф» футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.

Шу сабабли футболчи ФИФАга мурожаат қилган ва якунда ФИФА «Насаф» футбол клуби зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаши лозим экани, агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берганди.

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаевнинг телеграмдаги каналида маълум қилишича, Қарши клуби муаммони бартараф этган.

«Насаф» ФИФАдаги масалани ҳал қилди ва бу бўйича ташкилотга билдиришнома киритди. Тез орада яхши янгилик кутяпмиз», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи Абделае Диаките 2020 йилнинг 7 февраль куни «Насаф»нинг Туркиядаги йиғинида иштирок этиб, Қарши клуби билан шартнома имзолаган. Бироқ клуб кўп ўтмай 31 ёшли марказий ҳимоячи билан келишувни бекор қилган ва Диаките расмий ўйинда майдонга тушмай, жамоани тарк этганди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:40, 19.02.2022. Ўқилди: 2965 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик