Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Флик «Бетис» устидан қозонилган ғалабада уни нима ҳайратда қолдирганини айтди [0]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [0]

Рафинья «Бетис»га қарши ўйиндаги дублидан сўнг Левандовскининг кетишига изоҳ берди [0]

Арбелоа Мбаппе ва Винисиус дуэти ҳақида: «Дунёнинг барча клублари уларни ўз сафида кўришни орзу қилади» [0]

Флик Левандовски билан хайрлашув ҳақида: «У ўтган ўн йилликнинг энг яхши форварди эди, ўрнини босиш жуда қийин» [0]

Луис Энрике: «Бу «ПСЖ»даги уч йиллик фаолиятимдаги энг ёмон ўйин бўлди» [0]

Флик «Барселона»нинг тарихий рекордига изоҳ берди [0]

Флик Саудиядан бўлаётган таклифлар фонида Рафиньянинг келажаги ҳақида фикр билдирди [0]

Конте Де Лаурентисга ўз қарорини айтганини маълум қилди [0]

«Милан»нинг собиқ мураббийи Украина терма жамоасини қабул қилиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар: «Орзулар театри»дан етти орзуманд

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ральф Рангник «МЮ» бош мураббийи ваколатини қўлга олганидан кейин дастлабки матбуот анжуманидаёқ клуб академияси фаолиятига кучли эътибор қаратишини алоҳида таъкидлаганди. Германиялик мутахассис «МЮ» тизимидан ҳар йили асосий таркибни тўлдиришга қодир 4-5 нафар реал номзод чиқишини истайди. Ўзи Ральф ёшлар билан самарали ишлаши билан танилган. Шуни ҳисобга олсак, унинг «Олд Траффорд»да фаолият бошлагани - клуб тарбияланувчилари учун ажойиб янгилик. Энди иқтидорли йигитлар доимий назорат остида эканликларини ҳис этган ҳолда, қунт билан шуғулланишлари турган гап. Football.ru сайти бу вақтда янги бош мураббий даврида асосий таркибга ўрнашиш имкониятига эга навқирон «қизил иблислар»ни бирров таништириб қўйишни лозим топди.

Альваро Фернандес. 2020 йилгача «Депортиво» ва «Реал» академияларида сабоқ олган испаниялик ҳимоячи 2 мавсумдан буён «қизил иблислар» тасарруфида. 18 ёшли фулбек жорий мавсум U-23 жамоаси либосида 18 марта майдонга тушиб, 3та гол уришдан ташқари, яна 4тасига ассистентлик қилди. Ҳимоячи учун рисоладагидек кўрсаткич. Ҳозир Ральф Рангник жамоасида унинг позицияси Люк Шоу ва Алекс Теллесга тегишли. «Норвич»да ижара муддатини ўтаётган Брэндон Уильямсни ҳам унутмаслик керак. Ҳа, рақобат анча жиддий, аммо амалдаги ҳимоячилар «тенгсиз» мақомида эмаслар. Шундай экан, Фернандесда имконият туғилиши мумкин.

 

Теден Менги. Бу йигит 23 ёшлилар жамоаси сардори. Собиқ бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер ўтган йили июнь ойидан эътиборан уни асосий жамоа машғулотларига жалб этганди. 19 ёшли марказий ҳимоячи ҳозирга қадар «МЮ» сафида 2 марта майдонга тушишга ҳам улгурди. Шунингдек, «Дерби Каунти»да ижара муддатини ўтаб, Чемпионшип учрашувларида тажриба оширди. Рангник эса англиялик иқтидор билан «Янг Бойз»га қарши кечган ЧЛ баҳсида танишди. Умуман, жамоа ҳимоясида муаммолар йўқ эмас ва орқа позицияга клубнинг яна бир тарбияланувчиси ортиқчалик қилмайди.

 

Ханнибал Межбри. «МЮ» бу футболчини 2019 йилнинг ёзида «Монако»дан 10 млн. еврога харид қилганди. 18 ёшли хавбек шундан буён асосий жамоа сафида атиги 8 дақиқа ҳаракатланди. Лекин Ханнибал Тунис терма жамоа­сининг 8та ўйинида қатнашишга улгурди. Муҳими, Межбри жорий мавсум ёшлар жамоасида етарли амалиётига эга бўлмоқда. ОАВ вакиллари ва экспертлар яқин келажакда Жесси Лингард ёки Хуан Мата ўрнини айнан Ханнибал эгаллашини тахмин қилишмоқда. Катта маблағ сарфлаган клуб раҳбарияти ҳам ундан умидвор, албатта.

 

Антони Эланга. Манчестерга 2014 йили «Мальмё» клубидан кўчиб ўтган футболчи. Эланга ҳозирга қадар «МЮ»нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида тўп суриб чиқди. Айни пайт асосан U-23 таркибида ўйнамоқда, шунинг баробарида асосий жамоада ҳам имкониятга эга бўляпти. Антони жорий мавсум жумладан, ЧЛдан ўрин олган «Янг Бойз»га қарши баҳсда тўлиқ 90 дақиқа иштирок этди. Унинг устун жиҳатлари - олдинги чизиқнинг чап қаноти ва марказида бирдек ишончли ҳаракатланиш. Эланга ёшлар чемпионатида марказий ҳужумчи ролида майдонга тушиб, қаторасига 3та ўйинда гол урганди. ЧЛ учрашувида тўлиқ вақт тўп сургани эса мураббийнинг қизиқишидан далолат.

 

Амад Диалло. Манкунианларнинг сўнгги харидларидан бири. Жамоа Диаллони 2021 йил бошида 21,5 млн. еврога сотиб олди. Бергамо «Аталанта»сидан Манчестерга келган 19 ёшли вингерга нисбатан қизиқиш анча жиддий. Амад ортда қолган 1 йил давомида асосий жамоанинг 9та ўйинида майдонга тушиб, 1тадан гол ва самарали узатма қайд этди. Бундан ташқари, Диалло ўринбосарлар таркибидаги 5та ўйинда 6та гол уриш баробарида 4та самарали узатмага муаллифлик қилди. Амад шунингдек, Кот-д~Ивуар миллий жамоасида ҳам ўз ўрнига эга - 3та ўйин, 1та гол. Ральф Рангник «Янг Бойз»га қарши баҳсда Диаллони ҳам синаб кўрганди. Тақвим тиғиз, демак, германиялик мураббий уни ҳали асосий жамоага кўпроқ жалб этса, ажабмас.

 

Тахит Чонг. 2016 йилнинг ёзида «Фейеноорд»дан «МЮ» тизимига олиб ўтилган 22 ёшли вингер «Вердер», «Брюгге» ва «Бирмингем» клубларида ижара келишуви асосида тўп суриб, тажриба тўплади. Нидерландиялик футболчи шунинг баробарида «қизил иблислар» асосий таркибида ҳам 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та самарали узатма муаллифига айланди. Чонг ўтган йили июль ойида «Бирмингем» сафига қўшилиб, Чемпионшип доирасидаги 13та учрашувнинг барчасида бошланғич таркибда майдонга тушди ва 3та голга ассистентлик қилди. «Кўклар» Тахитнинг ўйинидан мамнун эдилар. Бироқ футболчи жиддий жароҳатга йўлиққач, даволаниш учун Манчестерга қайтди. Чонг - универсал ижрочи. Яъни чап қанот вингери, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва иккинчи тўлқин ҳужумчиси ролида ишончли тўп суради.

 

Чарли Макнилл. 18 ёшли иқтидор «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» академияларида ҳам сабоқ олишга улгурди. У «қизил иблислар» тизимига «Ливерпул»дан ўтганди. Манкунианлар 2014 йилнинг июлида йигитчани 16000 евро эвазига «Сити»га бериб, 6 мавсумдан сўнг 800000 еврога қайтариб олишди. Ҳужумчи айни пайт «МЮ» ёшлар жамоасида талаб даражасида ўйнамоқда. Дейлик, Чарли жорий мавсум U-23 жамоа­сининг 16та ўйинида 5та гол урди. Бунга қадар 18 ёшлилар даврасида янада сермаҳсул ҳаракатланган эди - 23та ўйинда 25та гол. Хуллас, Макнилл ёш бўлишига қарамай, барқарор ўйнамоқда, «МЮ» ҳужумчилари эса фахрийлик мақомига яқинлашмоқдалар. Шундай экан, Рангник яқин келажакда Чарлини асосий таркибнинг муҳим ижросига айлантирар эҳтимол...

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:20, 25.02.2022. Ўқилди: 2429 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик