Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

«Реал» тарихида илк бор ЕЧЛ ўйинининг асосий таркибида бирорта ҳам испаниялик йўқ [0]

Ярим йилнинг энг яхши ёш футболчиси эълон қилинди: Йилдиз - иккинчи, Вирц - тўртинчи, Беллингем - олтинчи ўринни эгаллади [0]

Чемпионлар лигаси. «Арсенал» — «Спортинг». Таркиблар эълон қилинди [0]

Роман Видоняк: «Биз Жавоҳир Синдаров билан эндигина икки босқичдан ўтдик. Олдинда яна иккитаси бор» [0]

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга йирик ҳисобда ютқазди [0]

ЕЧЛ. «Бавария» - «Реал». Арбелоа таркибни эълон қилди [0]

Аёллар номзодлар турнири. Вайшали Рамушбабу чемпион бўлди, Бибисора Асаубаева 2-ўринни эгаллади [0]

Лам: «Нойер ҳақиқатан ҳам «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ эди» [0]

ЕЧЛ. «Бавария» - «Реал». Қайси футболчилар бугун сариқ карточка олиши керак эмас? [0]

УЕФА клублар ўртасидаги мусобақалардан катта миқдорда даромад олишни режалаштирмоқда [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Сафарда бир очко олганимиздан хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Репортажлар
A A A

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. Ўйин ҳақида фикрларни билдирар экан, бош мураббий қуйидагиларни таъкидлади:

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, ўйин курашларга бой бўлди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишимиз кераклигини билардик. Шунинг учун ҳам ўйин чиройли бўлмагандир. Аммо "Пахтакор" майдонида 1 очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

- Нима учун Андрей Переплёткинсни фақат иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз?
- Бир ҳафта илгари Переплеткини енгил жароҳат олганди. Шунинг учун унинг умумий гуруҳга қўшилганига 2 кун бўлганди.

- Шоҳрух Гадоевнинг бугунги ўйини ҳақида фикрингиз.
- Биз ёшларга имконият бериб борамиз. Гадоев бугун ҳужум чизиғида ўзини кўрсата олмагандир, аммо ҳимояда Ботир Қораевга яхши ёрдам берди.

- Жисмоний тайёргарлик ҳақида гапирдингиз. Назаримизда, бугун Ботир Қораев ва Иван Бошкович жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёр эмасди.
- Ботир Қораев жамоамизнинг бир неча йиллик сардори ҳисобланади. У жисмоний жиҳатдан яхши формада бўлмаса ҳам, унинг бир неча йиллик тажрибаси бизга ёрдам беради.

- Бугун жамоа фақат узун паслар орқали ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилди. Жамоа ҳужум ташкил қилишнинг бошқа усуллари ҳақида ўйламадими ёки таваккал қилишни истамадингизми?
- Бугун икки нафар ҳужумчи билан ўйнадик ва улардан кўп нарса кутгандик. "Пахтакор" ҳимоячилари қисқа пасларда яхши ўйнашини билардик. Биз "Пахтакор" ҳимоячиларининг ортига тўпни ташлаб, қанотлардан кириб боришни мақсад қилгандик. Аммо буни деярли уддалай олмадик.

- Жамоа ОЧЛ баҳсларида қулай вазиятлардан фойдалана олмаяпти...
- Ҳа, ОЧЛ баҳсларида шундай муаммога дуч келяпмиз. Жамоамиз ОЧЛда илк марта қатнашаётганимиз боис, футболчиларга тажриба етишмаяпти, улар баъзи вазиятларда ҳаяжонни боса олишмаяпти. Биз бунинг устида назарий дарслар ва машғулотларда ишлаяпмиз. Ўйлайманки, бу ишларимиз ўз самарасини беради.

- Бугун Бошкович ҳеч нарса қила олмади. Бошқа ҳужумчиларга имкон берсангиз бўлмайдими?
- Бугун нафақат Бошкович, балки Шомуродов ҳам ўзини кўрсата олмади. Кенжа Тўраев ва Носир Отақўзиев жароҳат олгани боис мазкур ҳужумчиларга ишонч билдиряпмиз.

- "Насаф"да бир анъана мавжуд. Жамоа ички чемпионатда бошқа, халқаро ўйинларда бошқа дарвозабонга ишонч билдириб келяпти. Бунинг боиси нима?
- Бизда дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий мавжуд. Унинг фикрига қулоқ қоламиз. Қолаверса, Зухуров ўтган йили ОФК кубоги мусобақасида қатнашиб, халқаро тажриба тўплаган, шунингдек, терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Биз бу масалани кўриб чиқамиз. Балки кейинги ўйинларда Ғайрат Ҳасановга ҳам ОЧЛда ўйнаш имконини берармиз.

- "Насаф" бугун 2 очко йўқотдими ёки 1 очкони қўлга киритдими?
- Бугун иккала жамоа ҳам 2 очкодан йўқотди. Юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар учун бу йўқотиш.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:48, 12.04.2012. Ўқилди: 6429 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик