Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Можаро: «Бенфика» ҳакамга пора берганми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Португалия Сагрес лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Португалия футболида йирик коррупцион можаро авж олмоқда, унинг оқибатида мамлакатнинг энг совриндор клуби жиддий жазога йўлиқиши мумкин. Машмаша марказида - собиқ ҳакам Бруну Пайшау, у бутун фаолияти давомида «Бенфика»га бефарқ эмасликда гумон қилинган. Аммо ҳозир бу тахминлар жиноий ишга кўчди: терговчиларнинг шубҳаларига кўра, Пайшау Лиссабон клубидан 2 миллион евро олган.


Суриштирувлар 4 йил давом этди

Бу иш 2018 йилда бошланган, дастлаб футболга мутлақо алоқаси бўлмаган. Португалия банкларидан бири солиқ инспекциясига шубҳали ўтказмалар ҳақида маълумот берган. Банк хавфсизлик хизматининг фикрича, транзакцияда «пул ювиш» аломатлари кузатилган. Солиқчилар фактларга қизиқиб, текширувни бошлашди. Нима ғалати туюлди? Аниқланишича, Questгo Flexible номли компания ярим йил ичида дастурий таъминот тармоғидаги консультация хизматлари учун 1,9 млн. еврога эга бўлган. Мазкур ҳолатда реал иш бўйича ҳеч қандай маълумот йўқ. Буюртмачилар сифатида «Бенфика» клуби ва «Эштадиу Да Луш» стадиони бўлимлари - Sport Lisboa e Benfica SAD ҳамда Benfica Estаdio Construзгo Gestаo Estсаios, SA кўрсатилган.

Кейинчалик ушбу пуллар бошқа компаниялар - Dynethic ва Best for Business ҳисоб-рақамига ўтказилган. Ҳар учала компаниянинг таъсисчиси бир киши бўлган - Жозе Бернардеш. Ҳамжиҳат компаниялар ўртасидаги транзакциялар ҳам муайян консультация эвазига тўлов сифатида расмийлаштирилган. Натижа - «Кўк қоп» номли суриштирув бошланди.

Тергов бир неча йил давом этган бўлсада, 2022 йилнинг февралига келибгина Португалия матбуотида машмашанинг бош сабабчиси номи эълон қилинди - Бруну Пайшау. «Бенфика» ва ҳамжиҳат компаниялар транзит орқали ўтказган пуллар айнан унинг ҳисоб-рақамига келиб тушган. Ушбу маълумотни «Твиттер»даги Pulha аккаунти орқали ошкор этилган молиявий ҳужжатлар ҳам тасдиқлади. Унинг муаллиф(лар)и «Бенфика» раҳбарияти, хусусан, 2021 йилнинг июлида ҳибсга олинган клуб президенти Луиш Виейранинг коррупцион схемаларини ўрганишга ихтисослашган. Мутасадди ишончни суиистеъмол қилиш, ҳолатни мураккаблаштирувчи фирибгарлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда «пул ювиш»да айбланган.

Португалияда, худди қўшни Испанияда бўлгани каби, клубларни жамоатчилик бошқариши белгиланган. Мухлислар президентни сайлашади ва молиявий масалаларни унга ишониб топширишади. Виейрани нафақат маошдан ташқари пулларни ўзлаштирганликда, балки «Бенфика» орқали ўтган бир неча ўнлаб футболчиларнинг келишувларида шахсий манфаат кўзлаганликда айблашмоқда.

Ушбу можаро Виейра давридаги дастлабкиси эмас - аввалроқ уй учрашувларида ҳакамларга бериладиган ҳаддан зиёд қимматбаҳо совғалар ҳам шубҳа-гумонларни келтириб чиқарганди. Тўпламга «Бенфика» афсонаси Эйсебионинг футболкаси, шунингдек, ресторанларнинг бирида кечки овқат учун купон ҳам ўрин олган. «Спортинг» президенти Бруну Карвалью ўшанда рақиблари шундай ҳадялар учун йилига 140 минг евро сарфлашини айтганди. 2017 йилда содир бўлган бошқа бир можаро клубга нисбатан холисона муносабатда бўлишлари учун спорт журналистлари ва футбол агентларига аталган тўловлар билан боғлиқ бўлган. Аммо ҳозир барчаси ўта жиддий кўринмоқда. Можаро марказида Виейранинг ўзи эмас, «Бенфика» ҳам бор, гап ҳакамни тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳақида бормоқда - ресторандаги кечки овқат эмас, миллионлаб евролар эвазига.


Бруну Пайшау ким ўзи?

** Жуда тажрибали ҳакам - Португалия топ лигасида 19 мавсум ишлаган. 2018 йили майдондаги фаолиятини якунлаб, бор эътиборини VAR тизимига қаратган, кейинчалик назоратчиликка ўтиб, мавсум-2020|2021дан кейин соҳани бутунлай тарк этган.

** 2004 йили Пайшау ФИФА ҳаками мақомини олди, бу эса еврокубоклар ва терма жамоаларнинг саралаш ўйинларида ишлаш имкониятини берди.

** «Порту» ва «Спортинг» йиллар давомида Пайшауни очиқчасига «Бенфика»нинг хос ҳаками деб аташган, буни ҳакамнинг хатоларидан намуналарни келтириш билан изоҳлашган. «Бенфика»нинг Пайшау ишлаган 36та учрашувларида Лиссабон клуби 27та ғалабага эришган, 6 марта дуранг ўйнаб, фақат уч марта ютқазган.

2012 йили «Спортинг» ўзи иштирок этган ўйинларда Пайшаунинг ишламаслигини таъминлашга эришди. Бу «Жил Висенте»га 0:2 ҳисобида имконият бой берилганидан сўнг содир бўлиб, ўшанда ҳакамни айблашганди. 51-дақиқада Пайшау нидерландиялик ярим ҳимоячи Стейн Схарснинг қўлига тўп теккан деб ҳисоблаб, «Спортинг» дарвозасига пенальти белгилаганди. Такрорий лавҳаларда эса фол жарима майдончаси ташқарисида бўлгани кўринган, лекин у пайтлари VAR йўқ эди. Руй Патрисиу «нуқта»дан йўлланган зарбани қайтарди, аммо жарима майдончаси ичига ёриб кирган «Жил Висенте» тўпни эгаллаб, уни тепганда «Спортинг» ҳимоя­чиси яна қўли билан ўйнади. Пайшау яна бир бор пенальти белгилади ва у аниқ амалга оширилди.

Яна бир неча дақиқалардан кейин ҳакам Схарсга шубҳали тарзда сариқ карточка кўрсатди, бу футболчи учун иккинчи огоҳлантириш эди ва «Спортинг» камчиликда қолди. Ўша мағлубият мавсум охирида кузатилган, «Спортинг» эса 5-ўринга тушиб кетиб, Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятини бой берганди.

«Бу инсонни Португалия футболидан ҳайдаш керак, - деганди «Спортинг» президенти Годинью Лопеш ўша учрашувдан сўнг. - Ўйинга бир ҳафта тайёргарлик кўрсанг-у, нохолис ҳакам сенга жабр етказса, жуда қайғули бўларкан. Чемпионатимизда бундайларга ўрин йўқ».

Пайшау фаолиятини якунлагач, Португалия иккинчи дивизиони иштирокчиси «Каза Пиа» клубида консультант сифатида иш бошлади. У қандай маслаҳатлар бериши мумкин? Ўзининг айтишича, футболчи ва мураббийларга янгиланган ўйин қоидаларидаги нюансларни тушунтирган. Пайшаунинг коррупцион ишга алоқадорлиги ҳақида хабарлар тарқалгач, клуб унинг хизматларидан воз кечди.


Португалия чемпионатидан жўнатма - бу реалликми?

Ҳозирча иштирокчилар изоҳи анча эҳтиёткор кўринмоқда. Португалиянинг Record газетаси маълумотларига кўра, ўтган ҳафта «Бенфика» президенти Руй Кошта ҳамда клуб топ-менежерлари иштирокидаги йиғилишда бу асосий мавзуга айланган. «Бенфика» юридик департаменти вакилининг таъкидлашича, «клуб хотиржамликни сақлаб турибди» ва «уларга қарши спортга доир коррупцион айбловлар кўрсатилмаган».

Пайшаунинг ўзи TVI телеканалига берган интервьюсида Best for Business томонидан ўтказмаларни қабул қилганини тасдиқлаб, бу пуллар «Бенфика»га тегишли эканлигини инкор этди. Record маълумотига қараганда, чоп этилган ахборотлар Португалия футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитасида муҳокама қилиш учун асос бўлиши мумкин. У ерда футболга доир барча коррупцион воқеалар кўриб чиқилади. Агар ҳакамнинг «Бенфика» томонидан сотиб олингани исботланса, клуб иккинчи дивизионга тушириб юборилади.

Бироқ Record қарор чиқишини узоқ кутилишини ҳам истисно этмади. Тартиб-интизом қўмитаси полиция тергови якунлари ва суд қарорини кутади (агар ҳолат шунга етиб борса). Бу эса яқин ойларда ҳал бўладиган масала эмас.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 26.02.2022. Ўқилди: 1879 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик