Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ишқибоз Абдураҳмон Фозилов ва мамлакат фан-клубидаги дўстлик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Фан клублар / Эълонлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Нега ишқибозлар тажовузкорлик кўрсатишади? Ўзбекистонда биринчи футбол фан клуби қачон ташкил этилган? Қичқириб турадиганлар нега керак? Ўзбекистоннинг ашаддий мухлисларидан бири – “Бунёдкор” жамоаси фан клуби раиси Абдураҳмон Фозилов билан шу ва бошқа кўплаб мавзуларда суҳбатлашдик.

“Г-о-о-о-л!” деган ҳайқириқлар. мухлис учун шунчаки адреналин, ҳиссий завқ эмас. Айни дамда стадионда бўлган фуқаролар кундалик шов-шувлардан ақл бовар қилмайдиган руҳий енгиллик олишади. Албатта, бутун спорт трибунасининг кайфияти бевосита боғлиқ бўлган мухлисларсиз футбол бундай ажойиб спорт тури бўлолмасди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда ўн минглаб фуқаролардан иборат футбол жамоаларининг 20 та фан-клуби фаолият юритмоқда. Мамлакатдаги энг машҳурларидан бири ҳақли равишда 30 йилга яқин умрини футболга бағишлаган 46 ёшли Абдураҳмон Фозиловдир.

Ўзимизникиларга ишқибозлик қилишни отам ўргатди

"Цирк артисти бўлган дадам менда футболга меҳр уйғотган. Қаерда яшасак ҳам, мени ўзи билан бирга стадионга олиб борарди. Ўшанда Қўқонда яшардик ва маҳаллий "Қўқон темирйўлчилари" жамоасини қўллаб-қувватлардим”, дейди Абдураҳмон Фозилов.

Қаҳрамонимиз ёшлигида қўллаб-қувватлаган жамоанинг бугун номи ўзгарган – “Қўқон 1912”. Сарлавҳадаги рақамлар оддий эмас - ўзбек футболига асос солинган йил. Ўшанда Қўқон ва Фарғонада жамоалар ташкил этилган. Кейинчалик Андижон, Тошкент, Самарқандда футбол жамоалари пайдо бўлди.

Бироз вақт ўтгач, Абдураҳмон Фозилов Тошкентга кўчиб келди ва "Пахтакор" стадионига тез-тез туша бошлади. Қизиғи шундаки, у фақат шу номли жамоа футболчиларини халқаро ўйинларда қўллаб-қувватлайди, маҳаллий жамоалар билан ўйнаганида эса, уларни олқишлайди.



“Бу қарорга тасодифан келганим йўқ. Ёшлигимда бир нохуш воқеа юз берганди: Қўқон ва Тошкент жамоалари ўртасидаги ўйинда пойтахт мухлислари менга бақлажон отишди. Ўйлашимча, футбол ўйинларида тажовузкорликка ўрин йўқ. айниқса, пойтахт вакиллари бўлишса”, - дейди суҳбатдошимиз.

2008 йилгача Фозилов ҳам минглаб фуқаролар қатори шунчаки мухлислик қилган ва илк фан-клублар ташкил этилгандан кейингина футбол ишқибозининг ҳаёти ўзгарган.

Оддий мухлисликдан тортиб профессионалликкача

"Ҳаммаси шундан бошландик, бир куни марҳум Мираброр Усмонов мени стадионда пайқаб қолди. Сенатор, футбол федерациясининг собиқ президенти оддий ишқибозни хонасига таклиф қилди. Ҳозиргача ёдимда: “Ўғлим, икки ҳафтадан сўнг Тошкентда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида жуда муҳим футбол ўйини бўлиб ўтади, ўйин эсда қоларли бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз керак”. У пайтлар мамлакатда трибуналар томонидан марказлаштирилган фанклуби йўқ эди. Уни ташкил қилиш учун 500 та футболка, байроқ ва бошқа жиҳозлар сўрадим. Ҳозирги “Бунёдкор” стадиони ўрнида бўлган тадбир юқори савияда ўтди. Футболчиларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучди. Эртаси куни эса яна Мираброр Усмоновнинг кабинетига ўтирдим, қилган ишларим ёққанидан мени футбол федерациясига ишга таклиф қилди. Ўшандан бошлаб таъбир жоиз бўлса, профессионал ишқибозлик фаолиятим бошланди, – дейди Абдураҳмон.

2008 йилда Ўзбекистонда биринчи фан клуб – “Бунёдкор” жамоси қошида очилган бўлиб, унга ҳозирда Фозилов раислик қилмоқда. "Бунёдкор"дан кейин "Пахтакор", "Насаф" ва бошқалар ўз мухлислари клубларига эга бўлишди. Улардан энг ҳайратланарлиси икки минг кишидан иборат Андижон клубидир. Дарвоқе, ўтган йил якунларига кўра “Андижон” жамоаси фан-клуби Ўзбекистондан энг яхшиси деб топилганди.

– Бу биринчи навбатда мухлислар клуби раиси Нодир Тўйчиевнинг дирижёр каби стадиондаги мухлислар фаолиятини мувофиқлаштириб боришидадир. Андижонликларнинг спорт шоҳсупасида чиқишлари ажойиб ва ​​аҳил кўринади,мамлакатда мухлислар кўп, лекин афсуски, етакчилик қила оладиган ташкилотчилар кам Масалан, Наманганда муҳим ўйин олдидан 10 000 нафар томошабин футболчиларни олқишлаш учун келади, лекин уларда марказлашган ҳолда қўллаб-қувватлашни ташкил эта оладиган одам йўқ. – дейди 2021 йилда “Ўзбекистоннинг энг фаол мухлиси” унвонини олган Абдураҳмон.



Қизиғи шундаки, Ўзбекистон фан-клублари вакиллари бошқа спорт турлари бўйича спортчиларни ҳам қўллаб-қувватлашади. Масалан, Тошкентда ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида футбол мухлислари нафақат ўзбекистонлик, балки хорижлик спортчиларни ҳам олқишлади. Мухлислар меҳмонларни хорижий қўшиқларни куйлаб хурсанд қилишди.

Қоидага кўра, ҳар бир ўйин олдидан фан-клуб вакиллари қўллаб-қувватлаш нафақат кучли, балки ажойиб бўлиши учун томошабинлар трибунасида ўз чиқишлари сценарийси устида ўйлашади. Айтиш керак, Фозилов шогирдлари буни яхши уддалашмоқда. Масалан, 2011 йилда Қатарда ўзбекистонлик спортчиларни Осиё чемпионатида қўллаб-қувватлашга қарор қилган саркарда Амир Темур сиймосини кўрган хорижликлар хурсанд бўлган эди. Бундай ёрқин кўриниш учун мусобақа ташкилотчилари Абдураҳмон Фозиловатулга “Осиёнинг энг яхши мухлиси” унвонини беришди. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда БААда у яна ушбу унвонга сазовор бўлганди.

Суҳбатдошимиз футбол ишқибозларининг халқаро ўйинлардаги иштироки мавзусини кўтариб, бундай саёҳатлар давлат ҳисобидан ҳар уч йилда бир марта, йирик спорт тадбирлари вақтида амалга оширилишини таъкидлади. Бошқа пайтларда, қоидага кўра, мухлислар ўз ҳисобидан саёҳат қилишади. Ўртача бундай саёҳат мухлисларга 1,5 минг доллар тушади.

Мухлислар дўстлиги нима?

Ҳар доим ҳам, барча мухлислар ҳам бир-бири билан дўст эмас. Фозиловнинг сўзларига кўра, кўпинча фан-клуб вакиллари ўртасидаги келишмовчиликлар федерация томонидан етарлича эътибор берилмаётгани, унинг вакиллари баъзи клублар билан яқинроқ дўст бўлиб, натижада футболчилар билан тез-тез халқаро сафарларга чиқишлари сабаб бўлмоқда.

"Шундай вазиятни тасаввур қилинг, самарқандлик мухлис Осиё чемпионатига борди, бухоролик мухлис бормади. Бухоро ва Самарқанд футбол жамоалари стадионда тўқнаш келганда жанжал чиқади. 2019 йилда барча ишқибозларни йиғишга қарор қилдим. Ва ўзим билан фан-клубларнинг 20 вакилини олиб кетишга қарор қилдим. Гарчи фақат14 нафар ишқибоз бориши белгиланган бўлса ҳам.Қаердадир пул тежаш, қаердадин кўмак сўрашга тўғри келди. Улар бирга яшаган вақтларда биргаликда Ўзбекистон термасини қўллаб-қувватлашди, бирга қайғуришди, яқин дўст бўлишди" – дея таъкидлайди Фозилов. (Эслатма: 2017 йилдан 2019 йилгача Фозилов бизнес билан шуғулланган ва фан-клубга раҳбарлик қилмаган).

Абдураҳмон тажовузкорлик кайфиятида стадионга борганларни қоралайди. Шунингдек, у хорижда бошқа жамоани пастга урадиган қўшиқлар пайдо бўлганини ҳам нотўғри деб ҳисоблашини таъкидлади. Футбол миллионлар ўйини, у оммага фақат яхши нарсаларни олиб келиши керак.

Футбол мухлисалари кўпаймоқда

"Сўнгги пайтларда стадионда кўплаб мухлисақизларни кўряпмиз. Уларнинг кўпчилиги футболдан кўра бирорта ўйинчини яхши кўришади.Бу ёмон эмас. Бироқ, баъзи қизларга боши билан футбол оламига шўнғишидан олдин келажак ҳақида ўйлашни маслаҳат берардим. Сабаби футбол ишқибози бўлган қизни кимдир келинликка танлаши даргумон. Албатта, футболга меҳр қўйиш, ўйинларга келиш жуда яхши, лекин менимча, кўпҳам ажралиб турмаслик керак, - дейди Абдураҳмон.



Шу билан бирга, у аёл ишқибозлар, айниқса, ёши катта мухлисалардан ҳайратда қолишини таъкидлади.

Бунга Қаршининг “Насаф” жамоасининг ўзига хос тумори бўлган 69 ёшли Наталья Токмовцевани мисол қилиб келтириш мумкин. Аёл севимли жамоасининг бирорта ўйинини ўтказиб юбормайди. Наталья Николаевна бир неча бор нафақат Қашқадарё вилояти, балки республика миқёсида ҳам энг яхши мухлис деб топилган. Ва бу ҳақиқат: у доимо стадионда - совуқда ҳам, иссиқда ҳам.

Энг қизиғи, Қашқадарёнинг, балки бутун мамлакатимизнинг энг ашаддий ва тажрибали футбол ишқибози ўзининг пенсия жамғармасини аямай, иккиланмасдан “Насаф” жамоасининг навбатдаги меҳмондаги ўйинига йўл олади. Тўғри, бундан олдин у ҳар доим янги қўшиқ ёзади, ва фанатлар уни ёдлаб олишади.

Хулоса ўрнида таъкидлаб ўтмоқчиман, футбол ишқибозлари ҳар хил, аммо барчасини футболга муҳаббат бирлаштириб туради. Ва улар ҳақли равишда футболчилар учун ғалаба мотиваторига, ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучга айланади.

Манба: www.plov.press
Киритилди: 18:26, 26.02.2022. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.