Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Натижа кўриш учун камида 10–15 йил кутиш керак». ЎФА 2022 йилги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 1 март, сешанба куни 2022 йилги режалар, терма жамоалар фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Анжуманда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ассоциация вице-президенти Одил Аҳмедов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец, аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ҳонда Мидори, бош котиб Аваз Мақсумов, терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев, ЎФА медиа бўлими раҳбари Даврон Файзиев ва бошқалар иштирок этди.

ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев миллий терма жамоаларнинг 2022 йилги режалари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойидаги Осиё Кубоги—2023 саралаш баҳсларидаги рақиблари ҳақидаги саволга бош мураббий Сречко Катанец жавоб бериб ўтди.

"Гуруҳ босқичида фаворитмиз? Мен бундай ёндашувни ёқтирмайман. Жамоаларга паст баҳо бериш, яхши жамоа, ёмон жамоа, дейиш яхшимас. Узр, лекин мен буни ёқтирмайман. Ўзим футболчи бўлганман, ҳозирда терма жамоа мураббийиман ва шундай ҳолатлар бўлган, кучсиз жамоаларга ютқазганман. Албатта, биз яхшимиз. Лекин рақибларни ҳурмат қилишимиз лозим. Июнда бизга рақиб бўладиган жамоаларга ҳурмат билан қарашимиз керак. Футболчилар ҳам бу нарсаларни эшитса, мотивацияси пасаяди. Шунинг учун ОАВ вакилларидан бундай ҳолатда эҳтиёт бўлишини сўраб қолардим.



Фаворит бўлсак-да, футбол 0:0 ҳисоби билан бошланади. Саралаш ўйинларидан олдин «чиқиб бўлдик» деган фикрларни айтмаслик керак. Улар ҳимоявий ўйин қиладиган жамоалар, шунинг учун ўзимизни синаб кўришга имкон бўлади. Ўзим учун керакли маълумотларни оламан, бу учрашувларда", — деди Катанец.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси каттароқ жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Равшан Эрматов жавоб берди.

"Терма жамоа бир марта Жаҳон Чемпионатига чиқса, каттароқ натижаларга эришса, у жамоаларни ўзи Ўзбекистонга келишга ишқибоз бўлади. Мана, футзал натижаларни кўрсатди, Аргентина футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинига келишга рози бўлди. Футзал Ўзбекистонда яхши, савияли жамоа борлигини кўрсатди. Сентябрь ойида топ-жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказиш режамизда бор", — деди Равшан Эрматов.



"Муҳокамаларни эшитдим. Терма жамоалар ҳақида, академиялар ҳақида. Ҳаммаси секин-секин бўлади. Бу нарса жуда узоқ вақт талаб қилади. Академия, бошқа сфералар жуда катта лойиҳалар ҳисобланади. 3 йил ичида ҳеч қандай натижа бўлмади дейилди, кейинги 3 йилдаям натижа кутиш нотўғри. Натижа кўриш учун камида 10–15 йил кутиш керак. Бунинг учун барча инфраструктура бўлиши керак, мураббийлар бўлиши лозим, барчасини бошқара оладиган менежерлар керак, осон жараён эмас. Мендан дарҳол натижа сўрашингиз мумкин. Июнь ойида натижа кўрсатишим керак", — дея ыщшимча қилди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:33, 02.03.2022. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.