Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хосиятсиз «Барселона»: Каталониядан кетиб бахтини топганлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Барселона» ўзини кўрсатиш, у ерда қолиш, жамоанинг бир бўлагига айланиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Шунинг учун одамлар «Камп Ноу»дан кетишга мажбур бўлган футболчилар аҳволидан ҳайратга тушмай қўйган. Тарих шундай аҳволда қолган кўплаб номлар борлигидан гувоҳлик беради. Қуйида сизга 2000 йилдан буён «Барселона» томонидан сотиб юборилган, аммо ўзга жамоада муваффақиятга эришган энг яхши футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Луис Гарсия

Гарсия «Барселона»да ўз имкониятига эга бўлишни узоқ йиллар кутади. Дастлаб, B жамоада ёрқин порлаган ҳужумчи, асосий таркибга ўтиши билан захирага ўтириб қолди. Шу сабаб, каталонияликлар уни нақ тўрт марта, шунча мавсумга ижарага бериб юборади. Кейинчалик, Гарсия «Атлетико»га трансфер бўлади. Ҳужумчининг пойтахтдаги ишлари бироз юришади ва тўққизта гол уришга эришади. Буни кўрган «Барселона», Гарсияни қайта сотиб олади ва бир мавсумдан кейин «Ливерпуль»га пуллайди. Гарсиянинг мерсисайддаги саргузаштлари ҳақида эса ҳаммамиз яхши биламиз.

Жерар Деулофеу

Каталония клубини Деулофеу борасидаги сиёсатини ҳеч ким тушунмаса керак. Вингернинг «Барселона» асосий жамоасидаги илк мавсуми 2 тагина учрашув билан ўтади. Шундан сўнг, у «Эвертон» ҳамда «Севилья»да омадсиз ижара мавсумларини ўтказади. Орадан бироз вақт ўтиб, «Эвертон» Деулафеуни сотиб олади. Аммо ҳужум вакилининг «Гудисон Парк»даги ишлари юришмайди. Ливерпулликлар уни «Милан»га ижарага беради. Деулафеу у ерда ўзини кўрсата бошлайди. Вазиятни кузатиб турган «Барса», собиқ ўйинчисини қайта сотиб олишга эришади. Бироқ, Жерарнинг Каталониядаги фаолияти ўнгланмаган эди. Шу сабаб, у яна АПЛга, аммо бу сафар «Уотфорд» футболчиси сифатида қайтди. Айни дамда эса Деулафеу «Удинезе» сафида ҳаракат қилмоқда.

Златан Ибрагимович

Машҳур ҳужумчининг Барселона шаҳридаги ҳаёти футбол майдонидан ташқарида ҳам қизғин кечган. Ҳа, у қисқа давр мобайнида «Барселона» сафида 21 та гол урган. Ла-лига, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кубогига эришган. Бу омадли давр жуда қисқа давом этди. Ҳужумчи ҳеч қачон Гвардиола футболчисига айлана олмади. Златан бир мавсумдан кейин каталонияликлар сафидан кетишга мажбур бўлди. У 28 ёшида «Милан»га ижарага берилади. Кейинчалик эса у тўлиқ сотиб олинади. Ушбу даврдан бошлаб, Ибрагимович клублар миқёсида 300 дан ортиқ голларга муаллифлик қилди, кўплаб жамоалар билан муваффақиятга эришди.

Рикардо Куарежма

Куарежма «Барселона»да ҳаракат қилган пайтлари жамоани Франк Райкард бошқарар эди. Ҳужумчи эса у ҳақида шундау деган: «Агар жамоага Райкарддан бошқа мураббий келса, мен у билан гаплашиб, қайтаман. Бордию, Райкард қоладиган бўлса, мендан умид қилманглар. Чунки у билан бир-биримизни ҳеч ҳам тушунмаганмиз».
Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси 20 ёшида, атиги 10 учрашув ўтказиб, «Барселона»дан кетади. Чунки Райкард жамоада қолганди. Куарежма эса «Порту»га ўтади. У ерда эса кўплаб совринларга эришади.

Симау

Айни дамда мураббийлик қилаётган Симау, 1999 йилда «Спортинг»дан 10 миллион фунтга харид қилинади. У асосан Куарежмага рақобатчи эди. Чунки ҳар иккиси бир ўринда ҳаракат қилган. Шунга қарамай, вингер Луи ван Гални қойил қолдира олмади. У бир мавсум «Барселона»да ўйнаган ва ўша мавсум ҳақида шундай деган: «Мен бу ўйин билан яна бир мавсум жамоада қололмайман. Ундан кўра, бошқа жойга кетганим афзал».
Ҳа, шундай ҳам бўлди. Симау «Бенфика»га йўл олди ва у ерда тез орада жамоа сардорига айланди. Португалиялик ҳужумчи жамоаси билан мамлакат чемпиони бўлади. 2007 йилда эса Симау «Атлетико»га ўтади. У мадридликлар билан Европа лигаси ҳамда УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Хуан Роман Рикельме

21 асрнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири бўлган Рикельме, бошида «Барселона»га мос футболчидек кўринган эди. Аммо аргентиналик ярим ҳимоячи ван Галнинг қарорлари қурбонига айланган. «Барселона»га Роналдиньонинг олиб келиниши эса Хуанни «Вильярреал»га кетишга мажбур қилади. Чунки ўшанда «Барселона» сафидаги легионер футболчилар сони меъёридан ортиб кетганди...

Микель Артета

Артета Хаби Алонсо билаб бирга улғайган она шаҳри Сан-Себастьянни тарк этиб, «Барселона»га келади. Аммо унга жамоанинг асосий таркибига кириш насиб қилмайди. Ярим ҳимоячи Европа бўйлаб сафари давомида Франция («ПСЖ»), Шотландия («Рейнжерс») ҳамда Англия («Эвертон»)да бўлди. Микель Артетанинг «Барселона B»даги дебюти захирадан амалга оширилади. У ўшанда Пеп Гвардиолани алмаштирганди. Ушбу жуфлик кейинчалик «Манчестер Сити»да бирга ишлади. Айни дамда эса Артета ўзининг севимли жамоаларидан бири бўлган «Арсенал»да бош мураббийлик қилмоқда. У Лондон клуби сафида беш йил футболчи сифатида ҳаракат қилган.

Пепе Рейна

Ўз отаси Мигель (Рейна)нинг йўлини давом эттирган дарвозабон, икки мавсум давомида 49 марта «Барса» сафида кўриниш беради. Аммо жароҳатлар сабабли Пепенинг ишлари орқага кетгандек эди. У 2002 йилда «Вильярреал»га ўтади. Кейинчалик эса «Ливерпуль» сафида Европанинг энг яхши посбонига айланади. 39 ёшли дарвозабон яна «Барселона»га қайтиши мумкин эди. Аммо унинг манзили «Наполи» бўлди. Рейна ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида «Лацио», «Бавария» ва «Астон Вилла» каби жамоаларда ҳам фаолият юритган.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: www.planetfootball.com
Киритилди: 14:52, 03.03.2022. Ўқилди: 6232 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
7 Ювентус Франциско Консейсао 2
8 Бенфика Леандро Баррейру 2
9 Атлетико Пабло Барриос 2
10 Монтеррей Герман Бертераме 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.