"Пахтакор" бош мураббийи Славче Войенски "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди
"Мезбонларга яхши ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Бу ўйин мезбон жамоа ва Самарқанд шаҳри учун катта аҳамият касб этишини билардик. Шундай беллашувда майдонга тушганимиздан хурсандман. Баҳсга келадиган бўлсак, икки хил бўлимларни кузатдик. Биринчи бўлимда тўлиқ устунликка эришдик. Иккитадан кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилишда давом этдик, аммо йигитлар вазиятларга осонроқ чиқиб боришни хоҳлашди. Баъзан зарур бўлмаган ҳолатда тўп йўқотдик. Бу борада ҳушёрроқ бўлишимиз лозим. Умуман олганда, ўйин ва натижадан тўлиқ қониқдим. Тўрт кун ичида икки учрашувда майдонга тушдик. Футболчилар яхши ўйнашди ва охиригача жонкуярлик кўрсатишди.
Рашидов оёғида оғриқ борлиги сабабли ўйнамади. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уни Тошкентда қолдиришга қарор қилдик. Кейинги ўйин учун машғулотларда Сардор жамоа билан бирга бўлади", - деди Войенски.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).