Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Zo'r TV телеканали 25-апрель куни «Хетафе» - «Барселона» ва «Манчестер Сити» - «Саутгемптон» ўйинларини жонли трансляция қилади [0]

«Манчестер Сити» ва «Атлетико» Марокаш терма жамоаси футболчиси учун курашга киришди [0]

Бруну Фернандеш: «Саудиянинг катта пулларидан кўра «Манчестер Юнайтед»даги орзуларимни устун қўйдим» [0]

Сеск Фабрегас «Челси»га ўтиши ҳақидаги хабарларга жавоб берди [0]

Жорже Мендеш Бернарду Силвани «Реал»га таклиф қилди, бироқ... [0]

Винисиуснинг агентлари клубдан қанча маош сўраётгани айтилди [0]

А Серия. «Наполи» — «Кремонезе». Таркиблар маълум! [0]

«Комо» раҳбарияти Фабрегаснинг «Челси»га кетишига қарши эмас [0]

FourFourTwo тарихдаги энг яхши немис футболчилари рейтингини тузди [0]

Туркия чемпионати. Шомуродов дубль қайд этган баҳсда «Башакшеҳир» «Қосимпошо»ни тор-мор келтирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Челси»да Абрамовичнинг чўнтагига энг кўп кимлар «зарар келтирган» эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Челси»га эгалик қилувчи дунёга машҳур олигархлардан бири Роман Абрамович чоршанба куни ўз жамоасини сотиш учун харидор излаётгани ҳақида маълум қилган эди. Ушбу воқеа Буюк Британияда санкциялар қора рўйхатига кириш хавфи остида рўй берганини барча билади. Россиялик миллиардер 19 йил мобайнида «Челси»га эгалик қилди. Ушбу давр жамоа тарихидаги энг шонли тарих сифатида қоладиган бўлди. Рус олигархининг миллионлари клубга энг нуфузли мусобақаларда рақобатлашиш ҳамда қиммат харидларни амалга ошириш имконини берган эди. Қуйида Абрамовичнинг амалга оширган энг қиммат трансферларига бирма-бир тўхталиб ўтамиз.

Фернандо Торрес – 50 миллион фунт

Испаниялик ҳужумчи 2011 йилнинг январида 50 миллион эвазига «Ливерпуль»дан харид қилинади. Ўшанда ушбу трансфер «Челси» тарихидаги энг қимматига айланган эди. Аммо Торрес ўзининг мерсисайддаги қобилиятини Лондонда ҳам намойиш эта билмади. У «Челси»даги дастлабки 46 та ўйинида бор-йўғи 7 та гол уришга эришган, холос. Фернандо «Ливерпуль»да 102 та ўйинда 65 та голга муаллифлик қилганди ва бу, табиийки «Челси»даги пасайишни кўрсатади. Шунга қарамай, клуб мухлислари Фернандо Торреснинг «Барселона»га қарши баҳсда урган ҳал қилувчи голини ҳеч қачон унутмайди. Чунки жамоа ўша йили ЕЧЛни илк марта ютган эди.

Кристиан Пулишич – 57,6 миллион фунт

Америкалик футболчи Абрамович эрасидаги энг қиммат бешта ўйинчидан бири саналади. 23 ёшли вингер 2019 йилнинг январида «Боруссия Дортмунд»дан 57 миллиондан ошиқ маблағ эвазига трансфер қилинади. Пулишич Лондонда ўзи кутган даражага чиқа олмади. Футболчи жароҳат заҳмидан ҳали ҳам қийналмоқда. Бироқ АҚШ терма жамоаси аъзоси «аристократлар»ларнинг энг яхши футболчилари қаторида бўлишга эришган. У ўтган мавсумда жамоасини Европа чемпиони қилишда катта меҳнатни бажарди. Кристиан айни вақтга қадар «Челси» учун 100 та ўйинда иштирок этиб, 21 та голга муаллифлик қилган.

Алваро Мората – 60 миллион фунт

«Челси» 2017 йилнинг июль ойида ўз тарихидаги яна бир қиммат футболчини харид қилди. Мората «Реал»дан сотиб олинади. Испаниялик ҳужумчи ижара даврида «Ювентус»да порлаган эди. Аммо АПЛ у учун омадли макон бўлмади. Икки мавсумдан кейин Мората аввал ижарага, кейинчалик эса доимий равишда «Атлетико»га кўчиб ўтди. У «Челси» билан 72 та ўйинда 24 голга муаллифлик қилди.

Кепа Аррисабалага – 71 миллион фунт

Тибо Куртуани «Реал Мадрид»га сотиб юборгач, «Челси» унинг ўрнига янги номзод қидира бошлади. Ушбу жараён давомида «Атлетик»дан Кепани сотиб олишга келишилади. Ушбу харид «кўклар» учун ўта қимматга тушди. Дарвоза учун 71 миллион фунт сарфлаган жамоа, ўз умидлари рўёбини кўрмади. Чунки Аррисабалага икки мавсум ичида ишончсиз футболчига айланиб қолганди. Шу сабаб унинг ўрни Эдуар Мендига берилди.

Кай Хавертц – 73 миллион фунт

Хавертц Германияда ёрқин порлашга эришади. У «Байер Леверкузен» сафид 150 та ўйинда 46 та гол ургач, гигантлар нишонига айланади. Ёш футболчи учун курашда «Челси» устунлик қилди. Аммо у билан «МЮ», «Бавария» ҳамда «Барселона» ҳам курашга кирганди. Кайга Лондондаги фаолият осон кечмади. Аммо Германия терма жамоаси аъзоси клубга энг муҳим паллаларда ёрдам бермоқда. Айнан унинг голлари сабаб «Челси» ҳозирда ЕЧЛ ҳамда Жаҳон чемпионига айланди.

Ромелу Лукаку – 98 миллион фунт

Лукакуга «Челси»да иккинчи имконият тақдим этилди. Чунки лондонликлар Эрлинг Холандни сотиб олишни удда қила олишмайди. Бельгия терма жамоси аъзоси мавсумни зўр бошлади, «Эмирейтс»да дубл қайд этди. Аммо шундан кейин гол уришда муаммоларга дуч келди. Одамлар эса уни Томас Тухель жамоасига мослигини савол остига қўя бошлади. Айни дамга қадар марказий ҳужумчи барча мусобақаларда 30 марта майдонга тушган. Унинг ҳисобида эса 11 та гол бор.

Сизчи? Сиз Лукаку хариди тўғри бўлган деб ҳисоблайсизми? Жавобларингизни изоҳлар қисмига ёзишни унутманг!

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 13:28, 04.03.2022. Ўқилди: 2545 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик