Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абрамович «Челси»да бутун бошли катта эпоха яратиб кетди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Роман Абрамовичнинг «Челси»даги даври тугади - россиялик тадбиркор санкциялар таҳдиди остида Лондон клубини сотмоқда. Бироқ бу клубга алоқадор ва бефарқ бўлмаган барча инсонларни ранжитгани бор гап. Томас Тухель ҳам Абрамович қўл остидаги даврни анча муваффақиятли бўлганини таъкидлади: «Мен «Челси»ни фақат Роман Абрамович билан тасаввур қила оламан. Шу сабабли энди биз учун қийин палла бошланмоқда. Бунга кўникиш осон эмас», - дейди Тухель.

Статистикага юзланадиган бўлсак, «Челси» Абрамович қўл остида 21 совринни қўлга киритган. Бу клубнинг 100 йиллик тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Абрамович қўл остида «Челси» 5 марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди (бу давр оралиғида ҳеч бир клуб лондонликларчалик тез-тез муваффақият қозона олмаган. «МЮ» ва «Ман Сити»нинг унвонлари бир хил). Хўжайини алмашгунига қадар жамоа сўнгги етти мавсум давомида доимий равишда кучли олтиталикда бўлган, бироқ атиги бир марта кучли учликка кирган холос. Абрамович келганидан сўнг, «Челси» фақат бир марта кучли олтиликдан ташқарида мавсумни якунлаган, шунингдек, атиги уч марта кучли тўртиликка кира олмади.

2003 йилдан бери «Челси» 5 марта Англия кубогини қўлга киритди, бу «Арсенал» билан бир хил кўрсаткич. Агар Лига Кубогидаги совринларни ҳам қўшиб ҳисобласа (3), бу давр оралиғида бошқа ҳеч қайси клуб 8 тадан ортиқ соврин юта олмаган. Албатта, «Ман Сити»дан ташқари.

Кубокларнинг умумий миқдори ҳам ҳайратланарли даражада – «Челси» ва «МЮ»да 21, «Сити»да 16, «Арсенал»да 11, «Ливерпул»да 10 тадан титул.

«Челси» бу даврда АПЛда тўпланган очколар сони билан пешқадам - 1449та! «Манчестер Юнайтед» ўтган йиллардаги муваффақияти туфайли иккинчи ўринда қолмоқда, аммо ундан кейинги жамоалар орасидаги фарқ жуда ҳам катта.

1. «Челси» — 1449

2. «Ман Юнайтед» — 1447

3. «Ливерпуль» — 1346

4. «Арсенал» — 1344

5. «Ман Сити» — 1328

6. «Тоттенхэм» — 1192

Абрамовичнинг шу пайтгача киритиб келган сармояси «Челси»ни ўрта даражадан Англиянинг топ клубларидан бирига айлантирди. Энди «Челси»сиз кучли тўртликни тасаввур этиб бўлмайди. Абрамовични эса балки эҳтимолий жамоасида яна катта ютуқлар кутиб тургандир.

Қуйида функционернинг ушбу воқеаларга нисбатан билдирган илк фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

«Мен «Челси»га эгалик қилишим борасида сўнгги бир неча кун ичида оммавий ахборот воситаларида тарқалган миш-мишларга жавоб бермоқчиман.

Юқорида айтганимдек, мен ҳар доим клуб манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилганман. Шу боис, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб клубни сотишга қарор қилдим, чунки бу «Челси» мухлислари, ходимлари ҳамда ҳомий ва ҳамкорлар манфаатига тўғри келади деб ўйлайман.

Мен ҳеч қандай қарз тўлашни сўрамоқчи эмасман, мен учун бу ҳеч қачон катта пул ортидан қувиш каби бўлмаган, балки клубга бўлган соф иштиёқим туфайлидир. Бундан ташқари, мен ўз жамоамга тушадиган барча соф даромадлар йўналтириладиган хайрия жамғармасини яратишни буюрдим. Жамғарма Украинадаги барча жабрдийдаларнинг манфаатларини кўзлаб тузилади. Бу жабрланганларнинг фавқулодда ва тезкор эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағлар билан таъминлаш, шунингдек, узоқ муддатли тикланиш саъй-ҳаракатларини ўз ичига олади.

Бу қарор ниҳоятда оғир бўлди. Бироқ, клуб манфаати йўлида бунга розиман. Умид қиламанки, «Стэмфорд Бриж»га охирги марта ташриф буюриб, барчангиз билан шахсан хайрлашаман. «Челси»нинг бир қисми бўлиш бир умрлик шараф эди. Мен барча ютуқларимиздан фахрланаман. «Челси» футбол клуби ва унинг мухлислари қалбимда абадий қолади.

Раҳмат сизларга».

 

Киритилди: 22:54, 04.03.2022. Ўқилди: 2792 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик