Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • 2:1
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • 0:5
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 10.02.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • 0:2
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • 1:1
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • 4:2
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 10.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:2
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 24 58
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 24 32
10 Болонья 24 30
11 Сассуоло 24 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Парма 24 26
15 Женоа 24 23
16 Кремонезе 23 23
17 Лечче 24 21
18 Фиорентина 24 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино
24-тур Болонья 0-1 Парма
24-тур Лечче 2-1 Удинезе
24-тур Сассуоло 0-5 Интер

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тибо Куртуа: «Мадридда умрбод қолишга тайёрман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «қаймоқранглилар» телеканалига интервью бериб, унда жамоанинг айни пайтдаги аҳволи ва ўзининг ажойиб спорт формаси ҳақида гапириб берди.


Етакчилик ҳақида

- Баъзи ўйинларда ғалаба қозониш учун дарвозани дахлсиз сақлаш муҳим бўлса, айримларида ғалаба қозониш учун кўпроқ гол уриш муҳим. Жамоанинг ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумдаги ишлари ўта мукаммал. Бу эса бизга ғалаба қозониш ва турнир жадвалининг бошида туришимизга ёрдам бермоқда. Худди шу руҳда давом этмоқчимиз.


Дунёнинг энг яхши дарвозабони ҳақида

- Албатта, мен ҳақимда шундай дейишса, жуда хурсанд бўламан. Жамоам ғалаба қозониши учун қўлимдан келганини қилишга интиламан. Регалия - ажойиб, лекин ишлашда давом этаман. Мен учун мадридлик мухлислар, мураббий ва жамоадошларимнинг олқиши муҳимроқ.


Спорт формасининг чўққиси ҳақида

- Сўнгги икки-уч йилда яхши ўйнаб, жамоага ёрдам беряпман. Ўйлайманки, ўтган мавсум фаолиятимдаги энг муваффақиятлиларидан бири бўлди, гарчи биз бирорта сов­рин ютолмаган бўлсак ҳам. Айнан шунинг учун ҳам, якунда муваффақиятим унутилди. Жорий мавсум, ўтган йилгисидан фарқли равишда, турнир жадвалини бошқариб боряпмиз, ҳамма нарсани яхши бажаряпмиз, шунинг учун эътибор кўпроқ. Мадридда жуда хурсандман ва табиийки, сиз бахтли бўлсангиз, жамоага янада кўпроқ ёрдам бера оласиз.


Испаниядаги ҳаёти ҳақида

- Бу ерга келганимга қарийб 11 йил бўлди. Илк кунимдан буён ҳамиша мамлакат маданиятини ҳурмат қилиб, тилни тез ўрганишга уриндим. Ўзимни испанияликдек ҳис қиламан, бу ерда яшаётганимдан жуда хурсандман, бу ҳақда кўп гапирганман. Мадрид - менинг уйим, бу ерда абадий қоламан.


Анчелоттининг умидлари ҳақида

- У мендан сейвлар кутади (кулади). Дарвозабоннинг тўпни ўйинга тўғри киритиши ҳам муҳим, биз бундан фойдаланиб, ҳисобдаги фарққа эришишга ҳаракат қиламиз. Жамоага ёрдам бериш учун бу соҳада ҳали ишлашим керак бўлган деталлар бор. Ва, албатта, жамоага осон бўлмаганида, мураббий дарвозабондан қўрғонини ҳимоя қилишини кутади.


Пенальтилар ҳақида

- Менга доим рақиб футболчиларининг жарима зарбасини ижро этиши, урган голлари ва пенальти тепиш услуби ёзилган видеоларни кўрсатишади. Жамоадаги дарвозабонлар мураббийи Льопис сўнгги 5-6 пенальтидан иборат тўплам тайёрлайди. Ўйиндан олдин кимлар ўйнаётганини кузатаман, чунки баъзида ким уриши шунга боғлиқ. Биз пенальтини айнан ким ижро этиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларимизни муҳокама қиламиз ва кўпинча тахминлар тўғри чиқади. Лекин пенальтиларни қайтариш учун омад ҳам муҳим, албатта. Охирги пайтларда қилаётган ишимиз билан бирга менда у ҳам бор. Жамоага ёрдам берганимдан жуда хурсандман.


Жисмоний маълумотлар ҳақида

- Кўп нарса генетикага боғлиқ. Ота-онамга раҳмат айтишим керак. Улар волейбол ўйнашган, бу спорт турида баланд бўйли одамлар жуда тез ерга тушиши муҳим. Болалигимдан боғда ёки пляжда ўйнардик. Менимча, бу менга дарвозабон сифатидаги фаолиятимда ҳам катта ёрдам берди. Икки метр бўйга эга бўлганингиз ҳисобига майдонга тезда тушиш қобилияти кўплаб зарбаларни қайтаришда асқотади.


Вальдебебасдаги машғулотлар ҳақида

- Биз машғулотдан бир соат олдин келамиз, мен одатда бироз қизиб оламан, ке-йин машқ қиламан. Бу ниманидир яхшилаш учун физиотерапевт ёки спорт залида мураббий билан шуғулланиш бўлиши мумкин. Масалан, мувозанат устида ишлаш ёки реакция тезлигини ошириш.


Ривожланиш ҳақида

- 16 ёшда юқори савияда ўйнай олмайсиз, ишончли тарзда туриб бера олмайсиз, сизда на рефлекс ва на тажриба бўлади... Ҳали устида ишлаш керак бўлган кўп нарса бор. Дарвозабон учун энг яхши йиллари 28-30 ёшга тўғри келади. 16 ёшимдан бугунги кунгача бўлган саёҳатимни кўриш жуда ёқимли. Албатта, «Реал»да ўйнашимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Хонамда «Бернабеу» байроғи, Касильяс либоси бор эди, унинг ўрнини эгаллашимни хаёлимга ҳам келтирмасдим. Бу орзунинг амалга ошишидир.


«Бернабеу»даги ишлари ҳаҚида

- Ҳар ҳафта стадиондаги ишларни кузатиш ажойиб. «Алавес»га қарши ўтган ўйинда том сезиларли даражада ўзгарганини, ўриндиқлар усти кўпроқ ёпиқлигини пайқадим. «Бернабеу»дек стадион бош­қа бўлмайди. Ишнинг якуний натижасини кўришни жуда хоҳлайман. Қолаверса, стадион кўпроқ мухлисларни сиғдира олади, ҳозир дарвоза ортидаги қўллаб-қувватловчилар етарли эмас. Қачонки, трибуналар жамоани руҳлантириш билан бирга, рақибни ҳам қўрқитса, кейин қониқиш ҳосил қиламан. Биз мухлисларга тўла стадионга қайтишни истаймиз.


Ушалган орзуси ҳақида

- «Реал Мадрид»да ўйнаш - бу орзу ва мен унинг ҳар куни амалга ошаётганини кўряпман. Умид қиламанки, яна узоқ йиллар клубда юқори савияда ўйнашда давом этаман. Мадридда яшашдан яхшироқ нарса йўқ - бу ақл бовар қилмайдиган шаҳар, юқорида айтганимдек, бу ерда абадий яшашга тайёрман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 07.03.2022. Ўқилди: 1528 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 14
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Наполи Расмус Хейлунд 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Интер Маркус Тюрам 7
9 Милан Рафаэл Леау 7
10 Интер Хакан Чалханоглу 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.