Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Бавария"-"Реал": Финал йўлидаги бешинчи жанг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун соат 23:45 да Европа чемпионлар Лигасининг дастлабки ярим финал учрашувида "Бавария" Мадриднинг "Реал" кулбини қабул қилади. Жамоаларнинг ўйин олди имкониятлари, грандларнинг аввалги тўқнашувлари, мураббийлар фикрлари, букмекерлик идораларининг котировкалари — ушбу превьюда ҳаммаси ҳақида билиб оласиз.

ТАРИХДАН ЖИЧЧА
"Бавария" ва "Реал" Европа чемпионлар лигаси ярим финалларида тўрт маротаба дуч келишган. Ўйинларнинг учтасида мюнхенликларнинг қўли баланд келган бўлса, бир марта мадридликлар финалга йўл олишган. Сўнгги марта икки суперклуб 11 йил муқаддам ушбу босқичда рўбарў бўлишган. 2000-01 йилги мавсумда ўта мустаҳкам ҳимояга эга бўлган Отмар Ҳитцфельд "Бавария"си таркибида Луиш Фигу, Рауль, Роберто Карлос, Фернандо Морьентес ва бошқа футболчилар ярқираган "Реал"га имконият қолдирмаган эди. Ундан буён не-не сувлар оқиб ўтмади. Айни кунларда ҳар икки жмаоа ҳужумкор футбол намойиш этмоқда. Бироқ ўша пайтда бўлганидек, ҳозир ҳам рақиблар имконияти тенг.

ҲАЙНКЕС НИМА ҚИЛСИН?
"Бавария" учун мавсум аввалиданоқ чемпионлар Лигаси миллий чемпионатга нисбатан устунроқ саналиши турган гап эди, чунки Европанинг ўта нуфузли турнири финали айнан шу клубга тегишли "Альянц-Арена"да бўлиб ўтади. Юпп Ҳайнкес жамоаси Бундеслигада ғолиб чиқиш имкониятларини аллақачон йўққа чиқарган, шу сабабли фақат ва фақат чемпионлар Лигасини диққатини жамлаши турган гап. Ушбу турнирда ғалаба қозонилсагина мавсум мюнхенликлар учун моадли ўтди, дейиш мумкин.

Мезбонларнинг бахтига жамоанинг муҳим ўйинчиси Бастиан Швайнштайгер жароҳатларидан фориғ бўлиб майдонга тушиш учун шай. Тўғри, Ҳайнкеснинг айтишича, кутилаётган учрашувда Швайни бошланғич таркибда майдонга тушмайди. Дастлабки ярим финал ўйини ҳам Мюнхенда ўтиши "Бавария"нинг фойдасидан кўра, зарарига ишлайди. Бундай ҳолатда мюнхенликлар устозига ўйинга тактика танлаш осон бўлмайди. Мезбонлар "Сантьяго Бернабеу"да ўтадиган жавоб учрашувига қулай ҳисоб билан бориш учун катта куч билан ҳужумга ташлана олишмайди. Сабаби жуда оддий – "Реал" бўш зоналардан унумли фойдалана олувчи, рақибни қарши ҳужумда тутувчи Европадаги беназир жамоа ҳисобланади. Ҳайнкес бу ҳақда жуда яхши билади. Боз устига, унинг футболчилари ҳам ўйиндан олдин Мюнхендаги нолли дуранг яхши натижа бўлишини айтиб ўтишган. Бироқ, бу ҳолатда ҳам ҳимоядан ўйнаш ҳозирги "Бавария"нинг кучли томони эмаслигини таъкидлаш зарур, чунки уларнинг ҳам, "Реал"нинг ҳам ҳимоясини ишонли деб бўлмайди.

МОУРИНЬО ОМИЛИ
Жозе Моуриньо яқинда қироллик клуби учун ҳам чемпионлар Лигаси чемпионатдан муҳимроқ эканини айтиб ўтди. Эҳтимол, шундайдир. Ахир "Реал" — турнир рекордчиси. Мадридликлар сўнгги марта чемпионлар кубогини 2001 йилда кўтаришган. Бироқ яқинда "Реал" "Барса"дан Ла-Лигада 10 очко олдинга ўтиб кетган эди. Ҳозир эса фарқ тўрт очкони ташкил этмоқда ва келаётган шанбада "Камп Ноу"да "Эль Класико" гувоҳи бўламиз. Агар "қаймоқранглилар" ўзининг ашаддий рақибига биринчи ўринни бой бериб қўйса, бу жуда катта муваффақиятсизлик бўлади. Шу сабабли Мадридда Моуриньодан ҳар иккала турнирда ҳам ғалаба кутишмоқда.

Португалиялик мутахассиснинг "Бавария" билан тўқнашувлари эса алоҳида қўшиқ. Икки йил муқаддам Маур "Интер" клуби билан "Сентьяго Бернабеу"да ўтган мусобақа финалида 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан ва Мадридга ишга ўтган эди. Ўшанда Ўхшаши Йўқ мураббий Арьен Роббени "жиловлаш" усулини топган, ва бу ўйиндан олдин ҳам ҳам шуни бот-бот такрорламоқда. Моуриньо бу сафар ҳам "Бавария" йўлига ўзи кўндаланг бўлиши мумкинлиги эҳтимоли жуда катта.

КИМ НИМА ДЕДИ?
Юпп Ҳайнкес: "Бизни ажойиб формада бўлган икки жамоанинг ўйини кутмоқда. Менимча, ўйинда яққол фаворит йўқ. Мен "Реал"ни жуда яхши биламан, уларнинг ҳужуми кишини ҳайратга солади. Ўйлашимча, рақиб олдинги чизиқда, айниқса жавоб учрашувида  тажовузкор ўйин кўрсатади. Криштиану Роналду ўйинни чап қанотда бошлаб бутун майдон бўйлаб ҳаракатланади, табиийки уни фақат Филипп Лам қўриқламайди. Швайнштайгерга тўхталадиган бўлсам, у ўйинни захира ўриндиғида бошлаши эҳтимоллироқ. Бастиан жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган, бироқ унга бундай муҳим ўйинни асосий таркибда бошлаш  учун ўйин амалиёти етишмайди".
Жозе Моуриньо: "Таркиб ва тактика борасида бир неча кун аввал аниқ тўхтамга келиб бўлганман. Қарталарни очмайман, лекин айтишим мумкинки кутилаётган ўйинда Кака бизга жуда катта фойда келтириши мумкин. "Реал" ушбу ярим финалчилар жуфтлигида фаорит эканлиги хусусидаги фикрларга қўшилмайман. Рақибимиз ўйинини афзал деб билаётган  Франц Беккенбауэр ва Отмар Ҳитцфельдларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман".

БИЛАСИЗМИ?
- "Бавария" "Альянц-Арена"да ўтган ЕЧЛ сўнгги 13 та ўйинларидан 12 тасини ютган;
- Мюнхен жамоаси ҳеч қачон ўз майдонида "Реал"га ютқазмаган;
- "Бавария" ва "Реал" чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида тўрт марта дуч келишган — 1976, 1987, 2000 ва 2001 йилларда. Уч марта (1976, 1987, 2001) немис клуби ва бир марта (2000) испан клуби финалга йўл олган;
- "Реал" чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида бирор марта ютқазгани йўқ;
- Қироллик клуби бутун тарихи мобайнида Германияда бир мартагина ғалаба қозонган. 2000-01 мавсумда мадридликлар Леверкузенда маҳаллий "Байер"ни маҳв этишган — 3:2;
- "Реал" Еаропа клублари ичида ярим финалга энг кўп чиққан жамоа ҳисобланади. 23 марта ярим финалда ўйнаган қироллик клуби 13 бор финалга йўл олган.

23:45. БАВАРИЯ — РЕАЛ МАДРИД
Стадион: "Альянц-Арена" (Мюнхен).
Жароҳатланганлар: Брено, ван Бюйтен — Диарра, Карвалью.
Дисквалифиция қилинганлар: йўқ.
Букмекерлар котировкаси (William Hill): "Бавария" ғалабаси — 2,60; Дуранг — 3,25; "Реал" ғалабаси — 2,70.
"Бавария"нинг тахминий таркиби: Нойер — Лам, Боатенг, Бадштубер, Алаба — Крос, Густаво — Роббен, Мюллер, Рибери — Гомес.
"Реал"нинг тахминий таркиби: Касильяс — Арбелоа, Рамос, Пепе, Марсело — Алонсо, Хедира — Ди Мария, Кака, Роналду — Бензема.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР СТАТИСТИКАСИ:
07.03.2007 "Бавария" — "Реал" 2:1
20.02.2007 "Реал" — "Бавария" 3:2
10.03.2004 "Реал" — "Бавария" 1:0
24.02.2004 "Бавария" — "Реал" 1:1
10.04.2002 "Реал" — "Бавария" 2:0
02.04.2002 "Бавария" — "Реал" 2:1
09.05.2001 "Бавария" — "Реал" 2:1
01.05.2001 "Реал" — "Бавария" 0:1

"Бавария"нинг сўнгги ўйинлари:
14.04.2012 "Бавария" — "Майнц" 0:0
11.04.2012 "Боруссия" Д — "Бавария" 1:0
07.04.2012 "Бавария" — "Аугсбург" 2:1

"Реал"нинг сўнгги ўйинлари:
14.04.2012 "Реал" — "Спортинг" 3:1
12.04.2012 "Атлетико" — "Реал" 1:4
08.04.2012 "Реал" — "Валенсия" 0:0

Манба: sportbox.ru
Киритилди: 15:18, 17.04.2012. Ўқилди: 7156 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик