Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳа, "Бавария" биринчи бўлимни ғалаба билан тугатса, ўйинни ютқазмайди...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ушбу ўйиннинг биринчи бўлими тугаганидан сўнг рус сайтларида қизиқ бир маълумот эълон қилинди. Унга кўра, чемпионлар Лигасида "Бавария" биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунласа ўша учрашувда ютқазмас экан.

Хуллас, камида дурангга "ишонч" бор эди. Лекин якунда "Бавария" ғалаба қозонишнинг ҳам уддасидан чиқди.

Ўйиннинг дастлабки 15-16 дақиқаси "Реал"нинг тотал прессинги остида ўтди, бир қарашда "Бавария" ўта тажовузкор тактикага қарши айтарли бирор нарса қила олмайдигандек эди. Биргина стандарт вазиятнинг самарали бажарилиши "Реал"даги "таранглик"ни бўшаштириб юборди. Чап қанотдан бурчак тўпи амалга оширилгач, тўп зарбавий позицияни эгаллаган Риберига келиб тушди ва унинг ерлатиб ўта кучли зарб билан йўналтирган тўпи йўлига ҳеч ким ғов бўла олмади – 1:0.

Умуман олганда, кўпчилик ушбу ўйинда "Реал"нинг собиқ ўйинчиси Арьер Роббендан жуда кўп нарса кутган эди. Бироқ Роббен хануз "чемпионлик ўйини"даги юкдан халос бўлмаган шекилли, уни яхшилаб "ёпа" олишди. Ундан фарқли ўлароқ, Рибери эса чап қанотни тўиқ ўз тасарруфига "ўтказиб" олди. Майдон эгаларининг кўплаб қарши ҳужумлари айнан Рибери қанотидан уюштирилди.

Биринчи бўлимда жамоалар ҳисобни бошқа ўзгартира олмасдан танаффусга чиқишгач, иккинчи бўлимда Моуриньо шогирдларига нима дегани номаълумку-я, лекин аввалига Бензема жуда яхши позицияга чиқиб борди. Фақатгина Боатенгнинг оёқ ташлаши Нойер жонига ора кирди.

Иккинчи бўлимнинг 9-дақиқаси ўтиб бораётганда "Реал" ҳисобни тенглаштирди. Жуда тезкор қарши ҳужумда Бензема, Криштиану Роналду, Ўзилларнинг ҳар бири қулай позицияга чиқб боришди. Алал-оқибатда Роналду тўпни юза чизиғигача олиб келиб, Нойерни чалғитганча тўпни Ўзилга узатди. Буёги энди техниканинг иши эди – 1:1.

Иккинчи бўлим якунланаётган бир пайтда Роббеннинг қанотидан Филипп Лам ёриб кирди ва дарвозанинг яқин бурчагига ерлатиб узатма берди. Бу ерда Касильяс ҳам ишни пайсалга солди, Гомес эса Арбелоадан ўзиб, бир метрдан дарвозани ишғол этди – 2:1.

Учрашувда англиялик ҳакам Ҳовард Уэбб жуда кўп сариқ карточка кўрсатганини айтиб ўтиш жоиз. Гарчи, ўйин олдидан "Реал" таркибида дисквалификацияга учраш хавфидаги ўйинчилар бўлмаса-да, жавоб учрашувида финалга чиқиш учун ушбу жамоанинг имкониятлари кўпроқ эканини ҳисобга олсак... Боз устига 90+3-дақиқада Марсело Мюллерни орқадан, атайлаб чалгани учун Уэбб томонидан сариқ карточкагагина лойиқ деб топилди. Ҳолбуки, жаҳоннинг 99% ҳаками бу вазиятда иккиланмасдан шортигининг орқа чўнтагига солинган карточкани чиқариб кўрсатарди.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ – 2011/12
Ярим финал. Дастлабки учрашув

БАВАРИЯ (Германия) – РЕАЛ Мадрид (Испания) 2:1 (1:0)

Голлар: Рибери (17), Гомес (89) — Ўзил (53)
БАВАРИЯ: Нойер, Лам, Ж. Боатенг, Бадштубер, Алаба, Швайнштайгер (Мюллер, 61), Л. Густаво, Кроос, Роббен, Рибери, Гомес.
РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Арбелоа, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Хедира, Ўзил (Марсело, 69), Ди Мария (Гранеро, 79), Роналду, Бензема (Игуаин, 84).
Огоҳлантиришлар: Бадштубер (31), Роббен (37), Коэнтрау (56), Алонсо (56), Ди Мария (60), Лам (64), Рамос (76), Игуаин (90), Марсело (90).
Бош ҳакам: Ҳовард Уэбб (Англия)
17 апрель, 23.45, «Альянц-Арена». 66000 томошабин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:39, 18.04.2012. Ўқилди: 6780 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.