Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабрегас "Челси"га қарши ўйин қизғин бўлишини кутяпти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фабрегас Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Челси"га қарши кечадиган биринчи учрашувдан аввал берган интервбсида, Лондон клуби ҳамда "Реал"га қарши ўтказиладиган навбатдаги ўйинлар, мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинлари бўлишини таъкидлаб ўтди. 

"Барселона"га ўтганимдан сўнг, ҳаммаси мен ўйлаганимда-да яхши томонга қараб кетти, — дея футболчининг сўзларидан УЕФА расмий сайти иқтибос келтирмоқда. — Ҳаттоки, аввал бошда ўйлаганимдан ҳам кўпроқ ўйинларда майдонга тушяпман. "Барса"га ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида янанада яхшироқ даражага чиқиш учун ўтганман. Ҳар доим ҳаётимда ҳудди мана шу ҳафтадаги каби онлар бўлишини истаганман. Аввалига "Челси" билан Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаймиз, кейин эса Испания чемпионатининг энг муҳим учрашувида "Реал" қаршилигини синдиришга уринамиз. Бу ўйинлар мавсумнинг энг муҳим учрашувларидир.

"Барселона"да жуда кўп нарсаларни ўргандим. Айниқса тактика масаласида. "Арсенал"да эса менда доим истаган томонимга югириш имконияти, эркинлиги бўлган. Шунинг учун ҳам тактик жиҳатдан ҳар доим ҳам идеал ҳаракат қилмасдим". 

"Бу ерда кўпроқ жамоага ўйнашим керак. Ўз позициямга мустаҳкам равишда боғланганман. Шунчаки ўйлаган ва истаган жойимга қараб кета олмайман".

"Шунинг учун ҳам, футболчи сифатида ўсишга эришдим деб ўйлайман. Менинг фаолиятим давомида "Челси"га қарши ажойиб ўйинлар бўлиб  ўтган. Ўйлайманки, бугун ҳам шунақа ўйинлардан бири бўлади."Канонирлар" таркибида эканимда ҳам "Челси"га қарши ўйинларда ўз ўйинимизни намойиш этишга қийналардик. Чунки улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. Дидъе Дрогба эса ҳужумларни якунлашга уста. Буни ёдда сақлашимиз зарур".

"Бутун жамоамиз билан ушбу турнир ғолибига айланишни жуда истаяпмиз. Бир неча йил илгари мен бунга яқин келгандим. Лекин ўшанда буни уддасидан чиқа олмаганмиз. Агар "Барселона" таркибидаги илк мавсумимдаёқ бу совринни қўлга киритсам, бу идеал натижа бўлган бўлар эди", — дейди Сеск Фабрегас.

Манба: sportbox.ru
Киритилди: 17:03, 18.04.2012. Ўқилди: 6060 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик