Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Бақоев: «Бугун ким биринчи гол урса, ўша ютарди. «Динамо» жамоаси менга ёқди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлига 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» - «Динамо» учрашувидан (1:0) кейин жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдирди.

- Ёмғирли об-ҳавода майдонда футбол кам эди, асосан кураш ва жанг кечди. Шу боис ўйиндан кейин футбол ҳақида нимадир гапириш қийин. Бундай шароитда футболчилар характери, тартиб ўз сўзини айтади. Йигитларимиз босимни енгишди, гол уриб, мавсумдаги илк ғалабамизга эришишди. Бу билан жамоамни ва қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни табриклайман.

«Динамо» жамоаси менга ёқди. Ҳа, кетма-кет икки мағлубиятдан кейин уларга руҳан осон бўлмайди. Шунга қарамай Самарқанд жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

- Ёмғирли об-ҳаво ўйин олди режаларингизга қандай таъсир қилди?

- Юз фоиз таъсир қилди. Бундай об-ҳавода жамоалар даражаси қандай бўлмасин, майдон икки томон кучини тенглаштириб қўяди. Бундай ўйинларда фаворит ёки аутсайдер бўлмайди. Бу шароитда 1-2та вазият ўйин тақдирини ҳал қилади. Яъни биринчи гол урган жамоа ютиб кетарди. Ҳисоб 0:0 бўлганида «Динамо» жуда яхши вазиятидан гол уриши мумкин эди. Рақиб ура олмагач, биз ғалаба голини киритдик. Бундай иқлим шароити жамоалар кучини тенг қилади.

Манба: "Динамо" матбуот хизмати
Киритилди: 13:42, 12.03.2022. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.