Бугун 8 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • 1:1
      • Андижон
      • 08.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бухоро
      • 08.08.2025 21:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 17 37
2 Нефтчи 17 33
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо
17-тур Қўқон-1912 1-2 Нефтчи
17-тур Насаф 1-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 543 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Факт. «Сити» биринчи даврада очко йўқотган клубларини мағлуб эта олмаяпти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Манчестер Сити» кеча тунда «Кристал Пэлас»га қарши сафар учрашувида (0:0) кутилмаганда очко йўқотди ва АПЛ чемпионлиги учун курашга супер интрига қўшиб берди. Бу мавсумда ҳали бундайин кескинлик кузатилмаган эди.

Жадвал қуйидагича: «Сити» 29 ўйинда 70 очко, «Ливерпуль» 28 ўйинда 66 очко тўплаган. Ўйинлар тенглаштирилса, «Сити» «Ливерпул»дан атиги бир очкога олдинда холос.

Юрген Клопп жамоасини чоршанба куни оғир синовлардан бири - «Арсенал»га қарши сафар кутиб турибди. Лондонликлар кетма-кет беш ўйиндан бери ғалаба қозониб келаётганини ҳисобга олсак, «Ливерпул»га осон бўлмаслиги аниқ. Лондонликларнинг охирги мағлубияти айнан «Ливерпул»дан қабул қилиб олинган эди. Ўшанда «канонирлар» Лига кубоги ярим финалидан чиқариб юборилган. Микель Артета йигитларида мотивация анча кучли. Уларнинг бу турнирда ўз вазифалари бор - кучли тўртликдан жой олиш ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш.

«Сити» сўнгги ўйинларда ўзига ўхшамаяпти. Иккала давра баҳсларида ҳам «Саутгемптон», «Тоттенхэм» ва «Пэлас»ни мағлуб эта олмади. Бу «Сити»дек жамоа учун албатта, аянчли фактдир. Январь ойи бошида жамоанинг ҳеч қандай муаммоларсиз чемпионликка эришиши кутилган эди. Ўшанда Гвардиола шогирдларида 50, «Челси»да 42, «Ливерпул»да эса 41 очко мавжуд эди. Энди эса, кўриб турганингиздек, ушбу очколар қисқариб, 1гача тушиб қолмоқда. Дарҳақиқат, бу борада «шаҳарликлар» ноқулай рақиблар билан баҳсларда очко йўқотган.

• 22 январь - 1:1 - «Саутгемптон».

Гвардиола ушбу баҳсни мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бири деб таърифлади. Жамоа ҳатто биринчи бўлимни мағлубият билан якунланган эди. Иккинчи таймда Пеп шогирдлари қўлларидан келган барча имкониятларни ишга солди, бироқ булар фойда бермади. Учрашув биринчи даврада бўлгани каби дуранг билан якунланди.

• 19 февраль - 2-3 - «Тоттенхэм».

Бу мавсумда «Сити» учун Конте жамоаси Премьер-лигада иккита ўйинда ҳам ғалаба қозонган ягона жамоа ҳисобланади. Айниқса, иккинчи даврадаги учрашувнинг иккинчи бўлими драматик тарзда кечган: Маҳрез 90+2да пенальтидан ҳисобни тенглаштирган, аммо Кейн 90+5да гол уриб, «Сити»ни ўша бир очкодан ҳам маҳрум қилган эди.

• 14 март - 0:0 - «Кристал Пэлас»

Кечаги баҳсда «шаҳарликлар» тўп назоратида 74%-26% кўрсаткични қайд этди - албатта мезбонлар учун одатий ҳолдек. Лекин одатий уч очко қўлга киритилгани йўқ. Дарҳақиқат, «Пэлас» «шаҳарликлар» учун қулай рақиб эмас: биринчи даврада лондонликлар рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этишган. Қайд этиш керакки, кеча Гвардиола бутун ўйин давомида бирорта ҳам алмаштиришни амалга оширмади ва ўйиндан сўнг бу қарорини тушунтирди: «Майдондаги йигитларнинг барчаси яхши кўринди, ўйин юқори ритмга эга эди, шунинг учун ўзгартиришга журъат эта олмадим. Темпни бузиб қўйгим келмади». Пеп Премьер-лигада бешта алмаштириш ғоясини қўллаб-қувватловчи мураббийлардан бири эканлигини ҳисобга олсак, унинг ушбу интервьюси бироз истеҳзоли туюлгани рост.

Пеп Премьер-лигадаги 12 ўйиннинг бештасида ғалаба қозона олмади. Асосан «Юнайтед» (6), «Тоттенхэм» (7) ва «Ливерпуль» (7) Гвардиоладан очко олиб кетишган жамоалар сифатида эсланади.

«Ливерпуль» - қотил клуб.

Ҳамма Африка кубогидан сўнг «қизиллар»дан оз бўлсада таназзулни кутаётган эди, аммо жамоа йирик турнирдан кейин фақат ғалаба қозонмоқда.
Африка кубогидаги толиқиш «Ливерпул»ни биринчи ўрин учун курашдан чиқариб юбориши мумкиндек туюлди. Салоҳ, Мане ва Кейта асосий баҳсларда майдонга тушмади. Аммо Клопп жамоаси барча турнирлар доирасида 14 та ғалабани қўлга киритди.

• Лига кубогидаги ғалаба, Чемпионлар лигаси чорак финал йўлланмаси, Англия кубоги чорак финали... Буларнинг ҳар бирини ҳисобга олсак, «Ливерпуль» тўрттала фронтда ҳам муносиб кураш олиб борди.

Бу орада фақат битта мағлубият қайд этилди холос - «Интер»га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида. У ҳам деярли ҳал бўлган учрашувда.

Киритилди: 10:45, 15.03.2022. Ўқилди: 1948 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.