Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3633 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:35 Новости футбола.
      06:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      20:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:45 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:45 "Всё о главном". Галимджан Хайруллин.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:50 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Стрельба из лука. Чемпионат России. Этап в Санкт-Петербурге.
      10:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      12:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      15:30 "Небесная грация".
      15:45 "Культовые".
      16:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:35 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:10 "Тайны звёзд спорта".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      23:55 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      01:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      01:35 "Культовые".
      02:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      04:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:15 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      05:45 Новости.
      05:50 Д/ф "Тони Кроос".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Александр Мальцев.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Йошкар-Ола.
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Слава" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      22:05 Смешанные единоборства. ACA 187 в Москве. Алексей Полпудников против Александра Матмуратова.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Красный Яр" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      11:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      13:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 7 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка.
      13:45 Легкая атлетика. Сиднейский марафон в Австралии.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Классика агломерации Лорьян" во Франции. Обзор.
      15:30 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      17:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ботир Қораев: «Ҳали «Насаф»да қиладиган ишларим кўп»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Одатда севган жамоанг мағлубиятга учраса, аламингни олиш учун уни боплаб сўккинг келади. Лекин сен мухлиссан, барибир эртага яна кечирасан ва яхши умидлар билан жамоангнинг ўйинига ташрифингни давом эттираверасан.

Ҳа, қанчалик аламли бўлмасин, тан оламиз биз ОЧЛда кутган натижани жамоамиз кўрсата олмади. Лекин биз мухлислар учун (шахсан ўзим учун ҳам) “Насаф” ҳамиша — №1-“Насаф”! Жамоамизнинг қандай натижа кўрсатишидан қаттъий назар унга мухлислик қилаверамиз.

Қуйидаги сўзлар асло “пахта силаш” эмас, биз бу йил ОЧЛда дебют қилаяпмиз. Бу мусобақани “таъмини” энди тотиб кўряпмиз. Умид қиламизки, ҳали “Насаф” бу мусобақада кўп бор иштирок этади, керак бўлса ўша сафида ярмидан кўпи бразилияликлардан ташкил топган жамоаларга, асосан ўзимизнинг қора-кўзлардан ташкил топган жамоамиз, ўйин қандай бўлишини кўрсатиб қўйишади.

ОЧЛ мусобақаларида биринчи йил қатнашиб, бирдан яхши натижа кўрсатиш ҳам ҳаммани қўлидан келавермаслигини биламиз. Шундай экан, келинг азиз мухлислар, биз бу мағлубиятдан фожеа ясамасдан, жамоамизга шундай оғир кунларда далда бўлайлик, уларни қўллаб-қувватлайлик, ҳали жамоамиз олдида кўп эзгу мақсадлар турибди. Биз “Насаф”га ишонамиз! Бугун бўлмаса, эртага албатта жамоамиз биз мухлисларни хурсанд қилади. Бунга асло шубҳа йўқ!

“Насаф” клуби ташкил бўлган пайтдан бошлаб жамоа сафида тўп суриб келаётган Ботир Қораев тўғрисида билмаган ишқибоз мамлакатимизда топилмаса керак. У мана бир неча йиллардан буён севимли жамоамиз — “Насаф”нинг сардори ҳам ҳисобланади. Биз Ботир билан ўзининг ҳаёти ва жамоадаги кайфият ва келгуси ўйинларга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида қисқача суҳбат уюштирдик.

— Ботир суҳбатимиз бошида “Насаф”нинг ОЧЛ мусобақаларида иштироки ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдик.
— “Насаф” бу йил илк марта мана шундай мусобақада расман иштирок этаяпти. Ҳаммага маълум, бу мусобақага иштирок этаётган аксарият жамоаларнинг кўп йиллик тажрибаси бор ва шунга қараб таркибни ҳам кучайтириб олишган. Яна бир жиҳати, бу мусобақанинг мамлакатимиз вакиллари учун жуда ноқулай пайтда бошланиши, биз ўз чемпионатимизда ҳали бирон марта учрашув ўтказмасдан туриб, чемпионати айни авжига чиққан жамоаларга қарши майдонга тушамиз. Шунинг учун мамлакатимизнинг энг гранд жамоалари ҳам мусобақанинг биринчи учрашувларида яхши натижа кўрсатиши қийин бўлмоқда. Албатта, бу баҳона бўлмаслиги керак ёки ўзини оқлаш сифатида тушунмаслигингизни сўраган бўлар эдим. Жамоамиз таркиби яхши шаклланган, лаёқатли футболчилар жам бўлишган, лекин муваффақиятсизлигимизга кам ўйин ўтказганимиз ҳам сабаб бўляпти, деб ўйлайман. Унинг устига рақибларимиз сафида бунданда нуфузли мусобақаларни кўрган ўйинчилар кўпчликни ташкил этади. Шунинг учун, баъзан совуққонлик, баъзан тажриба етишмаслиги ҳам панд бераяпти. Биз йўл қўйилган камчиликларимиз устида ишлаяпмиз, ўйламанки, бу камчиликлар албатта бартараф этилади. 

— Ботир футболга қандай кириб келгансиз? Сизни ёшлигингизда футболга қизиқтирган инсон ким бўлган?
— Аслида ёшлигимдан курашга қатнаганман, оиламизда дадам футболга кўпроқ қизиққанлари учун мени ўзим туғилиб вояга етган Косон шаҳридаги спорт мактабининг футбол бўлимига олиб бориб қўйганлар. Мен у ерда футболдаги биринчи устозим Амин ака Турсунов қўл остида шуғулланганман. Кейин эса Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги спорт интернатида ўқишни давом эттирдим. Ушбу ўқув юртини тамомлаганимдан сўнг илк марта “Машъал-2” сафида ўйнай бошлаганман.

— “Насаф” сафида фаолиятингиз қандай бошланган?
— Ҳаммангизга маълум, ҳозирги “Насаф” жамоаси 1997 йилдан бошлаб олий лига сафида фаолият кўрсата бошлади. Ўша вақтда мени ҳам “Насаф” сафига таклиф қилишган, лекин мен фаолиятимни бу жамоада ёшлар сафида бошлаганман, асосий таркибда эса 2001 йилдан бошлаб ўйнай бошладим.

— Агар қайта туғилсангиз, яна футболни танлармидингиз?
— Албатта, футбол — менинг ҳаётим, футболсиз яшай олмайман, ҳаётимда футболчи бўлиб кўп нарсага эришдим, деб ҳисоблайман ва бундан ҳеч қачон афсусланмайман. Насиб бўлса ҳали футболда ушалмаган орзуларим кўп, бунга эришиш учун ҳаракат қилавераман.

— Мана “Насаф” сафида анча йиллардан буён фаолият кўрсатиб келяпсиз, айтингчи, сиз учун энг эсда қолган хурсандчилик ва хафа бўлган онларинггиз қайси бўлган?
— “Насаф” сафида қувончли пайтларим жуда кўп бўлган, албатта, энг эсда қоларлиси ва унутиб бўлмас воқеа — бу ўтган йилги ОФК кубоги финалидаги ғалабамиздир. Футболчи учун хафа бўлган онлари — бу майдондан бош эгиб чиқиши деб ўйлайман, бу биз учун энг оғир пайт бўлади, шу вақтда ҳеч қачон ўзинг ҳақингда ўйламайсан, фақат мухлисларни ўйлайсан, уларни хурсанд қила олмаганингдан афсусланасан.

— “Насаф”да ғалаба ва мағлубият қандай “нишонланади”, шунақа анъана борми?
— Йўқ, бизда унақа анъана йўқ. Футболчи учун энг муҳим жиҳат — бу қандай натижа бўлмасин, бўлиб ўтган ўйинни тезроқ унутиши керак. Украиналик машҳур ўйинчи Шевченкони ОАВ вакилларининг шу тўғрида берган саволига қилган жавобини доимо ёдда тутаман “футболчи ўтган ўйин ҳақида эмас, бўлажак ўйин ҳақида ўйлаши керак”. Бу ибора нақадар тўғри эканини ҳаётимда кўп марта исботини кўрдим.

— Жамоада ҳозирги пайтда кайфият қандай?
— Жамоамизда кайфият яхши, бизда ҳамиша ҳамма ҳаракат олдинда турган ўйинга қаратилади, бизнинг энг асосий мақсадимиз — олдинда турган ўйинни яхши ўтказиш, мухлисларни хурсанд қилиш. Тўғри буни ҳар доим ҳам уддалаш қийин. Жамоамизда умумий муҳит яхши, ҳамма бир-бирини яхши тушунади ва ҳурмат қилади. Мана икки йил бўлдики, жамоамизни икки ўйинчи тарк этганига қарамасдан деярли бошқа ўзгариш бўлгани йўқ. Ҳамма бир-бирини яхши тушуниб қолган. Ҳозирги асосий руҳият ҳам, яна такрор айтаман, олдиндаги ўйинларга қаратилган.

— Ботир айтингчи, ҳали футболчилик фаолиятингизни давом эттираверасизми? Ёки?..
— Сизни тушундим, мен “Насаф” сафида ўйнаб, элга танилдим, ушбу жамоа сафида фаолиятимни бундан кейин ҳам давом эттириш ниятим бор. Айтиб ўтганимдек, футболчилик ҳаётимда, қолаверса, жонажон “Насаф”им сафида эришмоқчи бўлган орзуларим бор. Жисмоний томондан ҳам ўзимни яхши ҳис қиламан. Футболчи ҳаётида ёши улғаяверган сари шунга нисбатан тажриба ҳам тўпланавераркан. Шунинг учун мен ҳозир ўзимни яхши формада эканлигимни ҳис қилаяпман, токи футбол ўйнашга кучим етар экан, ўйнавераман. Бунинг учун футболчи ўзини яхши тарбиялай билиши ҳам керак, ўз устида кўпроқ ишлаш керак. Ахир футболда ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилади-ку, буни мисолларда айтишим шарт бўлмаса керак. Ёши катта футболчи билан ёш футболчи орасидаги фарқ шуки, ёш ўйинчи ҳар доим бир хил савияда ўйин кўрсата олмайди, ёши катта футболчи эса буни уддалай олади, чунки унда тажриба бор.

— “Насаф” ишқибозларига айтадиган яна қандай гапларингиз бор?
— “Насаф”нинг содиқ ва кўп жойларда учрамайдиган мухлислари кўп. Ман шу нуфузли мусобақаларда ҳам гувоҳи бўлаяпмиз, баъзан стадионда деярли мухлис бўлмайди. Лекин “Насаф”нинг мухлислари қанақа об-ҳаво бўлишидан, қанақа натижа бўлишидан қатъи назар бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда, бунинг учун жамоа сардори сифатида айтаман, биз ўйинчилар улардан чексиз миннатдормиз. Биз ҳам Сиз мухлисларни севамиз! Ўз ўрнида Сизларнинг олдингизда кўп қарзларимиз бор. Худо хоҳласа, мухлисларимизни ҳали кўп хурсанд қиламиз. Олдимизда ОЧЛдан бошқа мусобақалар ҳам турибди, буни унутмангизлар. “Насаф” ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ҳисобланади. Биз ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш учун ҳаракатни давом эттираверамиз. Мухлисларнинг эсида бўлса “Насаф”да Р.Бердиевнинг ўзи ўйнаган пайтларда, ўзига хос характер бор эди. Жамоамиз бош мураббийи Р.Бердиев ҳозир ана шу характерни жамоа руҳиятига сингдириш устида ҳам иш олиб бораяпти, ўйлайманки, бу яқин вақтлар ичида натижасини кўрсатади.

Тўғри, ОЧЛ мусобақаларида омадимиз чопмади, биз бу мусобақадаги қолган ўйинларини шунчаки расмиятчилик учун ўтказмоқчи эмасмиз. Навбатдаги ўйинларда бор кучимизни ва маҳоратимизни ишга соламиз ва энг муҳими “Насаф”нинг содиқ мухлисларини хурсанд қиламиз. Бизнинг энг олий мақсадимиз ҳам шу — мухлисларни шод этиш!

Биз, барча футбол мухлислари номидан Б.Қораевга сайтимиз орқали мухлислар учун ўз вақтини аямасдан фикрларини билдиргани учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга орзу-истакларини рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 06:43, 21.04.2012. Ўқилди: 7087 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.