Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2470 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" — деярли Испания чемпиони

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Қойил. “Реал” биринчи марта Гвардиола жамоасини асосий вақтда ютишнинг уддасидан чиқди. “Реал” “Камп Ноу”да ғалаба қозонди. Ва айтиш мумкинки, амалий томондан Испания чемпионлигини “Барселона”дан тортиб олди. Биласизми, бу қанчалик муҳим воқеа?

Гап фақат мана шу чемпионликда эмас. Аслида, аллақачон “Реал” ҳозиргидан кўпроқ масофада “Барселона”дан узоқлашган, ҳатто Гвардиоланинг ўзи ҳам совринга ишонмаётганди. Бу ерда асосийси бу эмас. Асосийси, кейинчалик “Барселона”нинг рақибига максимал даражада яқин келиши ва мавсум ўйинини мана шу тарзда бой беришидир. Боя, эрталаб, чемпионликни “Реал” ютмади, “Барселона” ютқазди, деб ёзгандим. Йўқ, айнан мана шу ўйин ушбу совринга мадридликларнинг ҳақлироқ эканини кўрсатди. Нотўғри тушунманг, гап биргина ғалабада эмас, масала, ушбу ғалабанинг муносиб қўлга киритилганида. Ишонаманки, мабодо бугун “Барселона” ғолиб келганда ҳам, “Реал” кейинги ўйинларда ўз очколарини олган бўларди. Аммо... Салкам чемпионликни нишонлаб, “Камп Нау”ни тарк этиш насиб қилармиди? Бир мавсумда тўрт марта эгилган бош билан, кубокни кўтара олармиди Касильяс? “Реал” биринчи таймнинг иккинчи ярмини эътиборга олмаганда, рақиби билан очиқчасига, имкон бергунча кураша олди.

Ҳа, “Барселона” кўпга тўпроқ эгалик қилди. Лекин жамоалар тўпга эгалик қилишда эмас, гол уришда мусобақа қиладилар, тўғрими? Икки жамоа ўйинини баҳолашда тўпни эгалик қилиш кўрсаткичлари муҳим омил эмас, чунки услубдаги фарқлар бор. Асойи мезон – яратилган хавфли вазиятлар. Бу борада “Реал” устунроқ кўрилди. Тўпни назорат қилиш эса, бу кўрсаткич эмас, айнан назорат қилувчи жамоага қулайлик тақдим этадиган восита холос. Яъни, ўйинда “Реал” кўпроқ югуришга ва кўпроқ чарчашга мажбур бўлди. Айнан тўпсиз ўйнагани туфайли. Лекин бундан мезбонлар фойдаланмаган экан, демак, бу устунлик ҳақида гапириш ортиқча..

“Реал” таркибида деярли сюрприз кўрмадик. Шунчаки, ўйин  характеридан келиб чиқиб, Жозе таянч ярим ҳимоячиларини туширишини, балки Гранеро ёки Ласснинг марказдан жой эгаллашини кутган бўлишимиз мумкин. Лекин ҳам Ўзил, ҳам Ди Мария, ҳам Бензема асосий таркибдан жой эгаллади. Жамоалар таркиби аниқлангандаёқ, Гвардиола қандайдир режа тузганини пайқаш қийин эмасди. Асосий таркибда сўнгги ўйинларда деярли ўйнамаётган Тельонинг тушиши бироз кутилмаган бўлди. Айнан мана шу қарор аслида хато бўлганини кейинчалик биз кўрдик. Ушбу футболчи ўз қанотини чин маънода бой берди. Келинг, бошидан...  

Ўйин одатдагидек меҳмонларнинг прессинги, “Барселона”нинг одатий разведкаси билан бошланди. Факт, мезбонлар илк хавфли вазиятини яратганда, “Реал” икки марта Вальдесни синаб кўриб улгурганди. Роналдунинг боши билан берган зарбаси, айниқса хавфли чиқди. Ҳисоб эса, 17-дақиқада очилди. Ди Мариянинг бурчакдан оширган тўпини Пепе боши билан дарвозага йўллади, Вальдес тўпни қайтарди, Пуйол вазиятни бартараф эта олмади ва Хедира яқин масофадан гол урди. Нозик нуқта, Пепе боши билан зарба бераётган паллада Хедира ва Роналду пассив офсайдда тургандилар. Хедира айнан офсайддан келиб чиқиб, зарба берганди. Лекин бу ерда тўп Пуйолга ҳам теккани ҳакам учун асос бўлгандир балки. Сабаби, Хедира илк вазиятда офсайдда турган бўлса-да, у дарвозадан қайтган тўпга зарба бермади. У Пуйол тўхтатган тўпни тепди. Пуйол тўпга тегаётган пайтда эса, Хедира тўғри позицияда турганди. Яъни, пассив офсайд ҳолати орқали устунллика эга бўлинса, фақат дарвозабон ва тўсиндан қайтган пайтларда офсайд эътиборга олинади. Менимча. Ушбу вазият бўйича, юртимиздаги таниқли инспектор Фарҳод Абдуллаевга мурожаат қилганимизда, у бу вазиятда ҳакам хато қилганини ва аслида, офсайд қайд этилиши кераклигини таъкидлади. Шунақа.

Голдан сўнг, мезбонлар ташаббусни тўлиқ ўз қўлларига олдилар. “Реал” қарши ҳужум тактикаси ўтганди, шунда ҳам ҳар доим эмас. Аксарият вазиятларда тўп олдинга қараб шунчаки тепиб юборилаётганди. Лекин шундай бўлса-да, Мадрид ҳимояда бехато ўйнади. Катта устунлик хавфли вазиятлар ярата олмади. Фақатгина бир вазият – Мессининг пасидан сўнг яккама якка чиққан Хавининг зарбаси ноаниқ кетди. Тўғрироғи, Касильяс тўп йўлига ғов бўлди.

Иккинчи таймда мезбонлар илк таймдаги каби катта ташаббусга эга бўлмадилар. Босим ошиб борарди, мезбонлар хато қилишдан қўрқа бошладилар, ҳаддан зиёд тўп оширишлар кўпайди. “Реал” эса бехато ҳимояланиш ва прагматик ҳужумнинг намунасини кўрсата бошлади. “Барселона” энди майдонни назорат қила олмаётган ва қандайдир эпизодлар, хатолар, вазиятлар кута бошлаганди.

Вазият бўлди. Хави ўрнига майдонга тушган Алексис Санчес ҳисобни тенглаштирди. Месси – Иньеста комбинациясини якунига етказиши керак бўлган Тельо кутилганидек зарба бера олмади, кейинги зарбани Алькантара тепди. Турли рекошетлардан сўнг Касильяс яна қаҳрамонлик кўрсатди, аммо Санчес тўпни дарвозага деярли судраб олиб кириб қўйди – 1:1.

Гуёки, навбатдаги сценарий тайёр. Голдан сўнг деярли хавфли вазият ярата олмаган “Реал” таслим қилинадими? Йўқ. Мадриднинг севимли услуби яна иш берди. Энг кутилмаган вазиятда, деярли бутун ўйин давомида хатосиз ҳаракат қилган Алькантаранинг қанотидан Ўзил Роналдуни пас билан таъминлади. Январда, худди шу стадионда ўтган кубок чорак финалида киритилган голнинг ўхшашишини Роналду такрорлади – 1:2. Бу Роналдунинг мавсумдаги 42-голи ва у Испания чемпионатида ўзи ўрнатган рекордни янгилади.

Хуллас, бу гол куннинг асосий саволига жавоб берди – “Реал” – чемпион. Бундай воқеалар ривожида, шундоқ ҳам сўнгги зарба қовушмаётган “Барселона” ғалаба қозониши имконсиз эди. Ва бу мантиқсиз бўларди. Ўйини унчалик чиқмасдан туриб ҳам, бундай ўйинларни ғалаба қозониш футболга нисбатан хурматсизлик, тўғрими? “Реал” эса, айниқса, иккинчи таймда ўз имконияти даражасида максимал ўйнай олди. Айтишади-ку, чемпионлик баҳси деб. Жозе Моуриньо шогирдлари айнан бугун, шундай ўйин кўрсата олдилар ва ҳақли равишда ғалабани нишонладилар. Қолган тўрт турда, етти очколик фарқни “Реал” бой бермаслиги шубҳасиз.  

Йўқ, мен ниҳоят, “Барселона” футболи маҳв бўлди, “Реал” тахтни эгаллади, дейишдан йироқман. Бундай ишлар ягона ўйинда, ягона гол билан ҳал бўлмайди. Ҳозир ҳам “Барселона” кучли жамоалигича қолаверади. Лекин факт шуки, “Реал” мана шундай ажойиб жамоа билан чин маънода кураша оладиган жамоага айлангани билан табрикласа бўлади. Бу йўлнинг боши, насиб қилса, бу буюк қарама қаршилик ҳали бизни кўп марта ўзига мафтун қилади. 

Қ.Асланов

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ МАДРИД 1:2 (0:1)
Голлар: Санчес (70) — Хедира (17), Роналду (73)
Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Маскерано, Пуйоль, Адриано (Педро, 74), Хави (Санчес, 69), Бускетс, Алькантара, Тельо (Фабрегас, 81), Месси, Иньеста.
Реал Мадрид: Касильяс, Арбелоа, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Хедира, Ўзил (Кальехон, 89), Ди Мария (Гранеро, 74), Роналду, Бензема (Игуаин, 90).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (15), Пепе (43), Алонсо (47), Ўзил (77), Гранеро (78), Маскерано (86).
Бош ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко
21 апрель. «Камп Ноу».

Барселона

Кўрсаткичлар

Реал М

1

Голлар

2

72%

Тўпга эгалик қилиш

28%

4

Бурчак тўплари

7

14

Дарвоза томон зарбалар

12

3

Аниқ зарбалар

6

5

Ўйиндан ташқари ҳолат

3

10

Қоида бузилишлари

19

Манба: stadion.uz

Қизиғи, "Реал" Гвардиола жамоаси устидан ягона ғалабани айнан Ундиано Мальенко ҳакамлиги остида қўлга киритганди. 

Киритилди: 00:52, 22.04.2012. Ўқилди: 11781 марта. Фикрлар: 122 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.