Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания Ла-лигаси: «Атлетико» уйда, «Атлетик» эса сафарда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Турнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири Мадридда, "Висенте Кальдерон" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Иккинчи даврани кўтаринки рухда ўтказаётган, ўтган турда "Валенсия"ни ўз майдонида "ер тишлатган" "Эспаньол" "Атлетико" имтиҳонидан ўтиши керак эди.

Эътиборлиси мазкур учрашувгача ҳар иккала жамоа ҳам бир хил очко тўплаган ва 6-7 ўринларни ўзаро бўлиши турган эди.

Бугунги учрашувда катта устунликка эришган мадридликлар "Эспаньол"ни жуда чиройли тарзда мағлуб этишди ва турнир жадвалининг 6-чи ўринига жойлашди. Арда Туроннинг дубли ва Диего Годиннинг голи "Атлетико"га жуда муҳим ғалабани келтирди.

Аммо ушбy учрашув якунига етган майдонга чиққан Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳам сафарда "Расинг" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, "Атлетико"ни 6-ўриндан тушириб юборди.

Иккала жамоа ҳисобида ҳам айни дамда 48 очко бор. Фақат тўплар нисбатига кўра Бильбаоликлар бир поғона юқорига жойлашганлaр. Улар ўз ҳисобида 49 очкога эга бўлган ва 5-ўринда бораётган "Леванте"ни қувишда давом этмоқдалар.

3-ўрин учун курашда фаворит сифатида эътироф этилаётган "Валенсия" ҳамда "Малага" жамоалари бу турда ҳали майдонга тушишга улгуришгани йўқ.

"Валенсия" бугун тунда ўз майдонида "Бетис"ни қабул қилса, "Малага" "Осасуна" уйига сафар уюштиради.


Испания премьеросида бугун қайд этилган натижалар қуйидагича:

Атлетико (Мадрид) - Эспаньол 3:1
Голлар: Годин, 9, Арда Турон, 59, 61 – Вила, 19

Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Годин, Домингес, Филипе Луис, Тьягу, Габи (Марио Суарес, 46), Сальвио, Диего (Адриан, 73), Арда Туран (Коке, 80), Фалькао

Эспаньол: Кристиан Альварес, Хави Лопес, Рауль Родригес, Эктор Морено, Дидак Вила, Баена (Альваро Васкес, 71), Ромарик (Кристиан Гомес, 46), Серхио Гарсия, Верду, Коутиньо, Калу Уче (Пандиани, 82)

Огоҳлантиришлар: Габи, Фалькао, Годин – Эктор Морено

Расинг - Атлетик (Бильбао) 0:1
Гол: Токеро 12

Реал Сосьедад - Виллареал 1:1
Голлар: Вела, 86 – Сенна, 42

Гранада - Хетафе 1:0
Гол: Хара 18

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:37, 22.04.2012. Ўқилди: 5676 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик