Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньонинг «Лацио»га қарши ўйиндан олдинги фикрлари ва у ҳақда қисқача

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо муҳим дерби олдидан ОАВга мурожаат қилди. Португалиялик мутахассис Маурисио Сарри ва унинг жамоаси билан мухлисларга тўла стадионда тўқнаш келади.

Яқинда чиққан миш-миш хабарлар ва Пеллегринининг касаллигига ойдинлик киритиш мақсадида Моуриньо шундай деди: "Пеллегрини бугун ҳеч қандай муаммоларсиз машғулот ўтказди ва ўйинда майдонга тушади. Бу дерби. Бу бошқа ўйинлар каби баҳс эмас. Ҳаётимда жуда кўп дербиларда қатнашганман ва бундай ҳиссиётларга ўрганиб қолганман".

"Мухлислар билан тўлган стадионда ҳиссиётлар янада яхши бўлади. Бир қанча вақт ишқибозлар бундай ўйинларга кела олишмади, аммо ҳозир ўйинчилар каби стадионда. Икки дунё бирлашади ва бу мухлисларнинг ҳам дербиси бўлади. Мухлисларсиз футбол, футбол эмас. Ишқибозларсиз дерби, дерби эмас", - дея қўшимча қилди Моуриньо.

Земаннинг яқинда танқидий фикрига Моуриньо бош чайқаган ҳолда кулиб қўйди: "Жавоб бера олмайман. Мен 25 совринни ютганман, Земан эса 2 марта Б Серия чемпионлигини қўлга киритган. Траппатони каби инсонларнинг танқидини тушунаман, Земаннинг эмас".

Дерби учун жамоанинг ёндашуви ҳақида: "Тўғри ёндашув доим муҳим бўлиб келади. Ҳар доим, фақат дербида эмас. Ғалаба қозонаётган бўлсангиз, натижани ўз фойдангизга сақлаб қолиш учун кучга эга бўлишингиз шарт. Мағлубиятга учраётганингизда, охиригача нимадир қўлга киритиш учун кучга эга бўлишингиз талаб этилади", - дея фикр билдирди Жозе.

Шу ўринда бир фикр келиб қолди. Жозе Моуриньо кўпинча ўзининг ғайриоддий фикрлари, матбуот анжуманларида ўзини кўрсатиши билан ҳам анча машҳур. Лекин, унинг «Интер» ва «Челси» жамоалари, кейинчалик «МЮ»даги натижаларини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Тўғри, унинг ҳам даври ўтган бўлиши мумкин. Аммо, қўлга киритган ютуқлари билан фахрлана оладиган мутахассис сифатида ёдда қолса керак.

Футбол мана шундай мутахассислар билан ҳам янада жозибали, турлича кўринишга келади. Тактика ва футболдан ташқари унинг атрофида бўлаётган вазиятларга бошқача фикр бера оладиган инсонлар ҳам керак аслида. Жозе Моуриньони мураббий сифатида ҳурмат қиламан, гарчи унинг характери оғир бўлса ҳам. Нима бўлганда ҳам Шомуродов ва унинг жамоадошларига португалиялик мураббий билан ишлашда омад тилаган ҳолда «Рома» ва «Лацио» ўйинини кузатиб боришга таклиф қиламан. Рим дербиси ҳақиқатан ҳам ўзгача ўтишига ишоняпман.

Нодир Абдурасулов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:42, 20.03.2022. Ўқилди: 1928 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик