Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [10]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [7]

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [7]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [6]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [6]

Филипп Лам Бундеслига учун янги қоида таклиф қилди: "Таркибда камида 3 та жой академия учун бўлиши шарт" [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Екатерина Хилько ва Руслан Кудаев Олимпиадага боради

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Пекин-2008 Олимпиада ўйинларининг бронза медали совриндори Екатерина Хилько Лондонда ўтказиладиган XXX ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Ёдингизда бўлса, 2012 йилнинг 7-15 январ кунлари Лондонда (Б.Британия) бўлиб ўтган Олимпия саралаш турнирида мамлакатимиз спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, йўлланмалардан бирига даъвогарлик қилишган эди.

Куни-кеча Ўзбекистон гимнастика федерациясига Халқаро Олимпия Қўмитасидан Олимпиада ўйинларида трамполин бўйича ўтказиладиган мусобақалар учун Ўзбекистон терма жамоасига битта ўрин ажратилганлиги ҳақида мактуб келди.

Ўз навбатида Ўзбекистон гимнастика федерацияси ана шу ягона йўлланмани трамполин спорт турида мамлакатимизнинг биринчи рақамдаги спортчиси ҳисобланмиш Екатерина Хилькога беришга қарор қилган.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекистон ифтихори" Екатерина Хилько учун мазкур Олимпиада ўйинлари фаолиятидаги тўртинчи ўйинлар бўлади. Бунга қадар, тажрибали спортчимиз, Сидней-2000, Афина-2004, Пекин-2008 Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Умид қиламизки, ҳар сафар Олимпиада ўйинларидаги натижаларини юксалтириб бораётган Екатерина, Лондон Олимпиадасида ҳам юртдошларимиз ишончини аъло даражада оқлайди.

Ўзбекистон делегацияси ҳазинасига Олимпиада ўйинларининг навбатдаги йўлланмасини моҳир қиличбоз Руслан Кудаев келтирди.

2012 йилнинг 19-22 апрел кунлари Япониянинг Такаяма шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда Руслан Кудаев қиличбозликнинг шпага тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда барча рақибларидан устун келиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Мазкур халқаро турнирда кучли учликдан ўрин эгаллаган спортчиларга "Лондон-2012" Олимпиада ўйинлари йўлланмалари ҳам берилди.

Шу тариқа, XXX ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар велошоссе, дзюдо, оғир атлетика, бадиий гимнастика, бокс, эркин кураш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика, таэквондо (ВТФ), спорт гимнастикаси, юнон-рум кураши, сузиш ва велоспорт бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этишлари аниқ бўлди.

Албатта, олдинда ҳали спортнинг қатор турлари бўйича лицензион мусобақалар бор. Умид қиламизки, гарчи Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун кураш йилдан-йилга мураккаблашиб бораётганлигига қарамай, Лондон Олимпиадасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган мардонавор спортчиларимиз сафи янада салмоқли бўлади.

Бу борада спортчиларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз.


Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати
Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 12:17, 23.04.2012. Ўқилди: 7835 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.