Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ювентус” асосий юлдузини текинга қўйиб юбориши мумкин. Дибалада камида 3 та вариант бор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

  Кўринишидан, тез орада "Ювентус" яна янги ҳабарларни эълон қилади. Ўтган ёзда Криштиану Роналду кетганидан сўнг жамоанинг энг катта юлдузи Пауло Дибала бўлган эди. Аммо бу узоқ давом этмайдиган кўринади.

Дибала ёзда кетадими?

Хабарга кўра, ҳа. Нуфузли Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, Дибаланинг «Ювентус» билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралари самарасиз кетган. Ёзда аргентиналик футболчининг клуб билан шартномаси тугайди. Кўринишидан, мавсум якунида Пауло текинга кетади. "Ювентус" афсусланишга ҳақли - Transfermarkt ҳужумчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда ва энди уни сотишдан пул ишлаб бўлмайди.

2021 йилда “Юве” Дибалага 11 миллион евролик шартнома таклиф қилди, аммо шундан бери вазият ўзгарди. Футболчининг агенти билан икки соат давом этган сўнгги учрашувда клуб раҳбарлари аллақачон бутунлай бошқа рақамлар ҳақида гапиришганди - бу миқдор икки баравар кўп деб аталган. Бошқа музокаралар бўлмайди.

Дибаланинг шартномасидаги қийинчиликларни билвосита "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг сўзлари ҳам тасдиқлайди: "Пауло кейинги мавсумда "Ювентус" футболчиси бўладими ёки йўқми, билмайман. Бу клубга ва мен билан бирга директорлар кенгашига боғлиқ. Бизда Куадрадо, Де Шильо, Бернардески бор, уларнинг шартномаси ҳам июнь ойида тугайди. Биз фақат Дибала ҳақида ўйлай олмаймиз.”

Аксарият манбаларнинг хабар беришича, "Юве" аллақачон Дибалага ўринбосар топган. Гап “Рома”дан Николо Дзаньоло ҳақида кетмоқда. Бу мантиқан тўғри: италиялик ўйин борасида Паулога бироз ўхшайди.У ҳам ижодкор ва чапақай.

Дибала кейинги мавсум қайси клубда тўп суради?

Аргентиналикни нишонга олганлар кўп.  Дибаланинг ўзи ҳали кейинги жамоани танлагани йўқ, аммо бу асосий вариантларни таҳлил қилишимизга халақит бермайди.

"Барселона"

  Кўпчилик ушбу вариант ҳақиқатга яқинроқ дея эътироф этмоқда. Негаки, каталонияликлар ярим йилдан бери Лео Мессисиз ўйнамоқда, бир неча йил аввал Дибалани унинг меросхўри деб аташганди. Аргентиналик, чапақай, ўнг қанотдан яхши зарба ва техникаси анча юқори ҳисобланади. Қолаверса, бир ой олдин испан ОАВлариди Паулонинг "Барселона”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Атлетико"

 Испанияда Мадрид клуби Дибалага асосий даъвогарлардан бири деб айтилмоқда ва клуб аллақачон футболчининг агентлари билан боғланганини даъво қилмоқда. Паулонинг келиши Луис Суареснинг кетиши билан бир вақтга тўғри келиши мумкин.

“Интер”

 Асосий даъвогарларнинг иккинчиси. Ушбу параметр ҳам ижобий, ҳам салбий томонларга эга. Масалан: Дибала Италияни тарк этиши шарт эмас, у кучлироқ жамоага кўчиб ўтади. Камчиликлари: "Юве" мухлисларининг меҳрини унутиши керак бўлади, чунки "Интер" улар учун душман.

АПЛ

 Бир вақтнинг ўзида бир нечта вариант бор ва бу ажабланарли эмас: инглиз клублари Дибаланинг маошини тўлай олишади. Январь ойида аргентиналик футболчининг хизматлари «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм»га таклиф қилган эди. Улар орасига “Ньюкасл”ни доимий равишда қўшиш мумкин.

 Дибала 28 ёшда эканлигини ҳисобга олсак, унинг “энг гуллаган ёшлиги” ўтиб бормоқда ва бундан кейинги хар бир қадам унинг учун муҳим аҳамиятга эга.

Миржалол Пардабоев таржимаси.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 02:23, 25.03.2022. Ўқилди: 2995 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик