Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 1:1
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      •   Динамо
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Андижон 6 6
11 Қўқон-1912 6 6
12 Қизилқум 5 6
13 ОКМК 6 5
14 Динамо 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо - Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ тарихидаги энг ёш тўпурарларни билишни истайсизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Йиллар давомида Премьер-лига мураббийлари ўз жамоасидаги ёшларга қўрқмай имкон беришга одатланиб келишган. Бунда айримлар кейинчалик яхши карьерага эга бўлган бўлса, бошқалар эса катта босим остида ўзини намоён қилишга қийналган. Қуйида эътиборингизга АПЛ тарихида гол урган энг ёш футболчиларни ҳавола этамиз.

10. Микаэль Форсселль – 17 ёш ва 342 кун

Финлядия терма жамоаси аъзоси «Челси»га 1998 йилда олиб келинади. У ўшанда 17 ёшли ўспирин йигитча эди. Форсселлнинг илк АПЛ голи «Ноттингем Форест»га қарши киритилади. Ўшанда «Челси» рақибини 3-1 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳужумчи 2005 йилда «Бирмингем»га сотиб юборилади.

9. Раҳим Стерлинг – 17 ёш ва 317 кун

Айни дамда АПЛ юлдузи бўлган ҳужумчи «Ливерпуль»нинг ёш таланти эди. Унинг турнирдаги илк голи мерсисайдликлар сафида, 2012 йилнинг октабрь ойида «Ридинг»га қарши киритилади. «Ливерпуль» кейинчалик уни «Ман Сити»га сотиб юборган эди. Стерлинг ўз вақтида ҳужум чизиғида Луис Суарес ҳамда Дэниел Старрижлар билан ажойиб триога эга бўлган.

8. Дэниел Жеббисон – 17 ёш ва 309 кун

Ҳужумчи ўзининг илк голини ўтган мавсумда киритган. Жеббисон «Шеффилд» сафида «Эвертон»га қарши сафар ўйинида ажойиб голга муаллифлик қилган эди. У ўтган йили май ойида «тиғчилар» билан янги битим тузган. Айни дамда 18 ёшли футболчи «Буртон Албион» сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

7. Федерико Македа – 17 ёш ва 226 кун

Айни дамда Греция чемпионатида ҳаракат қилаётган 30 ёшли футболчи, бир пайтлар Фергюсон даврида «МЮ»да порлаган. 2009 йилнинг май ойида «Астон Вилла»га айнан Македанинг киритган ягона голи «қизил иблислар»ни чемпионга айлантирган эди.

6. Энди Тёрнер – 17 ёш ва 166 кун

Ўзининг АПЛдаги илк мавсумида Тёрнер «Эвертон»га гол уради. 1992 йилда киритилган гол ўшанда «Тоттенхэм»нинг ғалабасини таъминлаган. «Шпорлар» академияси тарбияланувчиси бўлган Тёрнер атиги 21 марта майдонга туширилган, холос. Чунки у жароҳатларга ўта мойил футболчи эди.

5. Майкл Оуэн – 17 ёш ва 144 кун

Бир бора «Олтин тўп» соҳибига ўзининг илк голини уриш учун 15 дақиқа етарли бўлганди. Оуэн 1996 йилда «Ливерпуль» сафида «Уимблдон»га қарши ўйинда таблога ўз исмини муҳрлайди. У шундан кейин мерсисайдликлар учун яна 157 та голга муаллифлик қилди. Оуэн, шунингдек, Англия терма жамоаси сафида 40 та гол уришга эришган.

4. Фабрегас – 17 ёш ва 114 кун

Айни дамда «Монако» футболчиси бўлгаб Фабрегас, ютиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан. Унинг илк қадамлари «Арсенал»да ташланди. Арсен Венгернинг 2000 йиллар бошидаги жамоасида Фабрегас дебют қилади. У 2004 йилда «Блэкберн Роверс» дарвозасига илк АПЛ голини йўллаган эди.

3. Уэйн Руни – 16 ёш ва 360 кун

Рунининг илк лигадаги голи «Арсенал» дарвозасига киритилган. Ўшанда у «Эвертон» шарафини ҳимоя қилар эди. Айни дамда инглиз афсонаси «Дерби Каунти» клубига мураббийлик қилмоқда.

2. Жеймс Милнер – 16 ёш ва 356 кун

Айни дамда «Ливерпуль»нинг қалқони бўлган футболчи, ўз фаолиятини «Лидс»да бошлаган. Милнер 2002 йилнинг декабрида «Сандерленд» дарвозасига илк марта гол киритганди. 36 ёшли фахрий ярим ҳимоячи ҳозирга қадар 600 дан ортиқ ўйинларда иштирок этган.

1. Жеймс Вон – 16 ёш ва 270 кун

Вон «Эвертон» сафига Рунининг ўрнини босиши учун олиб келинади. Ҳужумчи 2005 йилда «Кристал Пэлас» билан ўйинда дастлабки АПЛ голини урган. Афсуски, Воннинг кейинги фаолияти ортга кетди. У ўтган йили футболдан кетганини эълон қилди. Вон ҳозирда Иккинчи лига жамоаси бўлмиш «Транмир» клубида спорт директори лавозимида фаолият юритмоқда.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 22:55, 25.03.2022. Ўқилди: 1508 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Нефтчи Зоран Марушич 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик