«Насаф» - «Қизилқум» ўйини бир кун кейинга сурилди
Олий Лига клубининг қитъа миқёсидаги ўйини сабаб Олий лига учрашувлари тақвимига ўзгартириш киритилди.
Қаршининг «Насаф» клуби 2 май куни Осиё чемпионлар лигаси 5-тури доирасида БААнинг «Ал-Жазира»сига қарши сафар ўйинида иштирок этади. Шунингдек клуб 6 май куни Олий лига 7-тури доирасида «Қизилқум»ни қабул қилиши керак эди. «Насаф» клуби раҳбарияти ЎзПФЛга мурожаат қилиб, «Қизилқум»га қарши ўйинни бир кун кечроқ ўтказишни сўради.
«Насаф»нинг халқаро майдондаги иштирокини инобатга олган ЎзПФЛ «Насаф» ва «Қизилқум» клублари иштирокидаги 7-тур ўйинини 6 майдан 7 майга кўчирди.
Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:43, 25.04.2012. Ўқилди: 5637 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар