"Челси"га Премьер-лиганинг жорий мавсумининг қолган уй учрашувлари учун чипта сотиш расман тақиқланди.
Клуб "Стемфорд Бридж" трибуналарига фақат абонемент эгалари ташриф буюриши мумкинлигини эълон қилди. Бироқ оддий мухлисларда 6 апрель куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувига бориш имконияти бор. Чипталарни Англия кубоги ярим финали, Лондон дербисида “Кристал Пелас” ва “Саутгемптон”га қарши сафар ўйини учун ҳам олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Буюк Британия ҳукумати "Челси"нинг россиялик хўжайини Роман Абрамовичга нисбатан санкциялар жорий этиб, унинг барча активларини музлатиб қўйган эди. Ўшандан бери клуб ўз даромадининг катта қисмини, жумладан чипта сотишдан тушган фойдани ҳам йўқотди.
Ўтказилган 28 ўйиндан сўнг “Челси” АПЛ турнир жадвалида пешқадам “Манчестер Сити”дан 11 очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).