Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньонинг хатолари. У кимларнинг "бошига етган" эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жозе Моуриньо – футбол тарихидаги энг совриндор мураббийлардан бири. Аммо бу, унинг мукаммал эканини англатмайди. У ҳам фаолияти давомида кўплаб хатоларга йўл қўйган. Моуриньода талантларни яхши фарқлай олиш қобилияти бор. Шу билан бирга у кўп юлдуз футболчиларидан айрилган. Бугун биз португалнинг "хатолари"дан тузилган рамзий терма жамоага кўз ташладик.

Дарвозабон: Петр Чех

Чех Моуриньонинг "Челси"даги дастлабки даврида ўта керакли фигура бўлган. Аммо португалиялик мутахассис унинг ўрнига 2015 йилда Тибо Куртуани олиб келади. Чех "Челси"нинг ашаддий рақибларидан бири бўлган "Арсенал"га йўл олиб, у ерда бир нечта титулларга эга чиқади.

Ўнг қанот ҳимоячиси: Глен Жонсон

Жонсон Моуриньонинг биринчи "Челси"сида ўз имконини кутиб яшади. Аммо унга ён берилмади ва 2007 йилда 4 миллион фунт эвазига "Портсмунт"га сотиб юборилди. У шундан кейин АПЛдаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланди. Жонсон "Ливерпуль"да ўз чўққисига эришган эди. Футболчи 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионати, шунингдек, 2012 йилги Еврода Англия шарафини ҳимоя қилган.

Чап қанот ҳимоячиси: Филипе Луис

"Челси" Луисни 2014 йилда "Атлетико"дан харид қилади. Аммо футболчи Лондонда анча қийинчиликларга дуч келган. У бир мавсумда атиги 9 та АПЛ учрашувида қатнашиб, 2015 йилда яна Мадридга қайтиб кетади. Бразилия терма жамоаси аъзоси Испанияда юқори чўққига чиққан. У 2018 йилда Европа лигасида чемпион бўлган эди.

Марказий ҳимоячи: Давид Луис

Моуриньо "Челси"га атиги бир мавсумга қайтади. Аммо ўша қайтиш давомида жамоанинг ишончли вакилидан бири бўлган Давид Луисни "ПСЖ"га 50 миллион фунт эвазига сотиб юборилишига сабаб бўлади. Ҳимоячи Парижда икки мавсум давомида икки бор Франция чемпиони бўлади. Луис 2016 йилда "Челси"га қайтиб, 2017 йилда Конте билан АПЛни ютган эди.

Марказий ҳимоячи: Леонардо Бонуччи

Моуриньо 2009 йилда "Интер"га таклиф этилади. У жамоага келган заҳотиёқ Бонуччини ўз стандартларидан йироқ футболчи деб ҳисоблаб, арзимаган пул эвазига "Женоа"га бериб юборади. Марказий ҳимоячи 2010 йилда "Ювентус"га йўл олади. Ундан кейин нималар бўлганини эса ўзингиз яхши биласиз. У ҳозирда Италиянинг миллий қаҳрамонларидан бирига айланган.

Ярим ҳимоячи: Кевин Де Брюйне

Де Брюйнега "Челси"да деярли имкон берилмайди. Бунга Моуриньо йўл қўймаган эди. Бельгиялик футболчи "Вольфсбург"га сотиб юборилган. Кевин 2014-15 йилги мавсумда Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилади. Шундан сўнг уни "Манчестер Сити" сотиб олади. Де Брюйне ҳозирга қадар дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишга улгурди.

Ўнг томон вингери: Муҳаммад Салоҳ

Бу борада ортиқча изоҳ бериб ўтиришнинг фойдаси йўқ. Жозе Моуриньо мисрликни сотиб юбориб, умридаги энг катта хатони бўйнига илган...

Ярим ҳимоячи: Хуан Мата

Биз Матани рўйхатдан четда қолдира олмаймиз. Чунки у "Челси"даги феноменал ўйинлари билан ёдимизда қолган. Йил ўйинчиси мақомига бир неча бор сазовар бўлган ярим ҳимоячи 2014 йилда "МЮ"га сотиб юборилади. Ўшанда муҳлислар Моуриньонинг бу қароридан ҳайратга тушган. Мата "қизил иблислар" сафида ўз даражасига қайта чиқа олмади.

Чап қанот вингери: Арьен Роббен

Роббен Жозе Моуриньонинг "Челси"даги дастлабки йилларида муваффақиятли ҳаракат қилади. Аммо нима ҳам бўлди-ю, Моур уни "Реал"га сотиб юборди (24 миллион фунт). Испаниядаги икки мавсумдан кейин, Роббен "Бавария"га йўл олади ва у ерда 10 йил давомида ҳақиқий машҳурликка эришади.

Ҳужумчи: Ромелу Лукаку

Моуриньо қўл-остида энг муваффақиятсиз натижа қайд этган футболчи бу Лукаку эди. Атиги 3 та ўйиндан кейин, ҳужумчи "Эвертон"га 28 миллион фунтга пуллаб юборилади. Бельгиялик "Гудисон Парк"да Моуриньо катта хатога йўл қўйганини исботлаб берди. Айнан шу сабаб ҳам "special one" уни 2017 йилда "МЮ"га олиб келган эди. Лукаку "МЮ", "Интер", ҳозир эса яна "Челси" либосини кийди.

Ҳужумчи: Ибрагимович

Ибрагимович Моуриньо ўз жамоасида олиб қолишга ҳаракат қилган камсонли футболчилардан биридир. Аммо швециялик ҳужумчи "Барселона"дан келган таклифни рад эта олмайди ва 2009 йилда Каталонияга йўл олади. Испаниядаги омадсиз мавсумдан кейин, Ибра кўп жамоаларда ўйнаб кўрди. Улар ичида "ПСЖ", "ЛА Гэлакси", "МЮ", ҳамда "Милан"лар мавжуд. Ҳозирда 40 ёшни қарши олган футболчи Италия чемпиони бўлишга жуда яқин турибди.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: planetsport.com

Изоҳ: Расмларда футболчиларнинг Моуриньо томонидан сотиб юборилган мавсумдаги кўриниши берилган

Киритилди: 18:22, 29.03.2022. Ўқилди: 2816 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик