"Барселона" "Лидс" ҳужумчиси Рафинья трансфери бўйича олиб бораётган музокараларининг янги тафсилотлари маълум бўлди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, бразилиялик футболчининг шартномасидаги 75 миллион евро миқдоридаги товон пули ҳали кучга кирмаган.
Фақат бир шарт борки, агар "Лидс" Премьер-лигадаги Чемпионшипга тушиб кетган тақдирда, футболчининг трансферини 25 миллион евазига сотиб олиниши мумкин.
Каталония клуби эса Рафиньянинг агенти билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилмоқда. Томонлар дастлабки келишувни тузишга яқин турибди.
Рафинья жорий мавсумда “Лидс” сафида 28 ўйинда 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).