Тухель: "Кристенсенни "Барселона"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни эшитдим"
«Челси» бош мураббийи Томас Тухель «кўклар» ҳимоячиси Андреас Кристенсен атрофидаги миш-мишларга изоҳ берди. Футболчи сўнгги пайтларда «Барселона»га эркин агент сифатида ўтиши билан боғлиқ хабарлар тарқалганди.
«Мен бу миш-мишларни эшитдим, лекин ҳозирча ҳеч нарсани тасдиқлай олмайман. Мен бу ҳақда Кристенсен билан гаплашмадим, лекин бу миш-мишлар борлигини биламан» - деди Тухель АПЛ доирасида «Брентфорд» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Кристенсеннинг «Челси» билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади. Данияликнинг хизматларига «Барселона»дан ташқари бошқа топ-клублар ҳам қизиқиш билдиришмоқда.
Киритилди: 18:59, 01.04.2022. Ўқилди: 1990 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар