Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди
"Биринчи навбатда "Нефтчи" бугун бизга сюрприз қилди. Рақибни ўрганганимизда бошқача тактикага тайёрлангандик, аммо улар бугун бошқача услубда ўйнашди. Ўйлашимча йигитларим вазифани тўлиқ бажаришди", - деди Лазаревич.
- ПФЛ талқинига кўра март ойининг энг яхши мураббийи деб топилдингиз...
- Ушбу соврин учун ПФЛга раҳмат айтаман. Лекин бу соврин фақат меники эмас, бу бутун жамоанинг ютуғи.
- "Қизилқум"даги ёшлар Туропов ва Кенжаевни асосий таркибда ҳам кўрамизми?
- Албатта, улар ҳозирча ёш футболчилар. Машғулотлар вақтида жуда яхши ишлашмоқда. Тез орада уларга имконият берамиз. Улар майдонга тушишга тайёрлар.
- "Қизилқум" ҳамон биринчи ўринда бормоқда, жамоа мавсумни қайси ўринда тугатади деб ўйлайсиз?
- Биз эйфорияда эмасмиз. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Бу мавсумда исталган жамоа исталган жамоани юта олади.
- Йирик ғалаба бўлишини кутганмидингиз?
- Бугун йирик натижани кутмагандим. Қийин баҳс бўлишини кутгандим.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).